Стеганографиянингкринтографиядан бошқа ўзгача фарқи ҳам бор. Яъни унинг
мақсади — махфий
хабарнинг мавжудлигини яширишдир. Бу иккала
усул
бирлаштирилиши мумкин ва натижада ахборотни химоялаш самарадорлигини ошириш
учун ишлатилиши имкони пайдо бўлади (масалан, криптографик калитларни узатиш
учун).
Глобал компьютер тармоқлари ва мультимедиа сохасидаги замонавий прогресс
телекоммуникация каналларида маълумотларни узатиш хавфсизлигини таъминлаш учун
мўлжалланган янги усулларни яратишга олиб келди. Бу
усуллар шифрлаш
қурилмаларининг табиий ноаниқлигидан ва аналогли видео ёки аудиосигналларнинг
сероблигидан фойдаланиб хабарларни компьютер файллари (контейнерлар)да яшириш
имконини беради. Шу билан бирга криптографиядан фарқли равишда бу усуллар
ахборотни узатиш фактининг ўзини ҳам яширади.
К.Шеннон сирли ёзувнинг умумий назариясини яратдики, у фан сифатида
стеганографиянинг базаси ҳисобланади. Замонавий компьютер стеганографиясида иккита
асосий файл турлари мавжуд: яшириш учун мўлжалланган хабар-файл, ва контейнер- файл, у хабарни яшириш учун ишлатилиши мумкин. Бунда контейнерлар икки турда
бўлади: контейнер-оригинал (ёки «бўш» контейнер) - бу контейнер яширин ахборотни
сақламайди; контейнер-натижа (ёки «тулдирилган» контейнер) — бу контейнер яширин
ахборотни сақлайди. Калит сифатида хабарни контейнерга киритиб куйиш тартибини
аниклайдиган махфий элемент тушунилади.
Компьютер стеганографияси ҳозирги кунда ахборот хавфсизлиги бўйича асосий
технологиялардан бири бўлиб ҳисобланади.
Замонавий компьютер стеганографиясининг асосий ҳолатлари қуйидагилардан
иборат:
• яшириш усуллари файлнинг аутентификацияланишлигини ва яхлитлигини
таъминлаши керак;
• ёвуз ниятли шахсларга қўлланилувчи стеганография усуллари тўлиқ маьлум деб
фараз қилинади;
• усулларнинг ахборотга нисбатан хавфсизликни таъминлаши очик узаталадиган
файлнинг асосий хоссаларини стенографик алмаштиришлар билан сақлашга ва бошқа
шахсларга номаълум бўлган қандайдир ахборот — калитга асосланади;
• агар ёвуз ниятли шахсларга хабарни очиш вақти маълум бўлиб қолган бўлса,
махфий хабарнинг ўзини чикариб олиш жараёни мураккаб хисоблаш масаласи сифатида
тасаввур қилиниши лозим.
Internet компьютер тармоғининг ахборот манбаларини таҳлили қуйидаги хулосага
келишга имкон берди, яъни ҳозирги вақтда стенографик тизимлар қуйидаги асосий
масалаларни ечишда фаол ишлатилаяпти:
конфиденциал ахборотни рухсат этилмаган киришдан ҳимоялаш;
мониторинг ва тармоқ захираларини бошқариш тизимларини енгиш;
дастурий таъминотни никоблаш;
интеллектуал эгаликнинг баъзи бир турларида муаллифлик ҳуқуқларини
ҳимоялаш.