Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мақсадлар(натижа)га кўра бошқариш концепцияси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Мақсадлар(натижа)га кўра бошқариш концепцияси
Бошқарувчилик фаолиятининг яхлит тизими сифатида менежмент 
ташкилот олдига куйилган барча мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини 
таъминлашга хизмат қилади. Шу сабабдан бошқарув тизимининг ҳар 
поғонасида турган рахбарлар ўз ваколатлари доирасидан келиб чиқиб, 
олдида турган аниқ мақсадларни яхши англаши керак. Ушбу асосда 
мақсадли фаолиятнинг муайян даврида менежер кўл остидаги 
ходимларнинг фаолиятини йўлга қўйиши лозим. Менежментнинг умумий 
мақсадлари 
ва 
вазифалари 
бошқарувчилик 
тизимининг 
барча 
поғоналаридаги менежерлар билан бахам жихат ишлаб чикилади. 
Мақсад (натижа)га кўра бошқариш жараѐнининг боскичлари: 
• бошкарув тизимининг барча поғоналаридаги менежерларнинг 
ваколатлари ва мажбуриятлари кўлами белгиланади; 
• белгилаб куйилган мажбуриятлар доирасида бошкарувнинг мақсади 
ва вазифалари ишлаб чиқилади, сўнгра ўзаро мувофиқлаштирилади. 
Муассаса олдига қўйилган мақсадларга реал даражада эришиш 
имкониятлари ва воситалари режалаштирилади; 
• ҳар бир поғонадаги менежернинг фаолияти назорат остига олинади, 
таҳлил қилинади, баҳоланади. Олинган натижаларга кўра берилган 
топшириқларга тегишли тузатишлар киритилади. Бу холатда фаолият 
мақсадларини кайтадан мувофиклаштириш зарурияти туғилиши мумкин.
Концепциянинг фойдали жиҳатлари: 
• бошкарув тизимидаги ҳар бир менежер ўзининг ва муассасанинг 
мақсадларини аник ва тугри тасаввур этсагина иш унумдорлиги ошади; 
• умумий ташкилий мақсадлар ва вазифаларни белгилаш жараѐнида 
барча поғонадаги менежерларнинг бевосита иштироки таъминлангани 
тақдирда, уларнинг ўзишига қизикиши хамда масъулияти ортади; 
пировард 
натижага 
боскичма-боскич 
эришиш 
имкониятининг 
мавжудлиги. Зеро, режага мувофик маълум вақт мобайнида муайян 
натижаларга эришиш кўзда тутилади. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида бошқариш хусусиятларига 
қуйидагиларни қўшиш мақсадга мувофикдир: 
• 
ҳар бир шахс ижодий кучларининг намоѐн бўлиши имконини берувчи 
бошқарув шакли ва услубларигина мақбулдир; 
• 
бошқарув мосланувчан бўлиши керак, яъни бошқарув Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастурини рўѐбга чиқариш мақсадида ўзгараѐтган 
вазиятларга ўз вақтида муносабат билдириши керак; 
• 
жамоанинг ўқув-тарбия фаолиятини режалаштиришда моддий 
ҳаражатлар масалаларини уларнинг максимал самарадорлиги асносида ҳал 
қилиш (иқтисодий дастакларни ишга солиш) зарур; 
• 
бошқариш жамият ривожининг объектив қонунларини билиш, янги 
ҳодисаларни умумлаштириш, ишдаги илғор йўналишларни ҳисобга олиш 
ишларига таянади; 


32 
• 
бошқаришни такомиллаштиришда субъективизмга йўл қўйилмайди, 
муваффақиятлар вазифаларнинг қанчалик тўғри қўйилганлиги ва ўз вақтида 
бажарилишига боғликдир; 
• 
бошқаришнинг самарадорлигига раҳбар ходимлар ва шу кабиларнинг 
билим савияси ва касбий тайѐргарлиги таъсир қилади. 
Ривожланган мамлакатларда таълимни бошқаришда қуйидаги 
замонавий саккиз асосий тамойил маъқулланмокда. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish