Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   226
Bog'liq
pravo uz

43-модда
42­моддага мувофиқ тайинланиши мумкин бўлган Қўмита аъзолари ва мах-
сус Келиштирувчи Комиссия аъзолари Бирлашган Миллатлар Ташкило-
тининг имтиёзлари ва иммунитетлари ҳақидаги Конвенциянинг тегишли 
бўлимларида таъки дланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хизмат 


233
сафарига жўнатадиган экспертлар имтиёзлари, енгилликлари ва иммунитет-
ларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
44-модда
Ушбу Пактни амалга ошириш ҳақидаги қоидалар Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти ва ихтисослаштирилган муассасаларининг таъсис ҳужжатларида 
кўрсатилган ёки уларга мувофиқ бўлган инсон ҳуқуқлари борасидаги таомил-
ларга зарар етказилмасдан қўлланади ҳамда мазкур Пактда иштирок этувчи дав-
латларга улар ўртасидаги умумий ва махсус битимларга биноан амал қилаётган 
низоларни ҳал этишда бошқа тартиб­қоидаларни қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
45-модда
Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига Иқтисодий 
ва Ижтимоий Кенгаш орқали ўз иши ҳақида йилик маърузани тақдим этади.
V ҚИСМ
46-модда
Ушбу Пактдаги ҳеч бир нарса мазкур Пактга тегишли бўлган предметлар 
бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли органлари ва ихтисос-
лаштирилган муассасаларининг тегишли бурч­333 ларини аниқлаб беради-
ган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг ва ихтисослаштирилган 
муассасалар Низоми қарорларининг аҳамиятини пасайтиради, деб талқин 
қилиниши мумкин эмас.
47-модда
Ушбу Пактдаги ҳеч бир нарса барча халқларнинг ўз табиий бойликлари 
ва ресурсларига тўлалигича ва эркин эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш бора-
сидаги ажралмас ҳуқуқини камситади, деб талқин қилиниши мумкин эмас.
VI ҚИСМ
48-модда
1. Мазкур Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёки унинг ихти-
сослаштирилган муассасаларининг аъзоси бўлган ҳар бир давлат томонидан, 
Халқаро Суд Статусининг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлат томони-
дан, ушбу Пактда қатнашиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош 
Ассамблеяси таклиф қилган ҳар қандай давлат томонидан имзолаш учун 
очиқдир.
2. Ушбу Пакт ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари Бирлаш­
ган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
3. Ушбу Пакт мазкур модданинг 1­бандида кўрсатилган ҳар қандай давлат-
нинг қўшилиши учун очиқдир,


234
4. Қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташки-
лоти Бош котибига топширилгач, қўшилиш якунланади.
5. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ушбу Пактни имзолаган ёки 
унга қўшилган барча давлатларни ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғpиcидaги 
ҳужжати сақлаш учун топширилганлиги борасида хабардор қилади.
49-модда
1. Мазкур Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига қўшилиш 
ҳақидаги ўттиз биринчи ратификация ёрлиғи ёки ҳужжат сақлаш учун топши-
рилган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Пактни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир давлат учун 
қўшилиш ҳақидаги ўттиз бешинчи ратификация ёрлиғи ёки ҳужжат сақлаш 
учун қабул қилинганидан сўнг мазкур Пакт ўша давлатнинг ўзи ратификация 
қилган ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган 
кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish