Сульфатли минераллар
Сульфатлар - сульфат кислота тузи бўлиб, ер юзаси шароитларида ҳосил бўлади. Бу синфдаги
вакиллари орасида ер пўстида етарли даражада барқарор бўлган бирикмалари кам.
Сульфатларнинг асосий структураси бўлиб тетраэдрик анионли гуруҳи ҳисобланади, турли
катионлар, сув молекуласи ва бошқалар ёрдамида бир-бири билан бирикиб, турли оролли,
каркасли, занжирли, қатламли структураларни ҳосил қилади. Сульфатлар юқори бўлмаган
қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги, юқори даражадаги уланиши, оч ранги билан характерланади.
Ангидрит, гипс, барит ва мирабилит қурилиш мақсадларида фойдаланилади.
Барит - BaS0
4
. «Барос» юнонча - оғир. Бу минералнинг
катта солиштирма оғирлиги қўлда салмоқлаб кўрилганда осон
сезилади. Жуда кам барийли минералларнинг орасида барит
асосий, сувсиз сульфатлар орасида эса ангидритдан кейин энг
кўп тарқалган минерал саналади.
Кимёвий таркиби. ВаО 65,7%, SO
3
34,3%. Изоморф
қўшимчалар шаклида Sr ва Са мавжуд. Стронций миқдори
юқори бўлган хили баритоцелестин деб аталади. РЬ ва Ra га
бой турлари кам учрайди. Бегона қўшимчалардан баъзан
Fe.
2
0
3
, гилли, органик ва бошқа моддалар учрайди.
Оптик хоссалари. Ранги – рангсиз, сувдек шаффоф
кристаллари
учрайди.
Барит
кўп
ҳолларда
бегона
қўшимчалари туфайли оқ ёки кулранг, баъзан мовий,
яшилсимон ва бошқа тусларга бўялган. Ялтироқлиги —
шишасимон.
Механик хоссалари. Қаттиқлиги — 3-3,5. Мўрт.
Уланиши — уч йўналишда турлича: мукаммал, ўртача ва
мукаммал эмас. Зичлиги — 4,3-4,5.
Диагностик белгилари. Барит кенг тарқалган сульфатлар
орасида энг юқори солиштирма оғирликка эга. Бир
йўналишда мукаммал уланиши, қиздирилганда ҳам НС1 да
эримаслиги
(барча
карбонатлардан
фарқли
ўлароқ)
характерли. Уланиши ва бошқа белгилар бўйича ўзига ўхшаш
бўлган баъзи силикатлардан қаттиқлигининг пастлиги бўйича
фарқ қилади. Кимёвий реакциясиз целестиндан фарқлаб
бўлмайди.
Келиб чиқиши. Барит табиатда турли йўллар билан, аммо
кислороднинг юқорироқ парциал босими ва нисбатан паст
ҳарорат шароитларида ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бу
минерал, бошқа барча сувсиз сульфатлар каби, отқинди
магматоген ҳамда чуқурлик метаморфик жинсларда учрамайди.
Гидротермал конларда у анча кўп учрайди.
Барит камроқ миқдорда, асосан конкрециялар шаклида
тарқалган ҳамда чўкинди жинсларда, аммо ангидрит, гипс ва
целестиндан ўзгача шароитларда вужудга келади.
Амалий аҳамияти. Барит саноатнинг турли соҳаларида кенг қўлланилади.
Майда эзилган кукун шаклида нефт ва газ конларини бурғилашда газ ва нефтнинг
отилиб чиқишига қарши ва бурғи қудуқларининг деворларини мустаҳкамлаш
мақсадида «гилли эритмалар» таркибига оғирлаштирувчи компонент сифатида
қўшилади.
Кимё саноати учун пиротехникада фойдаланиладиган турли тузлар ва
препаратлар тайёрлашда, чарм саноатида (жунни тушириш учун), фотоқоғоз
тайёрлашда хом ашё саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |