288
8илова
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КАМСИТИЛИШИНИНГ БАРЧА
ШАКЛЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ
Бош Ассамблеянинг 1979 йил 18 декабрдаги 34/180-резолюцияси билан
имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилиш учун қабул қилинган ва очилган.
1981 йил3 сентябрдан27(1)-моддага мувофиқ кучга кирган.
Ушбу Конвенциянинг иштирокчи давлатлари:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми инсоннинг асосий ҳуқуқларига,
инсон шахc иятининг кадрияти ва қадркимматига, эркак ва аёлларнинг тенг
ҳуқуқлигига ишончни яна қарор топдирганлигини
ҳисобга олган ҳолда,
инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларацияси ҳуқуқлариинг камситили-
шига йўл қўймаслик принципини таъкидлаб, барча инсонлар ҳуқуқ ва қадр
қимматларида тенг ва эркин бўлиб туғилишини, унда эълон қилинганидек, ҳар
бир инсон шу жумладан жинсдаги нисбатан бўлган фарқлардан қатьи назар барча
ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлмоғи кераклигини эълон қилганлигини ҳисобга олган
ҳолда, инсон ҳуқуклари ҳақидаги Халқаро пактларнинг иштирокчидавлатларига
эркак ва аёллар учун барча иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ва сиё-
сий ҳуқуқлардан тенг фойдаланишни таъмин лаш вазифалари юклатилганли-
гини ҳисобга олган ҳолда, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли бўлишига ёрдам
бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ихтисос лашган ташки-
лотлар кафиллигида тузилган халқаро конвенцияларни
эътиборга олган ҳолда,
шунингдек, эркак ва аёлларнинг тенг хуқуқли бўлишига ёрдам бериш мақсадида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ихтисослашган ташкилотлар томонидан қабул
қилинган резолюциялар, декларациялар ва тавсияномаларни
ҳисобга олган ҳолда,
мана шу турли ҳужжатларга қарамай, хотинқизлар қуқларининг камситилиш
ҳоллари ҳамон юз бераётганлигидан ташвишланиб, хотинқизлар ҳуқуқларининг
камситилиши инсон қадрқимматига бўлган ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик принци-
пларига путур етқазишини, аёллар эркаклар билан бир қаторда ўз мамлакати нинг
сиёсий, ижтимоий, иқгисодий ва маданий ҳаётида иштирок этишига тўсқинлик
қилишини, оила ва жамият фаровонлигининг ўсишига ҳалақит беришини ва инсо-
ният ва ўз мамлакатларининг манфаатлари йўлида хотинқизларнинг имкониятла-
ри тўлиқ намоён бўлишига яна ҳам кўпроқ кийинчиликлар туғдиришини
эслатиб,
қашшоқлик шароитларида ҳотинқизларнинг озиқовқатга, соғлиқни сақлашга,
таълимга, касб тайёргарлигига ва ишга жойлашиш имкониятларига, шунингдек,
бошқа эҳтиёжларни қондиришга имконияти жуда кам эканлигидан
ташвишланиб,
289
тенглик ва адолат асосида ўрнатилган янги халқаро иқтисодий тартиб эркак
лар ва аёллар ўртасидаги генгликни таъмин лашда анчагина имконият бери-
шига
қатьий ишониб,
ирқий айирмачиликни, барча турдаги ирқчилик, ирқий камситиш, эски ва янги
мустамлакачилик, агрессия давлатлар устидан ҳукмронлик ўрнатишни, бошқа
давлат томонидан босиб олинишини ва ҳукмронлик қилишини ҳамда давлат-
ларнинг ички ишларига аралашишни бартараф қилиш эркаклар ва хотинқизлар
ҳуқуқларини тўла амалга оширишнинг зарур омиллари эканлигини таъкиддаб,
халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустахкамлаш, халқаро кескинликни
юмшатиш, ижтимоий ва иқтисодий тизимларидан қатъий назар, барча давлат
лар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, катъий ва самарали халқаро назорат остида ёппа-
сига ва батамом куролсизланиш айниқса, ядровий қуролсизланиш мамлакат-
лар ўртасидаги муносабатларда адолат, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамой-
илларини қарор оптириш ҳамда чет эл ва мустамлака хукумронлиги ва бошқа
давлатлар оккупацияси остида бўлган халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш
ва мустақиллик хуқуқини амалга ошириш, шунингдек давлатларнинг миллий
мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ижтимоий тараққиёт
ва ривожланишга кўмаклашишини ҳамда бунинг оқибати ўлароқ эркаклар
билан аёллар ўртасида тўла тенгликка эришиш имконини
беришини тасдиқлаб,
мамлакатнинг тўлиқ ривожланиши, бутун дунёда фаровонлик ва тинчлик
иши барча соҳаларда аёлларнинг эркаклар билан баравар мумкин қадар кўпроқ
иштирок этишларини талаб қилишига қатъий ишониб, хотинқизларнинг оила
фаровонлиги ва жамият ривожига қўшаётган ҳозиргача тўла тан олинмаган
ҳиссасининг аҳамиятини, оналикни ижтимоий аҳамиятини ҳамда оилада
ва бола тарбиясида отаонанинг тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда аёлнинг
насл давомчиси сифатидаги ўрни аёл ҳуқуқларининг камситилишига сабаб
бўлмаслигини, чунки болаларнинг тарбияси эркак ва аёлларнинг ва умуман
жамиятнинг биргаликдаги
жавобгарлигини талаб қилишини англаб,
эркак ва аёл ўртасида тўла тенгликка эришиш учун, ҳам эркак, ҳам аёлнинг
жамият ва оилада тутган анъанавий ўрниниўзгартириш зарурлигини тан олиб,
хотинқизлар ҳуқуқларининг камситшшшини бартараф этиш тўғрисидаги
Декларацияда эълон қилинган принципларни амалга ошириш ва шу мақсадда
бундай ҳуқуқлар камситилишининг барча шак ллари ва кўринишларини бар-
тараф этиш учун зарур чораларни кўришга азму қарор қилиб,
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Do'stlaringiz bilan baham: