6.22. Ўзини уқалашга қарши кўрсатмалар
1. Исталган жойда хавфли ёки хавфсиз ўсма борлиги.
2. Қаттиқ иситма ҳоллари.
3. Фаол туберкулёз ва бошқа юқумли касалликлар.
4. Қон касалликлари.
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
121
5. Исталган жой йиринглаши.
6. Ноаниқ ёки замбуруғ этиологияли юқумли тери ка-
салликлари.
7. Ўткир яллиғланиш, тромбоз, веналарнинг варикоз
кенгайиши, гангрена.
8. Кескин ориқлаш ёки чарчоқ.
9. Ҳомиладорлик.
6.23. Ҳаммом шароитида уқалаш
Маълум бўлишича, чарчаган мушаклар кучи ҳаммом
ёрдамида анча тез тикланади ва уларнинг чидамлили-
ги ортади. Ҳаммом юрак-қон томир тизимига ҳам ижо-
бий таъсир қилади, артериал босимни камайтиради,
айниқса, кам ҳаракат ҳаёт тарзида яшовчи одамлар
учун қатъий тавсия этилади.
Китобнинг олдинги бобларида ҳаммомларнинг тур-
лари ҳақида гапириб ўтдик, уларнинг барчаси асосан
буғ ҳосил қилиш усулига кўра фарқланади. Дунёга
машҳур ҳаммомлар сифатида рим, араб, турк ҳаммом-
лари, фин саунаси, рус пархонаси, шунингдек, япон-
ларнинг «сэнто» ва «офуро» сини тилга олиш мумкин.
Ҳаммом шароитида ўзини уқалаш пархонадан
чиққандан сўнг амалга оширилади, унгача салқинлаб
олиш мумкин эмас. Ўзини уқалаш сондан бошланиб,
силаш, босиш, соннинг олд ва орқа юзасини эзғилаш,
чигилини ёзишдан сўнг муштлаб уриш, силкитиш ва
яна силаш билан тугатилади. Тизза бўғимини уқалашда
эзғилаш ва фаол ҳаракатлар амалга оширилади.
Болдир уқаланганда, силаш, босиш, эзғилаш ва чи-
гилни ёзиш қўлланилиб, бу силкитиш ва силаш билан
якунланади. Товон ва пайлар эзиб уқаланади. Олд
болдир мушакларини уқалаш жараёнида чигил ёзиш
ва эзғилаш қўлланилса, товон ва оёқ кафтида эзғилаш
қўлланилади; Барча усуллар аввал бир оёқда, сўнгра
кейинги оёқда бажарилади.
Ундан сўнг кўкрак (силаш, эзғилаш, 3-4 марта, кейин
кўкрак соҳасини, қовурғалараро оралиқларни, қовурға
бурчаклари остини босиб уқалаш), катта кўкрак мушак-
лари (чигил ёзиш, кейин силкитиш ва силаш), кейин
юқори қисмлар (елкадан бошлаб, кейин тирсак бўғим-
лари, билак, қўл панжалари – силаш, эзғилаш, чигили-
ни ёзиш) уқаланади.
Шундан сўнг орқа томон уқаланади – бел мушаклари,
белнинг ёнбош юзалари (эзғилаш, чигилини ёзиш), ке-
йин тос соҳаси – тик турган ҳолатда ҳам уқалаш мумкин
(эзғилаш, чигилини ёзиш), думғаза ва бел умуртқасига
алоҳида эътибор қаратилади (босиб уқалаш). Сўнгра
қорин соат мили бўйича уқаланади (силаш, чигилини
ёзиш). Муолажа бошнинг сочли қисмини уқалаш билан
ниҳоясига етади.
Ўзини уқалашда ҳар бир усул 2-3 марта так-
рорланади, умумий вақт – 10-15 дақиқа. Ҳам момда
ўзини уқалаш муолажасини шошилмасдан бажариш
лозим. Усуллар уйғун бажарилиб, тана енгил зўриқиши
лозим; бинода иссиқлик ва ҳаво етарли бўлишига ҳам
аҳамият қаратилади.
Ҳаммомдан сўнг зинҳор салқин ичимлик лар ичиш
ёки музқаймоқ ейиш мумкин эмас. Ҳаммомга овқатдан
3-4 соат ўтгач борилади, лекин қорин оч ҳам бўлмасли-
ги керак. Болалар 8 ёшга тўлмагунча пархонага кирмай
туришгани маъқул. Ҳаммомдан сўнг қайноқ чой ичиш
фойдали. Агар ҳаммаси тўғри бажарилган бўлса, у ҳол-
да ҳаммомдан сўнг кайфиятингиз аъло, ғайратингиз
тўла, иштаҳангиз карнай, уйқунгиз бардам бўлади.
Доим қушдай енгил бўлинг!
Вужуд, яъни, организмни тозалаш ғоялари азал-
дан жуда кенг тарқалган. Лекин аввалги тозалаш
усуллари анча кескин (очлик, вегетарианлик, шарбат
билан даволаш, махсус овқатланиш ва бошқалар)
бўлса, ҳозирга келиб улар шаклан ўзгарган. Айни
пайтда бунга биологик фаол қўшимчалар ёрдамида
моддалар алмашинувига таъсир қилиш орқали эри-
шиш мумкинлиги айтилмоқда.
Нима есак, биз ҳам ўша бўламиз. Мазкур ғояни
мақол тарзида бироз бошқача ифодалаш ҳам мумкин:
қозонга яқин юрсанг, қораси юқар. Еб-ичишимиз, озуқа
инстинктларимиз худди ойна каби ички ҳолатимизни
акс эттиради. Ҳаммамизга яхши аёнки, соғлиқ – вужуд
ва руҳ уйғунлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |