Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 – мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

1 – мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил 
этиш (2 соат назарий машғулот) 
РЕЖА: 
1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш 
педагогик муаммо сифатида 
2. Замонавий бошқарув тизимида мақсад ва вазифаларнинг ўрни
Таянч сўзлар: таълим муассасасини бошқариш; замонавий бошқарув;
касбий-педагогик тайѐргарлик; педагогик маҳорат;таҳлилий 
маҳорат;ташхисловчи; таълимнинг янги модели;кичик мақсадлар; бош 
иақсадлар; менежер. 
 
Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш 
педагогик муаммо сифатида 
Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини 
жорий этиш ўсиб келаѐтган ѐш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал 
ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг энг муҳим 
шарти ҳисобланади, шунингдек, ўқув-тарбия жараѐнида таълимнинг 
инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади. 
Бугунги кунда таълим муассасасининг самарали фаолияти кўп 
жиҳатдан ундаги менежментнинг сифатига боғлиқ. Таълим муассасаси 
раҳбарининг раҳбарлик салоҳияти ва маҳорати мазкур менежментнинг 
сифатини белгилар экан, ушбу хусусиятларнинг ўзи раҳбар кадрнинг таянч 
маълумоти, билими, кўникма ва малакасига асосланади. 
XXI аср буюк ўзгаришлар давридир. Бу ўзгаришлар, энг аввало, инсон 
тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бериши муқаррар. Иқтисодий ва 
сиѐсий соҳадаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда 
яшаѐтган барча фуқаролар учун муносиб ҳаѐт шароитларини ташкил этиб 
беришдан иборатдир. Умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури 
юксак, замонавий дунѐқарашга, миллий ва умуминсоний қадриятларга 
ворис бўлган инсонларгина фуқоролик жамиятини барпо этишга ва уни 
шакллантиришга қодир бўлади. Мазкур фикрлардан кўринадики, шахсда 
билим, дунѐқараш, эътиқоднинг шаклланганлиги уни камолотининг асосий 
мезони саналади.
Мустақиллик 
йилларида 
таълим 
соҳаси 
бошқарувини 
такомиллаштириш, хусусан, умумтаълим мактаблари раҳбарларининг 
малакасини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Таълим муассасалари бошқарув амалиѐтининг таълим тизимидаги 
ислоҳотларни амалга ошириш жараѐнида унинг бош субъекти бўлган, 
бўлаѐтган ўзгаришларни чуқур мулоҳаза қила оладиган раҳбарларга бўлган 
эҳтиѐж доимо ортиб боради.
Таълим тизимини модеринизациялаш умумтаълим мактаблари 
раҳбарларининг 
бошқарувчилик 
тафаккури, 
психологияси 
ва 


25 
компетентлигини амалга ошириш билан боғлиқ. Мактабни бошқариш 
раҳбарлик сифатида қаралса-да, асосий урғу ―инсон-инсон‖ ўзаро 
муносабатлари муҳитига йўналтирилади, у бошқарув субъектининг 
бошқарув объектига таъсир кўрсатиши билан чегараланмасдан, ―субъект-
субъект‖ муносабатлари асосида раҳбар ва бўйсунувчиларнинг ўзаро 
таъсири сифатида изоҳланади. Бу муносабатлар мактаб раҳбарлари 
компетентлиги мазмунига инсонпарварлик маданияти, шахсга гуманитар 
йўналиш, бошқарув объектларини тизимли равишда кўра олиш, ностандарт 
вазиятларда ҳаракат қила олиш қобилияти, замонавий бошқарув 
технологияларини эгаллаш, коммуникатив маданият, ахборот билан ишлаш 
малакасини киритишни тақазо этади, замонавий раҳбар ўзида ҳам 
бошқарувчи, ҳам ривожланаѐтган мактабни бошқариш қобилиятига эга 
бўлган ислоҳотчи-лидер хусусиятларини мужассамлаштириш керак.  
Умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларининг касбий-педагогик 
тайѐргарлиги дейилганда, унинг илмий-назарий, психологик-педагогик, 
илмий-методик тайѐргарлиги, ғоявий-сиѐсий ва маънавий-ахлоқий етуклиги 
тушунилади. 
Касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини 
тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг 
мазкур таркибий қисмлари бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари 
педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик 
тайѐргарлиги касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари ичида 
асосий ўринни эгаллайди. 
Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ―Узлуксиз таълим кадрлар 
тайѐрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-
иқтисодий тараққиѐтини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг 
иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиѐжларини 
қондирувчи устувор соҳа бўлиб, у ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой 
шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам 
тайѐрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш‖ни тақозо қилади. 
Кузатишларимиз бугунги кунда таълим муассасаларини илмий-методик 
асосда бошқаришда:

узлуксиз 
таълим 
босқичлари 
орасида 
узвийликнинг 
тўла 
таъминланмаганлиги; 

раҳбар кадрларнинг касбий, илмий-методик тайѐргарлиги таълим 
мазмуни ва унинг методик таъминотидан орқада қолиши; 

аксарият мактаб раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявий-
сиѐсий етуклиги етарли даражада эмаслиги; 

умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларини тайѐрлаш тизимининг 
илмий-назарий ҳамда методик жиҳатдан етарлича асосланмаганлиги, бу 
жараѐнда замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан 
фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллашга эътибор берилмаслик каби нуқсонлар мавжуд эканлиги 
тасдиқланмоқда. 


26 
Мактабнинг умумий вазифаси қуйидаги саволларга бериладиган 
жавоблар билан белгиланади: 

мактаб ўз фаолиятини айнан кимлар ва қандай таълим эҳтиѐжларига 
йўналтиради? Вазифани белгилаш бу – ижтимоий буюртмага кўр-кўрона 
эргашиш ѐки фақат мактабнинг ички иши бўлиб қолмай, балки ташқи ҳамда 
ички эҳтиѐж ва имкониятлар тенг келиши билан белгиланадими?; 

у ўқувчиларнинг қандай контингентини ҳисобга олади? Бу саволларга 
бериладиган жавоблар умумий ѐки ихтисослашган мактабларнинг ҳар бири 
учун алоҳида-алоҳида бўладими? 

мактаб қандай даражадаги таълим хизматларини кўрсата олади? 

мактаб учун қандай таълим вазифалари устувор? 

таълим хизматларидан ташқари, мактаб ўқувчиларига яна нималарни 
таклиф қилиши мумкин? 

мактаб ўз ходимлари учун нималар қила олади? 

мактаб кенг ижтимоий доирага нисбатан ҳудудий таълим тизими учун 
қандай тайѐрланаяпти? Шуни қайд этиш лозимки, мактабнинг вазифаларини 
мунтазам танлаш ушбу ҳудуддаги бутун аҳолининг манфаатларини 
ифодаловчи таълим тизими ходимлари билан мослашган бўлиши лозим. 
Таълим муассасалари раҳбарларининг касбий-педагогик тайѐргарлиги – 
бу уларнинг илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик 
тайѐргарлиги, ғоявий-сиѐсий ва маънавий-ахлоқий етуклигидан иборат. 
Касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини 
тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг 
мазкур таркибий қисмлар бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари 
педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик 
тайѐргарлиги касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари ичида 
асосий ўринни эгаллайди. 
Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган 
буйруқлар, кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўр-кўрона, 
номигагина ижрочилар эмас, балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар 
бир бажараѐтган вазифасига ижодий ѐндашувадиган раҳбар тайинланишини 
даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки раҳбарнинг теран тафаккури ва кенг 
дунѐқараши, замон талабига жавоб берадиган, педагогика, психология, 
бошқарув илмидан хабардорлиги, ижодий фазилат ва хислатларга, иймон-
эътиқодга, муомала маданиятига эга, ижтимоий фаол, ташкилотчи ва 
тадбиркорлиги у бошқараѐтган таълим муассасасининг келгусидаги 
самарали фаолиятини белгилайди.
Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати – бу ўқув муассасасида 
ўқитувчи ва ходимлар билан иш олиб бориш, улар фаолиятини ташкил 
этиш, педагогик жамоани бир мақсад-муддао йўлида бирлаштириш, 
уларнинг ҳурматини қозониш, севимли раҳбарига айланиш ҳисобланади. Бу
эса раҳбардан ижтимоий психология, мулоқот санъати ва маҳорати 
тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларга ҳамда коммуникатив, 
конструктив ва ташкилотчилик қобилиятларга эга бўлишни талаб этади. 


27 
Бошқарув педагогикаси ѐки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий 
қарашлари билан бирга бу масалага ҳаѐтий тажрибалар асосида баъзи бир 
ѐндашув ва фикрлар билдириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Унда янги раҳбар 
қандай қилиб педагогик жамоа ҳурматини қозониши мумкинлиги, 
шунингдек ―муаммоли‖ ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор 
қаратиш кераклиги тўғрисида қуйидаги тавсиялар берилади: 


Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish