Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Фанни ўқитишда диафильмлар, осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи
аннимацион дастурлар, Интернет тизими, рангли фотосуратлар, кўргазмали
материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет
тизими, диссертациялар, даврий журналлардан фойдаланиш мумкин. Дастурдаги
мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув
жараѐнини янги педагогик технологияларнинг “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий
тафаккур”, “Фикрлай оласанми?”, “Бумеранг”сингари методларидан фойдаланиш
самарали натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |