Газиева раъно тешабаевна автоматика асослари ва ишлаб чикариш


 Объектга кўрсатилувчи ташќи таъсирлар



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/45
Sana23.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#144503
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chiqarish zharayonlarini avtomatlashtirish

10.3. Объектга кўрсатилувчи ташќи таъсирлар.
Юк – объектга кўрсатиладиган ташќи таъсир. Бу таъсирнинг ќиймати ап-
паратнинг иш режими орќали аниќланади ва технологик эћтиёжлар учун объ-
ектдан олинадиган модда ёки энергия миќдорини ифодалайди. Ростланувчи
объектдан модда ёки энергия ўтишида аппарат юкининг (ишлаб чиќариши) ўз-
гариши ростланувчи катталикнинг ўзгаришига олиб келади.
Ростланувчи объект юкининг ўзгариши ѓалаёнланиш манбаларидан бири-
дир. Модда ёки энергия сарфини уларнинг объектга келишидан аввал стабил-
лаштириш мумкин бўлса, берилаётган хом ашё таркибини стабиллаш бир мун-
ча ќийинчиликлар туѓдиради. Шунинг учун объектга келадиган модда таркиби-
нинг тебраниши ѓалаёнланишининг яна бир манбаларидан биридир. Ностацио-
нар объектларда ѓалаёнланишлар объект тавсифномаларининг ўзгариши сабаб-
ли ћам келиб чиќиши мумкин. Юк – модда ёки энергиянинг объектдан олини-
шига (оќиб чиќишига) кўрсатиладиган объект ќаршилигини ифодалайди. Объ-
ект юкининг ўзгариши ростланувчи катталик ўзгаришнинг тезлигини оширади.
Юкнинг ўзгариш частотаси ћаќида ћам худди шуни айтиш мумкин. Юк тебра-
нишларининг амплитудаси ћам, частотаси ћам ростлаш сифатига салбий таъсир
кўрсатади.
Ростланувчи объектнинг юкини ўзгартириш, яъни объектнинг бир иш
режимидан иккинчисига ўтиш эхтиёжи пайдо бўлса, бу амални секинлик билан
бажариш керак, бунда ростлаш тизими объектни янги иш режимига равон,
кескин тебранишларсиз ўтказади. Юкнинг катта ўзгаришларида автомат ро-
стлагичларни ќайтадан ростлаш эхтиёжи пайдо бўлиши мумкин. Бу ћол юкнинг
ўзгариши ростланувчи объектнинг статик ва динамик тавсифномаларини ўзга-
ришига олиб келиши билан боѓлик. Масалан, юк камайиши билан соф кечикиш
кўпаяди, ўз-ўзидан тўѓриланиш, сиѓим коэффициентлари ва бошќарилувчи


108
объектнинг ваќт доимийси камаяди. Шунинг учун объектнинг хар хил юклари-
га автомат ростлагичларнинг турлича оптимал ростланишлари тўѓри келади.
Агар ростланувчи объектга ѓалаёнловчи ёки бошќарувчи таъсир кўрса-
тилса, объект чиќишидаги ростланувчи катталик шу заћоти эмас, балки бир
мунча ваќт ўтгандан сўнг ўзгаради, яъни объектда жараённинг кечикиши ћосил
бўлади. Модда (энергия)нинг яќинлашиши ёки сарф ўзгариши бўйича оний
(поѓонали) ѓалаёнланиши объект учун энг ёмон ћолдир. Шунинг учун ростлаш
тизимлари поѓонали ѓалаёнланиш учун мос ћисобланади.
Объектдаги кечикиш ќаршиликлар мавжудлиги ва тизимнинг инерцион-
лиги билан изоћланади. Соф (ёки транспорт) ва оралиќ (сиѓимли) кечикишлар
мавжуд.
Ѓалаёнловчи ёки бошќарувчи таъсир кўрсатилган моментдан бошлаб ро-
стланувчи катталик объект чиќишида ўзгара бошлаган пайтгача ўтган ваќт соф
кечикиш дейилади. Бу ваќт модда ёки энергия оќимининг ћаракат тезлиги ва
ѓалаёнловчи таъсир кўрсатилган нуќта билан ростланувчи катталикнинг ћозир-
ги ќиймати ўлчанадиган нуќта орасидаги масофадан аниќланади. Соф кечикиш
ташќи таъсирнинг шакли ва миќдорига таъсир ќилмай, фаќат объект чиќиши-
даги реакцияни ваќт мобайнида силжитади. Агар кириш таъсири синусоидал
характерга эга бўлса, объектда соф кечикиш мавжудлиги чиќиш сигналининг
фаза бўйича кечикишга олиб келади.
.
2
т
т
Т
wt
t
p
j
=
=
(10.12)
Агар объектдаги модда ёки энергия ћаракатининг тезлигини чексиз кат-
таликкача етказиш мумкин бўлса, соф кечикишни нолга тенглаштириш мумкин
бўлар эди. Соф кечикишни минимумга етказиш учун датчик сезгир элементини
ва ижро этувчи механизмнинг ростловчи органини бир-бирига ћамда ростловчи
объектга мумкин ќадар яќин жойлаштириш лозим.
Оралиќ кечикиш ростланувчи объектда гидравлик ва иссиќлик ќарши-
ликлари билан ажратилган бир ёки бир неча ўзаро боѓланган сиѓимларнинг
мавжудлиги билан изоћланади. Бу ќаршиликлар объектда модда ёки энергия
ћаракатига тўсќинлик ќилиб, тарќалиш эгри чизиѓининг трансформациясига


109
сабаб бўлади. Оралиќ кечикишни объектнинг тарќалиш эгри чизиѓида график
равишда ростланувчи катталикнинг ўзгариши бошланган моментдан тарќалиш
эгри чизиѓига ўтказилган уринманинг абцисса ўќи билан кесишган нуќтасигача
ўтган ваќт даври билан аниќлаш мумкин. Оралиќ кечикиш ўтиш жараёнининг
айниќса дастлабки даврида объект тарќалишининг ќиймати ќанча катта бўлса,
ѓалаёнловчи таъсир натижасида ростланувчи катталикнинг ўзгариши шунча
паст бўлади. Шундай ќилиб, кичик ўзгаришли ўтиш жараёнлари оралиќ кечи-
киш автоматик ростлаш вазифаларини енгиллаштиради.
Оралиќ кечикиш объектдаги сиѓимлар сони ва оралиќ ќаршиликлар
миќдори билан аниќланади. Оралиќ ќаршиликларнинг ваќт бўйича ўзгариши
оралиќ кечикиш миќдорининг ортишига олиб келади. Ростланувчи объектнинг
тўлиќ кечикиш ваќти
t соф кечикиш ваќти t
m
билан оралиќ кечикиш ваќти
t
n
нинг йиѓиндисидан иборат:
n
т
t
t
t
+
=
(10.13)
Кечикиш ростлаш жараёнининг сифатига ёмон таъсир ќилиб, жараённинг
турѓунлик коэффициентини камайтиради. Тўлиќ кечикиш ваќти ќанча кўп бўл-
са, объект ишини ростлаш шунча ќийинлашади. Баъзан кечикишнинг ћаддан
ташќари катталиги объектдаги ростлашни ќийинлаштиради. Шунинг учун
тўлиќ кечикиш миќдорини иложи борича камайтириш маќсадга мувофиќдир.

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish