Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   226
Bog'liq
pravo uz

ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ
Бош Ассамблеянинг 1966 йил 16 декабрдаги 2200 А(ХХI)-резолюцияси 
билан имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилиш учун қабул қилинган 
ва очилган. 1976 йил 23 мартдан кучга кирган.
МУҚАДДИМА
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида эълон қилинган принци-
пларга асосан, барча инсоният оиласининг аъзоларига хос қадр­қимматни ҳамда 
уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи 
тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, бу ҳуқуқлар инсон шахc ига 
хос бўлган қадр­қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб,
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, қўрқув 
ва муҳтожликдан озод бўлган, фуқаролик ва сиёсий эркинликдан фойдала-
нувчи озод инсон шахc и идеали ҳар бир одам ўз иқтисодий, ижтимоий ва мада-
ний ҳуқуқларидан фойдаланиш мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёб-
га чиқиши мумкинлигини эътироф этиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига асосан давлатлар инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этили-
шини paғбaтлaнтиpиши шартлигини эътиборга олиб,
ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб бўлган жамоа-
га нисбатан мажбурият олган ҳолда, мазкур Пактда тан олинган ҳуқуқлар 
paғбaтлaнтиpилиши ва риоя этилишига эришиши лозимлигини эътиборга олиб,
қуйидаги моддалар тўғрисида бир тўхтамга келдилар:
I ҚИСМ
1-модда
1. Барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эгадир. Ушбу асосда 
улар ўз сиёсий мақомини эркин белгилайди ва ўз иқтисодий, ижтимоий ва мада-
ний ривожланишини эркин таъмин лайдилар.
2. Барча халқлар ўз мақсадларига эришиш учун ўзаро манфаатдорлик принципи­
га асосланган халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган 


218
бирон­бир мажбуриятга зиён етказмасдан ўз табиий бойликлари ва ресурслари-
га эркин ҳолда эгалик қилишлари мумкин. Ҳеч бир халқ ҳеч бир ҳолатда ўзига 
тегишли тирикчилик воситаларидан маҳрум этилмаслиги керак.
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи барча давлатлар, шу жумладан, ўз­ўзини 
бошқара олмайдиган ва васийликка олинган ҳудудларни бошқариш учун жавобгар 
бўлган давлатлар ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига мувофиқ, 
ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни рағбатлантириши ҳамда 
шу ҳуқуқни ҳурмат қилиши лозим.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish