Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Биринчи йўналиш. Таълим жараѐнидаги суҳбат; савол-жавоблар, сўровлар 
натижаларини тўплаш, бошқарув бўйича ахборотлар тизимини яратиш (қонун, 
қарор, низом ва тавсиялар ва бошқалар). 
Иккинчи йўналиш. Ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг ўсишини 
кузатувчи мониторингни яратиш (ДТС ижроси бўйича). Бунда синфлар, 
фанлар, ўқув гуруҳлари кесимида айрим бўлимлар, боблар, мавзулар бўйича 
қиѐсий таҳлил қилинади ва кўзда тутилган мақсад, ўқув жараѐни бошқарувига 
тузатишлар киритиш, ўзгартириш, ривожлантириш орқали истиқболдаги 
вазифалар аниқлаштирилади.
Юқоридаги 
таҳлилларнинг 
амалга 
оширилиши 
бошқарувни 
модернизациялаш бўйича раҳбарларга ѐрдам беради. 
Учинчи йўналиш. Кириш-чиқиш моделига асосланган мониторинг, масалан, 
бошланғич таълим давлат таълим стандартларини бажариш самарадорлигини, 
9-синф битирувчиларига қўйилган стандарт талабларнинг амалдаги аҳволини 
ўзлаштириш даражасини аниқловчи мониторинг. Бунда ўқувчининг мактабга 
биринчи бор келган пайтдаги ижтимоий аҳволидан, битиришгача стандарт 
меъѐрларни ўзлаштириш даражаси аниқланиб, таҳлил ва таклифлар асосида 
келгуси вазифалар белгиланади. 
Тўртинчи йўналиш. Таълим масалаларидаги қўлланилаѐтган инновациялар, 
технологиялар, ноанъанавий усулларнинг самарадорлигини, таълим сифатига 
таъсир этувчи омилларни, ўқитувчининг малакасини, маҳоратини, даражаси 
таъсирини кўрсатувчи, аниқловчи мониторингдир. 
Мактабда 
таълим 
сифати 
мониторинги 
асосий 
восита 
бўлиб, 
стандартларнинг ўзлаштирилиш даражаси, ўқитувчи маҳоратига баҳо, ички 
бошқарувнинг мақсадга тўғри йўналтирилганлигини реал аниқлашга ѐрдам 
беради. 
Сифат мониторинги диагностика, рейтинг, тестлар орқали аниқланади. 
Улар орқали ўқувчининг интеллекти, тарбияланганлик даражаси, билим, 
кўникма, малака ва қобилиятлари ҳақидаги маълумотлар жамланади. 
Шунингдек, мониторинг натижалари асосида ўқувчиларнинг оиладаги 
ижтимоий аҳволи, ўзаро алоқа ва муносабатлари, ўқитувчининг инновацион 
фаолияти, янги технологияларни қўллай олишга оид касбий маҳорати, унинг 
таълим-тарбиядаги ўрни аниқланади, ижтимоий аҳволи масалалари 
ойдинлаштирилади, хулосалар чиқарилади, чора-тадбирлар кўрилади. 
Таълим сифатининг мониторинги мактаб даражасида туман-шаҳар 
кесимида, вилоят, республика миқѐсида олиб борилади. 
Уларда такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув 
дас-турларини модернизация қилиш даражаси мактаб, туман, вилоят кесимида 
қиѐсланиб, таҳлил этилади, хулосалар чиқарилади, тадбирлар тузилади, 
қарорлар қабул қилиниб, чоралар белгиланади.
Хулоса қилиб айтганда, таълимда мониторинг шунга олиб келиши керакки, 
у замонавий бошқарувнинг асосий воситаларидан бирига айланмоғи лозим. 


180 
Таълим мониторинги таълимнинг сифат ва самарадорлигини таъминлашда, 
мактаб ички бошқарувини ташкил этишда энг қулай ва истиқболли йўл 
ҳисобланади. 
Таълим жараѐнида пайдо бўлаѐтган муаммоларни, тўсиқ бўлиши мумкин 
бўлган қийинчиликларни башоратлаш, унинг ривожланиш динамикасини 
кузатиш, кутилаѐтган пировард натижаларни башорат қилиш, қиѐслаш 
масалалари мониторингнинг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ. 
Мониторинг кўп қиррали фаолият бўлиб, у таълим-тарбия жараѐнининг 
пировард натижалари; ўқувчининг ривожланганлик даражаси, ўқитиш сифати 
даражасини; ижтимоий фаолияти, маънавий баркамоллиги даражаси, тарбия 
топганлиги, ички назоратнинг нақадар мақсадга мувофиқ қўйилганлиги, 
бошқарув самарадорлиги, натижаларни таҳлил этиш, натижалаш, хулоса 
чиқариш, ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш учун қулай шароит яратади. 
Умуман, таълим жараѐнига мониторингни татбиқ этишнинг илмий-назарий 
асосланганлигини изга солиш таълим-тарбиявий ишлар мазмунини, ўқитиш 
технологияси, методлари, шакли ва воситаларини янги босқичга олиб чиқиш 
имконини очиб беради. Бу, ўз навбатида, таълим сифатини оширади, 
ўқувчилар томонидан Давлат таълим стандарти талабларини ўзлаштиришни 
кафолатлайди. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish