Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 3,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/162
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#141865
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   162
Bog'liq
buxgalteriya hisobi

 
 
 
 
 
 
 
МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Ўқув соати: 2 соат 
Талабалар сони:  60 та 
Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза 
Маъруза режаси: 
1. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузиш ва тақдим 
этишнинг концептуал асослари (мақсади, муддатлари, форматлари, тузиш 
ва тақдим этиш усуллари) 
2. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот моддаларини тўлғазиш 
қоидалари 
Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга Молиявий натижалар 
тўғрисида ҳисоботни тузиш форматлари, усуллари ва тартиблари
тўғрисида тушунчалар бериш. 
Педагогик вазифалар: 
Молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисоботни тузиш форматлари, 
усуллари ва тартибларини очиб 
бериш. 
 
Ўқув фаолияти натижалари: 
Талабалар Молиявий натижалар 
тўғрисида 
ҳисоботни 
тузиш 
форматлари, 
усуллари 
ва 
тартибларини билиб оладилар. 
 
Ўқитиш воситаларивидеопроектор, доска. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
23-маъруза 
 
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА 
ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ 
 


189 
1. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ 
ВА ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ 
(МАҚСАДИ, МУДДАТЛАРИ, ФОРМАТЛАРИ, ТУЗИШ ВА 
ТАҚДИМ ЭТИШ УСУЛЛАРИ) 
 
Халқаро ва миллий ҳисоб тизимларида назарда тутилган молиявий 
ҳисоботнинг муҳим шаклларидан бири бўлиб «Фойда ва зарарлар тўғрисида 
ҳисобот» ҳисобланади. Ушбу ҳисобот турлича бошқа номларда ҳам аталади. 
Чунончи, 1996 йилда Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган анкета сўровларида 600 та 
компаниядан 298 таси бу ҳисоботни ―Фойда тўғрисида ҳисобот‖ деб аташ, 127 
таси ―Даромад тўғрисида ҳисобот‖, 167 таси ―Операцияларнинг натижалари 
тўғрисида ҳисобот‖ деб аташни тавсия қилганлар. Собиқ СССРда бухгалтерия 
ҳисоботининг ушбу шакли ҳам ―Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот‖ деб 
аталган. Бизнинг республикамизда молиявий ҳисоботнинг ушбу шакли 
«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот‖ деб номланади. 
Турлича номланишидан қатъий назар, ушбу ҳисоботнинг бош мақсади 
бўлиб корхоналарнинг маълум бир даврдаги молиявий хўжалик фаолиятининг 
якуний натижалари тўғрисида ахборот бериш ҳисобланади. Бу ҳисобот 
корхонанинг ҳисобот даврида олган барча даромадлари, қилган сарф-
харажатлари, солиқ тўловлари ва пировардида эришган соф фойдаси 
тўғрисидаги ахборотларни пул бирлигида акс эттиради. Айнан ушбу 
кўрсаткичлар ҳисоботнинг асосий элементларини ташкил этади. Ҳисоботнинг 
муҳим элементларини ташкил қилувчи ушбу кўрсаткичлар корхоналар 
рентабеллигини, инвестиция қийматини, тўлов қобилиятини, молиявий 
ҳолатини аниқлашда энг муҳим манба сифатида ишлатилади. Бу ҳисобот 
ѐрдамида инвесторлар ва кредиторлар ўзларининг пул маблағларини келгуси 
даврлар учун кирими ва чиқимини башорат қиладилар, шунингдек уларнинг 
қопланиш муддатларини белгилайдилар ҳамда мавжуд хатарларга баҳо 
берадилар. Буларнинг барчаси «Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот»нинг ўта 
муҳим ҳисобот шаклларидан бири эканлигидан дарак беради. 
―Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот‖ нинг энг муҳим ва пировард 
кўрсаткичи бўлиб соф фойда ҳисобланади.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish