V. НАЗАРИЙМАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-мавзу.
Тиббий-биологик фанлар доирасида жаҳон миқѐсида эришилган
ютуқлар.
Тиббиѐт, табобат – кишилар соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш,
умрни узайтириш, касалликларнинг олдини олиш, даволаш ҳақидаги
билимлар ва шу соҳадаги амалий тадбирлар мажмуи.
Тиббиѐт тиббий-биологик, клиник, тиббий-ижтмоий ва гигиеник
фанларга бўлинади. Тиббий-биологик фанларга: одам танасининг
тузилишини
ўрганадиган
анатомия,
гистология
ва
цитология;
организмнинг одатдаги ҳолатини, унда касалликнинг пайдо бўлиши, авж
олиши, кечиши ва юз берадиган структур ҳамда функционал ўзгаришларни
ўрганадиган нормал физиология ва биокимѐ; патологик анатомия ва
патологик физиология; организмга дорилар таъсирини ўрганадиган
умумий ва клиник фармакология, шунингдек, микробиология, вирусология
ва паразитология, тиббиѐт гентикаси ва бошқалар киради. Тиббиѐт табиий
фанлар (биология, физика, кимѐ) ва ижтимоий фанлар ҳамда техника билан
чамбарчас боғланган.
Тиббиѐтнинг халқ табобатидан мустақил фан даражасига
кўтарилишида қадимги Миср, Бобил тиббиѐти, Гиппократ ва Галеннинг
муҳим ўрни бор. Гиппократ касалликларни аниқлаш, беморнинг ҳаѐти ва
фаолиятига ташқи муҳитнинг таъсирини ўрганиш, хасталикнинг келиб
чиқиш сабабларини топиш ва даволашда бемор организмининг ўзига хос
хусусиятларини билиш каби масалалар билан шуғулланган. Гален эса
биринчи бўлиб организмдаги аъзо ва тизимларнинг тузилиши ҳамда
фаолиятларини, асосан, ҳайвон (маймун)лар организмида тажриба қилиб
ўрганган. Унинг анатомия ва фзиологияга доир асарлари то 16-асргача
тиббиѐтнинг асоси бўлиб хизмат қилди.
Ўрта Осиѐ ва умуман Шарқда табобат айниқса, ривож топди. Шу
даврда юнон, санскрит ва бошқа қадимий Шарқ тилларида ѐзилган
тиббиѐтга доир асарларнинг кўпчилиги, жумладан, Аристотель, Диоскорид
ва Галеннинг доришуноликка оид асарлари сурѐний ва араб тилларига
таржима қилинди. Галеннинг «Қиво ал-адвия ал муфрада» («Содда
дориларнинг қувватларни ва Бадиғурснинг «Ал-Абдал ал-адвия ал
муфрада» («Содда дориларнинг ўрнига ўтучилар») каби китоблари илк бор
машҳур табиб ва таржимон Ҳунайн Ибн Исҳок Ибодий (80877) томонидан
таржима қилинди. Шарқда Абу Ҳанифа Динаворий (815 й. туғилган)
«Китоб фи-н-набот» («Ўсимликлар ҳақида китоб»)ни яратиб, унда 482 хил
ўсимликнинг дорилик хусусиятларини баѐн этди. Абу Райхон Берунининг
«Китоб ас-сайдана фи-т-тиб» («Тиббиѐтда доришунослик») асари ўша давр
тиббиѐт ининг энг катта ютуғи ҳисобланиб, Ўрта Осиѐда доришунослик
илми – сайданага асос бўлди. Абу Бакр Розийнинг табобат соҳасидаги
асарлари умуман жаҳон тиббиѐтнинг ривожланиши, бойишида ғоят улкан
аҳамият касб этди. Олимнинг тиббиѐт энциклопедияси ҳисобланган 25
жилдли «Ал-Жомиъ ал-кабир ва қад урифа бл-Ҳовий» («Ал-Ҳовий номи
36
билан танилган катта тўплам») асари шу давргача Гарб ва Шарқ тиббиѐт
ида қадрли бўлиб келди; 10 жилдли «Табобат китоби» ҳамда «Чечак ва
қизамиқ ҳақида»ги китоби ҳам тиббиѐтда машҳур эди.
Ўрта асрда Абу Али Ибн Сино тиббиѐтнинг ривожланишига катта
ҳисса қўшди. Унинг «ал Қонун фи-т-тиб» (қ. Тиб қонунлари) асари асрлар
оша жаҳон табобатида асосий қўлланма бўлиб келди. Бу асар тиббиѐтнинг
асосий
соҳалари:
анатомия,
физиология,
патология,
терапия,
доришунослик, гигиена ва бошқа(лар)ни қамраб олган. Иситма, ўлат,
чечак, қизамиқ каби юқумли касалликларни қандайдир кўзга кўринмас
жониворлар қўзғатиши тўғрисида фикр юритган. У буйрак тошларини
операция қилиб олиб ташлаш, трахеотомия қилиш, жароҳатларни даволаш
усуллари ҳақида ѐзади. Ибн Синонинг бизгача етиб келган энг муҳим
асарларидан яна бири «Ал-Адвия ал-калбия» («Юрак дорлари»)дир. Унда
олим юрак касаллигида қўланадиган (ўзи топган) дорилар ҳақида ѐзади.
Таниқли табиб Абу Мансур тибга оид «Мажмуъайи кабир дар адвият
муфрада»(«Содда дорилар ҳақида катта тўплам»), «Рисола дар иложи
амроз-и садр» («Кўкрак касалликларининг Давоси ҳақида рисола»), «Китоб
ғуно ва муно» («Мақсадларни мукаммал баѐн қилган китоб») каби асарлар
ѐзган. Буларда ички касалликлар, тери касалликлари, исима-безгак
касаллиги, уларга қарши дорилар ва даволаш усуллари баѐн этилган.
Шарафутдин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Илоҳий ҳам
касалликларнинг келиб чиқиши, сабаблари, белгилари, уларни аниқлаш ва
даволашга оид кўп билимлар соҳиби бўлган.
Ўша даврнинг йирик табибларидан бири Бадриддин Самарқандий
Муҳаммад Ибн Баҳром Қалонисий ҳар хил касалликларга қарши мураккаб
дорилар тайѐрлаб тажрибада синаб кўрган.
13-асрнинг машҳур табибларидан бири Абу Ҳомид Муҳаммад ибн
Али Ибн Умар Нажбуддин Самарқандий «Ағзият ал-марзо» («Касаллар
истеъмол қиладиган овқатлар») номли китобида ҳар бир касалликда
қандай таом истеъмол қилиниши ва қайси овқатлардан эҳтиѐт бўлиш
лозимлиги, шунингдек, овқатларнинг дорилик хусусиятлари ҳақида ѐзган.
40 йилдан ортиқ табобат илми билан шуғулланган Султон Али табиб
Хуросоний (15-16-а.) ўз тажрибалари асосида 2 асар ѐзган. Улардан бири
«Дастур ал-илож» («Касалларни даволаш бўйича қўлланма»)дир. 15-16-а.
ларда Ҳиндистонда яшаб ижод этган ҳиротлик табиб Юсуф ибн Муҳаммад
ибн Юсуф Юсуфий Ҳиравий тиббий асарлари ва амалий ишлари билан
Ўрта Осиѐ, Хуросон ва Ҳиндистонда табобатнинг яна ҳам тараққий
этишига ўз ҳиссасини қўшди.
Абдулғозихон ибн Араб Муҳаммадхон Хоразмий (1603-1664) муҳим
тиббий асарлари, жумладан, эски ўзбек тилида ѐзилган «Мнофиъ ал-
инсон» («Инсон учун фойдали дорилар») номли асари билан машҳур.
18-асрнинг 2-ярми ва 19-асрнинг 1-ярмида Хоразмда яшаб ижод
этган ўзбек табиби Жафархўжа ибн Насруддинхўжа Ҳусайний Крукий
Ҳазораспийнинг ўзбек тилида ѐзилган «Мултакий ат-тиб» («Тиббий
маълумотлар тўплами») асари (1823) 67 бобдан иборат бўлиб, унда асосан,
37
киши аъзоларининг ҳар хил касалликлари ва уларни дорилар билан
даволаш усуллари баѐн қилинган.
Машҳур ўзбек табиби Маҳмуд Ҳаким Яфоний Ҳўкандий (1851 й. да
туғилган) умрининг кўп қисмини табобатни ўрганишга ва кишилар
соғлигини сақлашга сарфлади. У ўз давригача бўлган шарқ табобати қўлга
киритган ютукларни жамлаб ҳамда шахсий тиббий тажрибалари билан
бойитган ҳолда «Қонун ал-илож» («Даволаш қонуни») ва «Тариқ ал-илож»
(«Даволаш усули») китобларини ѐзиб қолдирган. Уларнинг иккинчисида
ўпка, юрак, сут бези, меъда, жигар, ичак, буйрак, қовуқ ва иситма
касалликлари, шишлар, тошмалар, мўй ва тирнокка оид хасталиклар,
жароҳат ва яралар; суякларнинг синиши, заҳарлар, заҳарли ҳайвонлар
чаққанида даволаш ва баъзи русча номдаги дорилар келтирилган.
Боситхон Зоҳидхон ўғли ўз ижодида Беруний, Розий, Ибн Сино,
Илокий, Қумрий ва Самарқандийларнинг асарларидан кенг фойдаланган.
Бизгача унинг ўзбек тилида ѐзилган 3 асари етиб келган.
Европада Уйғониш даврида тиббиѐт янгидан равнақ топди. 16-асрда
кўпгина фанлар, айниқса, тиббиѐт, физика ва кимѐнинг ривожланиши
касалликларни даволаш, сабабини билишда бу фанларнинг қонунларидан
фойдаланиш имконини берди. Анатомиянинг асосчиси А. Везалий
мурдани ѐриб текшириш билан одам организмининг тузилиши ва аъзолар
фаолиятини илмий жиҳатдан аниқ асослаб берди. Инглиз шифокори В.
Гарвей қон айланиш тизими ҳақида асар яратиб, тиббиѐтда янги бўлим –
физиологияга пойдевор қўйди.
Физиканингтараққиѐтинатижасидабудаврдамикроскопкашфэтилдива
ундантиббиѐтдафойдаланингбошланди.ГолландияликолимАнтниЛевенгук
томониданмикроскопиянингривожлантирилишимикробиологиясоҳасининг
шаклланишигасабаббўлди.
Табиий фанларнинг ютуқлари тиббиѐт тараққиѐтига ижобий таъсир
кўрсатди, беморни объектив текшириш усуллари (палъпация, перкуссия ва
бошқа(лар)) ва лаборатор диагностика асослари ишлаб чиқилди. Клиник
текширув натижаларини, мурдани ѐриб текширишда олинган маълумотлар
билан таққослаш усули (А. И. Полунин, Н. И. Пирогов ва немис олими Р.
Вирхов ва бошқалар) касаллик белгилари аъзо ва тўқима ҳамда
ҳужайраларнинг
тузилишидаги
ўзгаришларга
боғлик
эканлигини
исботлашга имкон берди, бу тадқиқотлар натижасида кейинчалик
тиббиѐтнинг яна бир янги бўлими – патологик анатомия ва гистология
соҳалари вужудга келди.
19-асрнинг 2-ярмида микробиология соҳасида бир қанча янгиликлар
яратилди. Эпидемик касалликлардан вабо, уларнинг қўзғатувчилари ва
касаллик эпидемиологияги ўрганилди, чечак микроби аниқланди ва унга
қарши вакцина тайѐрланди (Э. Женнер). Юқумли касалликлар сабаби
турли микроблар эканлигини Л. Пастер асослаб берди ва бу кашфиѐт
асосида кишиларни куйдирги, қутуриш каби юқумли касалликларга қарши
эмлаб, уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш имконияти
туғилди. Шу даврда Европада безгак, тошмали терлама (тошмали тиф),
38
қайталама терлама ва бошқалар юқумли касалликларни қўзғатувчи
микроблар топилди. И. И. Мечников иммунитет ҳақидаги таълимотни
яратди.
19-асрнинг сўнгги чорагида шаклланган биокимѐ фани соғлом
организмда ва патологик ҳолатларда моддалар алмашинувини ўрганиш,
унинг ўзгаришини текшириш натижасида касалликларни аниқлаш билан
физиология ва птофизиологияни бойитди ва тиббиѐтга янги, юқори
информатив ва бажарилиши осонроқ лаборатор усулларини киритди. Орқа
мия нервларидаги сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалар ўрганилди, бу эса
организмда нерв тизими фаолиятининг аҳамиятини аниқлашга имкон
берди, қон ва лимфа таркиби, безларнинг тузилиши ва фаолиятлари
ўрганилди. Рус олимлари С. П. Ботиш, И. М. Сеченов, И. П. Павлов
тадқиқотлари туфайли марказий нерв тизими ва бутун организмнинг
фаолият қонунлари материалистик нуқтаи назардан таърифлаб берилди.
Умуман бу даврда экспериментал тиббиѐт тобора ривожланиб борди,
француз олими К. Бенар ва рус патофизиологи В. В. Пашутиннинг бу
борада олиб борган илмий ишлари умумий патология (кейинчалик A. А.
Богомолец ва С. С. Халатов асослаган патологик физиология)нинг фан
сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Анатомия ва
топографик анатомиянинг чуқур ўрганиш хирургияда оперцияларнинг
муваффақиятини таъминлади.
20-асрда тиббиѐтда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Немис
олими В. К. Рентген Х-нурларни кашф этди ва тиббиѐтда рентгенологияга
асос солди. Табиий радиоактивликнинг кашф этилиши, ядро физикаси
соҳасидаги тадқиқотлар ионловчи нурларнинг тирик организмга таъсирини
ўрганувчи радиобиология фанини юзага келтирди. Бу соҳадаги кейинги
изланишлар даволаш ва диагностика мақсадида радиоактив изотоплардан,
нишонланган атомлардан фойдаланиш имконини берди. Тиббиѐт
техникаси ҳам тез ривожланди. Тиббиѐтга электроника ютуқларининг
татбиқ этилиши натижасида организмдаги турли аъзо ва тизимлар
фаолиятини аниқ белгилаб берадиган усуллар, сунъий юрак, сунъий
буйрак ва ҳ. к. ихтиро қилинди. Электрон микроскоп эндиликда
ҳужайрадаги энг мураккаб ва нозик ўзгаришларни, майда микробларни
аниқлашда зарур қурол бўлиб қолди. Тиббиѐт кибернетикаси ѐрдамида
замонавий, ихчам ва қулай протезлар яратилди, шунингдек, операция
вақтида беморнинг нафас олиши ва артериал босимини меъѐрида сақлаб
турадиган турли автоматик тизимлар ишлаб чиқилди. Ирсият ва
организмнинг ўзгарувчанлик кнуниятини ўрганадиган генетика фани
тиббиѐтнинг ривожига катта таъсир кўрсатди. Ирсий касалликларни
ўрганиш тиббиѐт генетикасининг пайдо бўлишига олиб келди.
Иммунологининг ривожланиши иммунологик ўзгаришлар оқибатида келиб
чиқадиган касалликларни ўрганадиган иммунопатологияга асос бўлди. К.
Ландштейнернинг изогемагглютинация қонуни (1900-01), Я. Янский
томонидан одам қони таркиби жиҳатидан 4 гуруҳга бўлиниши кашф
этилиши (1907) тиббиѐт амалиѐтида қон куйишдан кенг фойдаланишга
39
имкон берди. Бу даврда тиббиѐтга Пиркенинг сил касаллигини
аниқлайдиган аллергик реакцияси (қ. Пирке реакцияси) ва аллергия
атамаси киритилди. 1939-40 йилларда микроорганизмларга қарши
курашнинг кучли воситаларидан бўлган антибиотиклар ихтиро қилинди ва
амалда қўлланила бошлади. Витаминлар ҳақидаги таълимот ҳам ривож
топди. Ички секреция безларининг тузилиши ва фаолиятини ўрганиш
туфайли эндокринология мустақил фанга айланди, у ривожланиб,
гормонотерапия ва гормонал бошқарилиш масалаларини ҳам ўрганишга
киришилди. Кимѐтерапия, гормонотерапия ва марказий нерв тизимига
таъсир этадиган препаратларнинг қўлланилиши ва турли синтетик дори
воситаларини олиш усулларининг кенгайиши клиник тиббиѐтни тубдан
ўзгартирди. Бу даврда янги тиббий жиҳозлар, жумладан, электрон
аппаратлар ѐрдамида юрак фаолиятини клиник ва экспериментал
текширишлар амалиѐтда кенг қўлланиши натижасида кардиология соҳаси
ички касалликлар клиникасидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди.
В.П.Филатовнингпластикхирургиясоҳасидагиишларижаҳонтиббиѐти
даюксакбаҳоланди,америкаликолимX.У.
Кушинг,русолимлариА.Л.Поленов,Н.Н.Буденковабошқа(лар)нингишларин
ейрохирургиянингшаклланишигаимконберди.
Сийдик-
таносилаъзоларикасалликларинихирургикусулдадаволашйўлгақўйилишиту
файлиурологиясоҳасиқарортопди.
Наркоз бериш усули такомиллаштирилди. Рус хирурги A. В.
Вишнеский новокаин эритмаси билан маҳаллий оғриқсизлантириш
усулини ишлаб чиқди (1923-30). Замонавий наркоз бериш усули ва
антибактриал терапия юрак ва ўпка хирургиясининг ривожланишига йўл
очди, сунъий қон айланиш аппарати ва ҳ. к. кашф этилди.
Кардиохирургияҳамянгиолимларташлади:туғмаваревматикюракнуқс
онларихирургикйўлбиландаволанабошланди.Юрак трансплантологиясига
асос солинди (Жан. Африка хирурги К. Барнард, 1967).
20-аср бошларида ўсмалар ҳақидаги фан – онкология шаклланди.
Кейинги тадқиқотларда ўсмаларнинг, чунончи ракнинг вирусли ва
канцероген шакл назариялари юзага келди.
Микробиология тез суръатлар билан ривожланди: силга қарши
вакцина тайѐрланди (1921, А. Кальмет ва Ш. Герен). Кейинги изланишлар
натижасида
полиомиелит,
дифтерия
ва
бошқа(лар)
инфекцион
касалликларни бартараф қиладиган вакцина, зардоблар ихтиро қилинди;
риккетсоз, лептоспирозлар ҳақидаги таълимот ишлаб чиқилди. Д. И.
Ивановскийнинг фильтрланучи вирусларни ихтиро қилиши (1892) ва
Нидерландия ботаниги М. Бейеринкнинг кейинги тадқиқотлари
вирусологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига олиб келди.
Илмийтехникаривожи,ижтимоий-
иқтисодийўзгаришвамуваффақиятлартуфайлиаҳолисоғлигинисақлашдакас
алликлартаркибидамуҳимижобийўзгаришларрўйберди,ўлимкамайди,узоқу
мркўрувчиларсониортди.Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда
40
илгари дунѐда кенг тарқалган ўта хавфли эпидемик касалликлар (вабо,
ўлат, чечак ва бошқа(лар))га барҳам берилди. Кишилар соғлиғига ва халқ
хўжалигига катта зарар етказаѐтган грипп, вирусли гепатит, орттирилган
иммун танқислиги ва бошқа(лар) вирусли касалликларга қарши кураш шу
куннинг муҳим тиббий муаммоларидан бўлиб қолмоқда.
Юрак-томир касалликларидан юракнинг ишемик касаллиги,
атеросклероз, гипертония касаллиги ва бошқа(лар)нинг олдини олиш
алоҳида аҳамият касб этмоқда. Асаббузарлик, тамаки чекиш, жисмоний
меҳнат билан кам шуғулланиш, меъѐридан кўп овқат ѐйиш, спиртли
ичимликларга ружу қилиш, гиѐҳвандлик каби иллатлар бундай
касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Лекин бу касалликларни ўз
вақтида аниқлаш ва даволашда замонавий тиббиѐт анчагина
муваффақиятлари эришди.
Хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва даволаш
тиббиѐтнинг энг долзарб масаласидир. Кимѐвий канцероген моддалар ва
нурланишнинг таъсирини камайтириш, ўсмалар пайдо қиладиган
вирусларни топиш ва организмнинг ҳимоя механизмларини ўрганиш
муҳим масалалардандир. Бу борада Ўзбекистон Онкология маркази ҳам
фаол иш олиб бормоқда.
Ҳозирги замонтиббиѐтиолдидатурганэнгмуҳиммасалаларданянабири
аъзоватўқималарникўчирибўтқазишдагидонорлик,тўқималармоскелмаслиг
инибартарафқилишваушбумуаммогабоғликбирқанчамасалалар,масалан,ўза
кҳужайралардандаволашмақсадидафойдалаништиббиѐтдамуҳимўринтутмо
қда.
Do'stlaringiz bilan baham: |