Фаннинг мақсад ва вазифалари
«Иссиқлик таъминоти тизимлари» фанини ўқитишдан максад –иссиқлик
таъминоти тизимларининг турлари, тузилиши, жихозлари, ишлатиш кулами,
лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари, иссиқлик тармоқларини қуриш, синаш, ишга
тушириш ва улардан фойдаланиш бўйича мутахассислик профилига мос билим,
қўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси –иссиқлик таъминоти тармоқларини тузилиши,
таснифи, иссиқлик истеъмоли, иссиқлик тармоқларини гидравлик ҳисоби,
иссиқлик тармоқларининг босимига қўйиладиган талаблари, иссиқлик
таъминоти тизимларининг ишончлилигини бахолаш, иссиқлик техник-
иктисодий ҳисобларини бажариш бўйича билим бериш ва замонавий
лойиҳалаш усулларини уларга ўргатишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |