4.3. Бел соҳасидаги шикастланишлар
Бел санчиғи – ноқулай ҳаракат (бир вақтнинг ўзида
ён томонга бурилиб энгашиш), оғир юк кўтариш ёки узоқ
жисмоний меҳнат вақтида, шунингдек, ҳаддан ташқари
совқотганда, тўсатдан бел санчиб оғрий бошлайди. Ким
далада меҳнат қилган бўлса, буни жуда яхши билади!
Бу оғриқ ток уришни эслатади, танани гўё михлаб қўя-
ди, бемор жойида қотиб қолганча совуқ терга ботади,
нозик ҳаракат ҳам оғриқ қўзғатади. Оёқларни буккан
ҳолда чалқанча ёки қорин билан ётиб олинсагина,
оғриқ анча енгиллашади. 20-30 дақиқадан сўнг оғриқ
ўз-ўзидан камая бошлайди. Лекин яна 3-5 кун сабр қи-
лишга тўғри келади, одатда, шу вақтнинг ичида санчиқ
бутунлай ўтиб кетади. Тўғри, «омади чопганлар» ҳатто
2-3 ҳафта санчиқ билан ҳасратлашиши мумкин, лекин
барибир ўтиб кетади!
Бел санчиб турганда, одамнинг ақли ҳам тиниқла-
шиб, жонининг қадрига ета бошлайди. Бундай бемор-
лар ижодкорлик маҳоратини ҳам бутун бўй-басти билан
намоён қилишади. Фақат бу ижодий мўъжизалар ўрин-
дан қандай турса, белга умуман юк тушмаслиги, уни
яхшироқ асрашга оид бўлади! Биз ҳам ҳозир оддийроқ,
лекин самарали усулни баён этиб ўтамиз: аввал қўллар
билан бел орқасига таянган ҳолда ўтириш керак, кейин
«тўрт оёқлаб» турасиз-да, оғирлик марказини оғрима-
ётган ёки камроқ оғриётган томонга ўтказасиз. Қадни
ростлаш «тескари нарвон» усулида амалга оширила-
ди: бир, кейин эса икки қўл билан тиззага таянасиз,
аста-секин тиззани ва тос-сон бўғимларини букасиз,
бунда қўллар кетма-кет қуйидан юқорига, сон томонга
яқинлашаверади. Худди «Макарена» қўшиғининг жуда
секинлаштирилган вариантига ўхшайди! Кимга ёқмаса,
майли, томоша қилмаслиги мумкин!
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
59
Люмбалгия – бу белдаги доимий оғриқ. Бу ерда аниқ
чегара йўқ – одам соппа-соғ эди, кейин атиги бир мар-
та ноқулай ўгирилди ва оғриқдан «додлаб юборди».
Аслида билинмас оғриқ деярли ҳар доим бўлади, ле-
кин уйқудан кейин ўриндан турганда ёки машинадан
тушганда кескин кучаяди. Бундай одам шу оғриқ билан
яшайди, уни деб қийналиб энгашади, энгашиб олгач эса
қаддини ростлаш муаммога айланади. Узоқ ўтирганда
ёки узоқ турганда оғриқ кучаяди, шунинг учун тез-тез
тана ҳолатини ўзгартиришга тўғри келади. Оғриқ кўпин-
ча эрталаблари безовта қилади. Жисмоний ҳаракат ёки
юмушдан кейин камаяди ё ғойиб бўлади. Кўпинча оғриқ
ётган ҳолатда сусаяди, чунки умуртқалараро диск лар
камроқ зўриқади. Соғ ёки оғриётган томонга ёнбошлаб,
оёқларни буккан ҳолда ухлашни тавсия этамиз. Йиллаб
шундай қилишга тўғри келади. Хоҳламаяпсизми? Унда бу
ёғини ҳам диққат билан ўқишда давом этинг!
Томирчалар синдроми – бу кўпинча умуртқалараро
дисклар тушиб қолиши туфайли юзага келади. Энди бу
бел-думғаза радикулити. Бошланиши оддий: силтаниш
билан шкафни кўтардингиз, кескин ўгирилдингиз ёки
кўпроқ пахта тераман деб бош кўтармай узоқ эгилиб
юрдингиз. Хавотир олманг, бу умуртқа ҳар гал кескин
ўгирилганда, диск учиб кетади дегани эмас! Аллақачон
«пишиб қолгани», чатнаб-чатнаб ейилгани учиб кетади.
Вертикал ҳолатда беморлар бир томонга, кўпинча
соғ томонига эгилиб олади. Оғриқ оёқ ярим букилган
ва бўшашган ҳолатда, юрганда товон ёки оёқ учи ерга
тегади-ю, дарров кўтарилади. Тўшакда соғ томонга ён-
бошлаб, тос-сон ва тизза бўғимидан букилган касал
оёқни қорин томонга гужанак қилиб ётишга тўғри кела-
ди. Беморлар қўли билан ўз тиззасига ёки курси четига
таянган ҳолда ўтиришади. Ўз аҳволингизни тўғри баҳо-
лаш учун қуйидагиларни эслаб қолинг. Шифокорлар
оғриқ ифодаланишининг тўрт даражага ажратишади.
Агар мунтазам оғриқ бўлса, ҳатто тинч ҳолатда ҳам
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
60
ўтиб кетмаса ва мустақил ҳаракатланишга имкон қол-
дирмаса, устига-устак, артериал қон босими ошса,
юрак уриши тезлашса – демак, энди бундан баттар бўл-
майди!
Агар оғриқ билан бўлса ҳам, бир амаллаб юришнинг
иложи бўлса, оғриқ бутунлай ўтиб кетмаган бўлса-да, ба-
рибир камайгани учун ҳар ҳолда ётиб дам олса, артериал
босим билан юрак уриши ўзларини сипо тутса – ёки меъ-
ёрида, ёки сезиларсиз ошса, бу дегани – яшаш мумкин.
Агар тунда оғриқсиз ухласангиз, лекин кундузи
оғриқнинг зўридан ҳатто автобусгача ҳам тезроқ етиб
олишни хоҳласангиз, демак, сиз ҳали ўҳ-ҳў!
Лекин агар оғриқ фақат кескин ҳаракатларда пайдо
бўлса, қолган вақт сизда радикулит борлигини мутлақо
унутсангиз, у ҳолда махсус жисмоний машқларни бош-
лашнинг айни пайти, шунда радикулит сизни ҳеч қачон
безовта қилолмайди!
Орқа мияда қон айланиши бузилишлари синдроми-
да оёқда мадорсизлик пайдо бўлади, юрганда чумоли
ўрмалагандек жимирлайди, тез-тез заҳар танг қилиб
қолади. Таъсирчан одамлар эса невротик бузилишлар
билан ҳам танишиб олади: юракнинг тез уриши, кўп
терлаш, серзардалик, бадан увишиши ва унинг турли
қисмларида жимирлашлар қайд қилинади. Беморлар
ўзига қулоқ сола бошлайди, фақат касаллиги ҳақида
гаплашади, «чиқмаган жондан умид» қабилида ҳар
қандай маслаҳатни бажариб кўради, «фақат тузалсам
бўлди» деб умид қилади! Лекин бош қача ҳам бўлиши
мумкин! Оғриққа қарамай, одамлар ишлашни давом
эттиради ёки ҳатто спорт билан шуғулланишдан че-
кинмайди. Ирода кучи билан оғриқни енгишга ҳаракат
қилишади. Қисқаси, вақтида даволанмай, охир-оқибат
барибир танг аҳволда қолишади.
Касаллик кучайган даврда ором керак! Бундан пайт-
да ўриндан турмаган маъқул. Диклофенак, анальгин,
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
61
индометацин, баралгин каби оғриқни қолдирувчи ва ял-
лиғланишга қарши дори воситалари керак. Шишни йўқо-
тиш ва қон айланишини яхшилаш учун – никотин кисло-
таси, В гуруҳи витаминлари, УВЧ, новокаинли электрофо-
рез қўлланилади. Ремиссияда – лидаза, алоэ экстракти,
шишасимон модда, прозерин, паравин, озокерит.
Халқ табобатида азал-азалдан ари ва илон заҳри
асосида қўзғатувчи воситалардан фойдаланишган.
Ҳозир бунинг ўрнига таркибида илон заҳри, ари заҳри
ва бошқа керакли моддалар мавжуд турли дори препа-
ратларидан фойдаланилади. Таркибида ари ёки илон
заҳри мавжуд дори воситаларини қўллаш жараёнида
фақат бир нарсани ёдда тутиш лозим. Ушбу препа-
ратлар жигар, буйрак, юракка хос оғир касаллик ларда,
қандли диабетда, туберкулёзда, ўсимталарда, ҳомила-
дорлик даврида ножўя таъсирларга эга, шунинг учун
қўллаш тавсия қилинмайди.
Бизнингча, асаб тизимининг периферик бўлими ка-
саллиги ҳисобланувчи остеохондрозда намоён бўла-
диган неврологик белгиларни мажмуавий даволаш,
яъни ким, йўл-йўлакай дори ичиб олиш ва оғриган жойга
малҳам суртиш билан кўзланган мақсадга эришолмай-
сиз, аксинча, тез орада аҳволингизни янада оғирлашти-
риб оласиз. Уни даволаш тизимли ёндашув талаб қила-
ди! Бунда шифобахш гимнастиканинг аҳамияти ҳақида
таъкидлаш ҳам ноўрин. Чунки у ҳам даволаш, ҳам ка-
салликдан огоҳлантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |