38
К.Шеннон сирли ёзувнинг умумий назариясини яратдики, у фан сифатида стенографиянинг
базаси ҳисобланади. Замонавий компьютер стеганографиясида иккита асосий файл турлари
мавжуд: яшириш учун мўлжалланган
хабар-файл, ва
контейнер-файл, у хабарни яшириш учун
ишлатилиши мумкин. Бунда контейнерлар икки турда бўлади:
контейнер-оригинал (ёки «бўш»
контейнер) - бу контейнер яширин ахборотни сақламайди;
контейнер-натижа (ёки «тулдирилган»
контейнер) — бу контейнер яширин ахборотни сақлайди.
Калит сифатида хабарни контейнерга
киритиб куйиш тартибини аниклайдиган махфий элемент тушунилади.
Компьютер стенографияси ривожланиши тенденциясининг таҳлили шуни кўрсатадики,
кейинги йилларда компьютер стенографияси усулларини ривожлантиришга қизиқиш кучайиб
бормоқда. Жумладан, маълумки, ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги доим кучайиб
бормоқда ва ахборотни ҳимоялашнинг янги усулларини қидиришга рағбатлантирилаяпти. Бошка
томондан, ахборот-коммуникациялар технологияларининг жадал ривожланиши ушбу ахборотни
химоялашнинг янги усулларини жорий қилиш имкониятлари билан таъминлаяпти ва албатта, бу
жараённинг кучли катализатори бўлиб умумфойдаланиладиган Internet компьютер тармогининг
жуда кучли ривожланиши ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ахборотни ҳимоялаш энг кўп қулланилаётган соха
бу — криптографик
усуллардир. Лекин, бу йўлда компьютер вируслари, «мантиқий бомба»лар каби ахборотий
қуролларнинг криптовоситаларни бузадиган таъсирига боғлиқ кўп ечилмаган муаммолар мавжуд.
Бошка томондан, криптографик усулларни ишлатишда калитларни тақсимлаш муаммоси ҳам
бугунги кунда охиригача ечилмай турибди. Компьютер стеганографияси ва криптографияларининг
бирлаштирилиши пайдо бўлган шароитдан қутулишнинг яхши бир йўли булар эди, чунки, бу
ҳолда ахборотни ҳимоялаш усулларининг заиф томонларини йўқотиш мумкин.
Шундай қилиб, компьютер стенографияси ҳозирги кунда ахборот хавфсизлиги бўйича
асосий технологиялардан бири бўлиб ҳисобланади.
Замонавий компьютер стенографиясининг асосий ҳолатлари қуйидагилардан иборат:
• яшириш усуллари файлнинг аутентификацияланишлигини ва яхлитлигини таъминлаши
керак;
• ёвуз ниятли шахсларга қўлланилувчи стеганография усуллари тўлиқ маьлум деб фараз
қилинади;
• усулларнинг ахборотга нисбатан хавфсизликни таъминлаши очик узаталадиган файлнинг
асосий хоссаларини стенографик алмаштиришлар билан сақлашга ва бошқа шахсларга номаълум
бўлган қандайдир ахборот — калитга асосланади;
• агар ёвуз ниятли шахсларга хабарни очиш вақти маълум бўлиб қолган бўлса, махфий
хабарнинг ўзини чикариб олиш жараёни мураккаб хисоблаш масаласи сифатида тасаввур
қилиниши лозим.
Internet компьютер тармоғининг ахборот манбаларини таҳлили қуйидаги хулосага келишга
имкон берди, яъни ҳозирги вақтда стенографик тизимлар қуйидаги асосий масалаларни ечишда
фаол ишлатилаяпти:
конфиденциал ахборотни рухсат этилмаган киришдан ҳимоялаш;
мониторинг ва тармоқ захираларини бошқариш тизимларини енгиш;
дастурий таъминотни никоблаш;
интеллектуал эгаликнинг баъзи бир турларида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: