ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТГА ИККИНЧИ ФАКУЛЬТАТИВ ПРОТОКОЛ, ЎЛИМ ЖАЗОНИ БЕКОР ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН Бош Ассамблеянинг 1989 йил 15 декабрдаги 44/128-резолюцияси билан қабул қилинган 1-модда Мазкур Протокол иштирокчилари бўлган давлатлар юрисдикцияси остида
бўлган бирорта шахc ўлим жазосига тортилмайди.
Ҳар бир иштирокчи давлат ўз юрисдикцияси доирасида ўлим жазосини
бекор қилиш учун барча зарур чораларни кўради.
2-модда 1. Мазкур Протоколга бирор шарт киритишга йўл қўйилмайди, Баённомани
ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида қилинган, уруш вақтида ўлим
жазосини қўллашни кўзда тутадиган шартлар бундан истиснодир.
2. Ушбу шартлар киритадиган аъзо давлат Протоколни ратификация қилиш
ёки унга қўшилиш пайтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига
уруш вақтида қўлланиладиган ўз миллий қонунчилигининг тегишли қоидалари
тўгрисида маълум қилади.
3. Бундай шартлар киритган аъзо давлат Бирлашган Миллатлар Ташки-
лоти Бош котибини ўз ҳудудига нисбатан ҳар қандай уруш бошланиши ёки
тўхтатилиши ҳолаги тўгрисида хабардор қилади.
3-модда Мазкур Протокол иштирокчиси бўлган давлат Пактнинг 40моддасига
мувофиқ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага тақдим этадиган маърузаларига
мазкур Протокол ни амалга ошириш учун улар томонидан кўрилган чоралар
тўгрисидаги ахборотни киритадилар.
4-модда Пактнинг 41моддасига мувофиқ баёнот берган аъзо давлатларга нисбатан
Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита ваколатига ҳар бир аъзо давлатнинг бошқа
аъзо давлат ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги тўгрисидаги маълумот-
251
ларини олиш ва уларни кўриб чиқиш ваколатига эгалиги мазкур Протокол
қоидаларга нисбатан амал қилади, фақат манфаатдор аъзо мамлакат Про-
токолни ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида бунинг тескариси
тўгрисида баёнот берган ҳолат бундан истиснодир.
5-модда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 1996 йил 16
декабрда қабул қилинган биринчи Факультатив Протоколига қўшилган давлат-
ларга нисбатан Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг улар юрисдикцияси ости-
да бўлган айрим шахc ларнинг маълумотларни олиш ва кўриб чиқиш ваколатига
эгалиги мазкур Протокол қоидаларига нисбатан амал қилади. Фақат мазкур Про-
токолни ратификация қилиш ва унга қўшилиш пайтида манфаатдор иштирок-
чи давлат бунинг тескариси тўгрисида баёнот берган ҳолат бундан истиснодир.
6-модда 1. Мазкур Протоколнинг қоидалари Пактга қўшимча қоидалар сифатида
қўлланилади.
2. Мазкур Протоколнинг 2моддасига мувофиқ изоҳлар киритиш имкония-
тига зарар келтирилмаган ҳолда мазкур Протоколнинг 1(1)моддасида кафолат-
ланган ҳуқуқ Пактнинг 4моддасига мувофиқ бирон чекинишга йўл қўймайди.
7-модда 1. Мазкур Протокол Пактни имзолаган ҳар қандай давлат томонидан имзо-
ланиш учун очиқдир.
2. Мазкур Протокол Пактни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар
қандай давлат томонидан ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
3. Мазкур Протокол Пактни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар
қандай давлатнинг қўшилиши учун очиқдир.
4. Қўшилиш тўгрисидаги ҳужжат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
котиби ҳузурида тасдиқланиш йўли билан амалга оширилади.
5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби мазкур Протоколни
имзолаган ёки унга қўшилган давлатларни ҳар бир ратификация ёрлиги ёки
қўшилиш тўгрисидаги ҳужжат тасдиқланганидан хабардор қилади.
8-модда 1. Мазкур Протокол Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ҳузурида
ўнинчи ратификация ёрлиги ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат тасдиқлангандан
сўнг уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
2. Ўнинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат тасдиқ
лангандан сўнг мазкур Протоколни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар
бир давлат учун мазкур Протокол унинг ўз ратификация ёрлиги ёки қўшилиш
тўғрисидаги ҳужжати тасдиқлангандан сўнг уч ой ўтгандан кейин кучга киради.