Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/194
Sana23.02.2022
Hajmi1,96 Mb.
#147918
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   194
Bog'liq
Axborot xavfsizligi

Тармок сервисларидан фойдаланиш сиёсатига мос равишда Internetда сервислар руйхати 
аникланади. Бу сервислapгa фойдаланувчилар чекланган кириш билан таъминланади. 
Кириш усулларининг чекланилиши — фойдаланувчилар томонидан Internet сервисларига 
чет йуллар оркали рухсатсиз киришни такиклаш маъносини билдиради. 
Тармок сервисларига кириш сиёсати, одатда, куйидаги принципларга мойил булади: 
- Internetдан ички тармокка киришни такиклаш, лекин ички тармокдан Inlernеtгa киришга 
рухсат бериш; 
- ваколатланган тизимларга Internetдан ички тармокка чекланилган киришга рухсат бериш. 
Тармоклараро экранларга куйиладиган вазифавий талаблар куйидагилардан иборат. 
• тармок даражасида фильтрлашга талаб; 
• амалий даражада фильтрлашга талаб; 
• администрациялаш ва фильтрлаш коидаларини урнатиш буйича талаб; 
• тармокли аутентификациялаш воситаларига талаб; 
• ишларни кайд килиш ва хисобни олиб бориш буйича талаб. 
 
Тармоклараро экраннинг асосий компонентлари 
Тармоклараро экранларнинг компонентлари сифатида куйидагиларни келтириш мумкин: 
фильтрловчи -йулловчи; тармок, даражасидаги шлюзлар; амалий даражадаги шлюзлар. 


57
Фильтрловчи-йулловчи — йулловчи, яъни компьютер тармогида маълумотларни 
манзилга етказувчи дастурлар пакети ёки сервердаги дастур булиб, у кирадиган ва чикадиган 
пакетларни фильтрлайди. Пакетларни фильтрлаш, яъни уларни аник тупламга тегишлилигини 
текшириш, TCP/IP сарлавхасидаги маълумотлар буйича амалга оширилади. 
Фильтрлашни аник хост-компьютер, яъни тармокдаги файл ва компьютер захираларига 
киришни амалга оширувчи компьютер ёки порт, яъни хабарларни жунатиш ёки кабул килиш 
максадида мижоз ва сервер томонидан ишлатиладиган ва одатда 16 битли сон билан номланадиган 
дастур билан уланишда амалга ошириш мумкин. Масалан, фойдаланувчига кераксиз ёки ишончсиз 
хост-компьютер ва тармоклар билан уланишда такиклаш. 
Фильтрлаш коидаларини ифодалаш кийин жараён булиб, уларни тестлаш воситалари 
мавжуд эмас. 
Биринчи коида буйича, Internetдан келадиган TCP пакети жунатувчининг порти 1023 дан 
катта булса, 123.4.5.6 манзилли кабул килувчига 23-портга утказилади (23-порт TELNET сервери 
билан богланган). 
Иккинчи коида хам худди шундай булиб, факатгина 25-порт SMTP билан богланган. 
Тармок даражасидаги шлюзлар ишончли мижозлардан аник хизматларга суровномасини 
кабул килади ва ушбу алоканинг конунийлигини текширгандан сунг уларни ташки хост-
компьютер билан улайди. Шундан сунг шлюз иккала томонга хам пакетларни филътрламай 
жунатади. 
Бундан ташкари, тармок даражасида шлюзлар бевосига сервер-даллол вазифасини 
бажаради. Яъни, ички тармокдан келадиган IP манзиллар узгартирилиб, ташкирига факатгина 
битта IP манзил узатилади. Натижада, ички тармокдан ташки тармок билан тугридан-тугри 
богламайди ва шу йул билан ички тармокни химоялаш вазифасини утайди. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish