Набий – арабча сўз бўлиб, “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини
беради. Пайғамбарлар орасида уларга аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва
шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини
инсонларга тарғиб қилганлари – набийлар дейилади. Масалан, Исмоил,
Исхақ, Яъқуб, закариѐ, Сулаймон каби пайғамбарлар.
Расул – арабча сўз бўлиб, “элчи” маъносини англатади. Аллоҳ
томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар – расуллар
дейилади.
Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, росул набий бўла олади.
Лекин набий росул бўла олмайди. Муҳаммад пайғамбар ҳам набий, ҳам
росул эдилар.
Очиқ даъватдан сўнг Макка мушриклари Абу Бакр, Усмон ибн Аффон
каби ислом қабул қилган улуғ ва бадавлат зотларга ҳеч нарса дея олмас ҳам,
аммо заиф, камбағал, ҳимоясиз мусулмонларни қаттиқ сиқувга олдилар.
Ҳабашистонга боришни истаган 11 эркак ва 4 аѐлдан иборат бўлган биринчи
гуруҳ Маккадан яширин равишда чиқиб, Қизил денгиз бўйлаб кетди.
Уларнинг ичида Усмон ибн Аффон ва хотини Руқийя (Пайғамбарнинг қизи),
Абу Ҳузайфа ва хотини, Зубайр ибн ал-Авом, Абдурраҳмон ибн Авф,
Абдуллоҳ ибн Масъуд бор эдилар. Гуруҳ бошлиғи Усмон ибн Мазъун эди. Бу
15 киши ваҳийнинг бешинчи йили Ҳабашистонга (Оқсум подшоҳлиги) етиб
келдилар. Уларни Ҳабашистонда христианлар жуда яхши кутиб олдилар. У
ерда яхши, сокин ҳаѐт кечира бошладилар. Уларнинг бундай осойишта ҳаѐт
кечираѐтганликларини эшитган бошқа мусулмонлар ҳам бир йилдан сўнг
иккинчи гуруҳ ҳолида у ерга ҳижрат этдилар. Бу гуруҳнинг бошида Жаъфар
ибн Аби Толиб (Алининг акаси) бўлиб, улар 80 киши эдилар. Ҳабашистон
халқи ва унинг подшоҳи Нажоший муҳожирларга жуда яхши муносабатда
бўлдилар.
Маккаликларнинг қаттиқ қаршиликларидан кўп озор чеккан Пайғамбар
Тоифга йўл олди. Бироқ тоифликлардан ҳеч ким исломни қабул қилмади. Шу
қийинчилик йилларида «Исро ва Меърож» воқеаси юз берди. Қуръондаги
«Исро» ва
«Нажм» сураларида бу ҳодиса ҳақида сўз юритилган.
Даъватнинг ўнинчи йили ҳаж мавсумида Пайғамбар Макканинг шимолида
«Ақаба» деб аталадиган бир тепаликда Ясриб (Мадина) шаҳридан келган
олти кишини учратиб, уларни исломга даъват этдилар. Улар исломни қабул
қилдилар. Ушбу учрашув ислом тарихида «Биринчи Ақаба байъати» деб ном
олди. Унда Асъад ибн Зарора, Рафиъ ибн Молик, Авф ибн Ҳорис, Қутба ибн
Омир, Уқба ибн Омир, Жобир ибн Абдуллоҳлар Пайғамбарга дин
шартларини бажаришга «байъат» (қасамѐд) қилдилар. Кейинги икки ҳаж
мавсумида ҳам Ақаба байъати бўлиб ўтди. Иккинчи учрашувда
мадиналиклардан 12 киши, учинчисида эса 75 киши иштирок этдилар. Бу
воқеалардан сўнг Пайғамбар Мадинага ҳижрат қилмоқликка қарор қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: