3.КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
21-сон БҲМСга мувофиқ корхоналарнинг келгуси давр харажатларининг
ҳисоби қуйидаги счѐтларда олиб борилади:
3110 ―Олдиндан тўланган ижара ҳақлари‖- ушбу актив, доимий
счѐтнинг дебетида ҳисобот даврида келгуси даврлар учун олдиндан тўлаб
қўйилган ижара ҳақлари акс эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра
5010,5020,5110,5210,5220 счѐтлар кредитланади. 3110- счѐтнинг дебетида акс
эттирилган ва тўпланган ижара ҳ ақи суммаси ҳ исобот даври ойларида бир
маромда ушбу счѐтнинг кредитига ва корхонанинг харажатлари счѐтларининг
(0800,2010,2310,2510,9410,9420) дебетига ѐзилади. Ушбу счѐтнинг ҳ исобот
даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган ижара
тўлови суммасини билдиради.
3120 ―Олдиндан тўланган хизматлар ҳақи‖- ушбу актив, доимий
счѐтнинг дебетида йил мабойнида олдиндан тўлови ўтқазиб қўйилган
хизматлар ҳ ақи, масалан, обуна ҳ ақлари, суғ урта ҳ ақи ва бошқалар, акс
эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра 5010,5020,5110,5210,5220 счѐтлар
кредитланади. 3120- счѐтнинг дебетида акс эттирилган ва тўпланган хизмат
ҳақи суммаси ҳисобот даври ойларида бир маромда ушбу счѐтнинг кредитига
ва корхонанинг харажатлари счѐтларининг (0800,2010,2310,2510,9410,9420)
дебетига ѐзилади. Ушбу счѐтнинг ҳ исобот даври охирида қолган қолдиқ
суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган хизмат ҳ ақи тўловлари суммасини
билдиради.
3190 ―Бошқа олдиндан тўланган харажатлар‖ - ушбу актив, доимий
счѐтнинг дебетида ҳисобот даврида келгусида бажариладиган ва якунланадиган
ишлар ва хизматлар учун сарфланган харажатлар акс эттирилади.
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счѐтнинг дебетида ва бу харажатларни
ифодаловчи счѐтларнинг кредитида (1000,2800,5010, 5110,5120,5210,5220,6010,
6710,6520,6990 ва бошқа счѐтлар) акс эттирилади. Келгусида бажарилиши
кўзда тутилган иш, хизматлар учун қилинган олдиндан тўловлар ҳ исобот
даврига келиб харажат ѐки актив сифатида тан олиниши мумкин. Актив
сифатида тан олинган олдиндан тўловлар 0400 ―Номоддий активлар ҳ исоби
счѐтлари‖, 2800 ―Тайѐр маҳ сулотлар ҳисоби счѐтлари‖ ва бошқа активларни
акс эттирувчи счѐтларнинг дебетига ва 3190 –счѐтнинг кредитига ѐзилади.
Актив сифатида тан олинмаган олдиндан тўловлар ҳисобот даври
харажатларига (0800,2010,2310,2510,9410,9420) олиб борилади. Ушбу счѐтнинг
ҳисобот даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли
бўлган тўловлар суммасини билдиради.
149
Келгуси давр харажатларининг аналитик ҳ исоби хар бир счѐтда харажат
моддалари ва харажат объектлари (йўналишлари) бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |