22
4. Талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг педагогик-
психологик хусусиятлари ижтимоий фаолликнинг таркибий асосларини
(когнитив, эмоционал, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) касбий сифатлар
(инсонпарварлик, фуқаролик ва ишбилармонлик), шахсий ижтимоий тажриба
ва
позиция
билан
алоқадорлигини
эмпирик
баҳолаш
асосида
такомиллаштирилди.
5. Талабаларда ижтимоий-педагогик мослашув босқичлари (эмоционал-
иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион) ижтимоий фаолликни белгилаб
берувчи ижтимоий-сиёсий, ахлоқий билимлар, шахсий ижтимоий тажриба,
мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонларини амалий-касбий
фаолият тузилмаси билан интернал (ички) интеграциясини таъминлаш
асосида аниқлаштирилди.
6. Талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантириш моделининг
амалий компоненти талабаларни кўнгилли гуруҳлар фаолиятига қизиқишини
ошириш, тарбиявий муҳитнинг таъсирчанлигини ошириш, фаол фуқаролик
компетенциясини
босқичма-босқич
ривожлантиришнинг
ижтимоий-
педагогик механизмини самарали қўллаш асосида такомиллаштирилди.
7. Талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг лойиҳавий
таълим технологияси “Идеал ахлоқийлик намунаси”, “Келажак мактаби
ўқитувчиси” ижтимоий лойиҳаларини модулли (билишга доир ва касбий) ва
муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) таълим жараёнларида
қўллашнинг ролли, ишбилармонлик ўйинлари, эвристик усулларини ишлаб
чиқиш асосида такомиллаштирилди.
8. Тадқиқот натижалари олий таълим муассасалари талабаларида
ижтимоий фаолликни ривожлантиришда қуйидаги тамойилларга асосланиш
зарурлигини кўрсатди: яхлит ёндашув; билимдонлик, махсус фанлар бўйича
билим савиясини оширишга интилиш; масъулиятлилик; маънавий соғломлик,
ўзини руҳан тетик ва бардам тутиш; ватанпарварликнинг турли кўринишлари
кундалик турмушда тобора кўпроқ намоён бўлиши; газета-журнал, вақтли
матбуотга талаб ва таклифнинг ортиб бориши; гиёҳвандлик ва турли зарарли
одатларнинг ёшлар ўртасида камайиб бориши, бунда кенг жамоатчиликнинг
фаол иштироки; маънавий адабиётларга нисбатан эҳтиёжнинг сақланиши;
экологик муҳитнинг шаклланиши муҳим аҳамият касб этади.
9. Тадқиқот доирасида олий таълим муассасалари талабаларида
ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг яхлит тизими – мутахассислар
тайёрлаш тизими; мазмуни, биринчи курсдан касб тайёргарлиги жараёнида
шахснинг шаклланиши; бу борадаги аниқ таклифлар; аниқлаш усули – олий
таълим муассасаси ўқитувчиси тажрибасига асосланган, асосий восита-ўқув-
тарбия жараёнининг касбий йўналиши тавсифланган босқичларни ўз ичига
қамраб
олган
модернизация
шароитида
ижтимоий
фаолликни
ривожлантиришнинг замонавий, тизимли ёндашуви асосида ижтимоий-
педагогик мослашуви модели ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: