НУҲ НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ
Нуҳ набий ибн Малик ибн Идрисдир. Онасининг оти Шамхо бинти Анурш эди.
Нуҳдан Одамга қадар ўн ота ўтдилар, ҳаммалари мусулмон бўлгандилар. Асл исми
Яшкир эди, кўп нола чекиб йиғлаганлари учун нуҳ деб аталди. Айтишларича, унинг
нолаларига сабаб шу эди:
Кунлардан бир кун Иблис деди:
- Эй Нуҳ, менга шерик қилдинг. Агар шерикларим, қўлдошларим, аскарларим
йиғилиб келса, бу ерга сиғмас эдилар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
21
- Шерик қилганим нимадир? - сўради Нуҳ.
- Сен дуо қилгандинг, қавминг ҳалок бўлди. Ҳаммалари жаҳаннам ичра менга
қ
ўлдош бўлдилар. Сабр қилганингда баъзилари имон келтирарди, шу афзал эди, -
деди Иблис.
- Эй кошик, кошки сабр қилган бўлганимда баъзилари мусулмон бўларди, менга
бундай таъна тегмас эди, - Дея Нуҳ туну кун нола қилди.
Ҳикоят қиларларки, Нуҳ алайҳиссалом Машриқдан Мағрибга барча ҳалойиққа
пайғамбар эди. Бир қари (қўл учидан тирсакка бўлган ўлчов бирлиги) ҳам ер
одамлардан ҳоли эмас эди. Бир кексанинг ўрнича ердан уч юз ботмон буғдой
унарди, юз ботмон буғдой эса бир йиллик очуқа бўларди. Яна Машриқдан Мағрибга
қ
адар уйларнинг томлари бир-бирига туташ Эдики, томма-том ююрса бўларди. Ер
юзида зироат қиладиган ер қолмагач, йилқиларга тупроқ ортиб, баланд тоғлар
устига ёйиб деҳқонлик қилардилар.
Ҳикоятда келурки, Машриқдан Мағрибгача қайси жога бўлмасин таёқ ташланса
одамларнинг бошига тушарди. Нуҳ замонидагичалик ободонлик қиёматга қадар
бўлмас. Ўша пайтда Оллоҳни бир деб билувчилар бўлмади.
Айтишларича, бир қанча вақт ўтгач, Жаброил алайҳиссалом пайғамбарлик олиб
келганида Нуҳ айтди:
- Олам жуда кенгдир, кофирлар бўлса ҳаддан зиёд. Мен қаерга бориб,
Оллоҳнинг бирлигини билдирайин?
- Эй Нуҳ, айтмоқ сендан, эшитмоқ мендан! Деган хитоб келди.
Шундан сўнг Нуҳ иймонга дват қилди:
- Оллоҳнинг ягоналигига иймон кеклтиринг, менинг пайғамбарларимга иқрор
бўлинг! - Бу даъватни шамол Машриқдан Мағрибга қадар элтид.
Кофирлар Нуҳни ура бошладилар. Шу қадар урдиларки, суяклари синди, синиқ
суяклари тери ичидан беҳад даражада қақшарди, чидаш қийин эди. Ётса, кечаси
билан Оллоҳ таоло унга шифо берур эди. Кун сайин Жаброил алайҳиссалом келиб:
"Эй Нуҳ, боргил, кофирларга айтгилки "Ла илаҳа иллаллоҳу Нуҳун расулиллоҳи"
десинлар!" деб фармон келтирарди. У бориб айтарди, улар бўлса урардилар.
Илоҳи туну кун сенинг фармонингни етказдим, тингламадилар. Очиқ айтдим,
эшитмадилар, маҳфий айтдим, қабул қилмадилар (Оят) "Эй Парвардигорим, мен
қ
авмимни кеча-ю кундуз даъвт қилдим, лекин менинг чақиришим уларнинг
нафратларинигина зиёда қилди", -деди Нуҳ.
Эллик кам минг йил даъвт қилди, саксон киши иймон келтириб, мусулмон
бўлдилар, ярми эркаклар ва ярми хотинлар эди. Улардан бошқа ҳеч Ким мусулмон
бўлмади. Кун сайин машаққатлари зиёда бўлди. Нуҳнинг хотини ҳам кофир эди.
Бир куни бир қария ўғлини етаклаб, Нуҳнинг қошига келди. Қария Нуҳнинг юзига
тупурди, ҳақорат қилди ва ўғлига васият қилди:
- Бу Нуҳ телбадир. Оталаримиз буни сўзларини эшитмадилар. Бугун мен қандай
ишни қилган бўлсам, бундан кейин сен ҳам шундай ишни қилгайсан.
Унинг сўзини эшитиб, қилмишини кўриб, Нуҳнинг умиди узилди, кўнгли оғриди,
дуо қилди: "парвардигоро, ер юзида бирорта кофирни қолдирмагин". Шундан сўнг
Оллоҳ таоло қирқ йилгача ёмғир ёғдирмади, ердан ўсимлик ундирмади, аёллар
фарзанд туғмадилар, чорва ҳайвонлари ҳалок бўлди, булоқ ва жилғалар қуриди.
Ҳ
абарларда келадики, Авж ибн Унуқ тўфонда ҳалок бўлмаганди. Негаки, у
дарёлардан эмасди. Дайёр - хотинлик, уй-жойлик деганидир. Авжнинг эса уйи ҳам,
хотини ҳам йўқ эди. Денгизларнинг нариги ёғида турарди, тўфон суви унинг
тиззасига ҳам келмаганди.
Орадан вақт ўтиб Нуҳга хитоб келди:
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |