Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Луғатни фаоллаштириш. Расмларда тасвирланган нарсаларни 
таниш, улар ҳақида имкон даражасида сўзлаб бериш; уй-рўзғор 
буюмларининг номлари, вазифалари ва баъзи хусусиятларини билдирувчи 
сўзларни тўғри ишлатишга ўргатиш. 
Боланинг янги ўрганган сўзларини сўз ўйинлари, топишмоқлар 
орқали мустаҳкамлаб бориш. 
Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш. Болага нутқда 
отларни кўпликда (гул-гуллар, дарахт-дарахтлар) тўғри ишлатиш; 
сифатларни от билан шахс ва сонда (Унинг иккита оқ куйлаги бор
мослаштириш; феълларни ўтган (Кеча туғилган кунга бордим) ва келаси 
замонда (Эртага гул экамиз) келишини машқ қилдириш; сўроқ сўзларнинг 
интонациясини эгаллашга тайёрлаш. Отларни келишик қўшимчалари 
билан тўғри турлашга (Анварни, Анварнинг, Анварга); феълларни шахс-
замон қўшимчалари билан тўғри туслашга (олдим, олдинг, олди) ўргатиш. 
Ҳайвон ва паррандаларни бирлик ва кўпликда (қўй-қўйлар, қуш-қушлар) 
ифодалашга ўргатиш. Айрим ҳайвонларнинг болаларини билдирувчи 
сўзларни аниқ айтишга эътиборини қаратиш. Болага воқеанинг вақти, 
жойини (Мен бугун боғчага бордим) ифодалайдиган сўзларни; содда (Мен 
келдим) ва қўшма гапларнинг (Мен меҳмонга бордим ва ўртоғим билан 
ўйнадим) тузилишини ўзлаштириб олишларида ёрдам бериш.
Боғланишли нутқни шакллантириш. Сўзлашув нутқини ўстириш. 
Бола тарбиячининг нутқини тинглаши ва тушуниши. Берилган саволларга 
тортинмасдан жавоб бериш кўникмасини таркиб топтиришда давом 
эттириш. Савол билан мурожаат этишни ўргатиш. 
Болани таниш ҳикоя ва эртаклар (тарбиячининг саволлари бўйича 
ёки китобдаги расмларга қараб) мазмунини сўзлаб беришга ўргатиш.
Эртак ва ҳикояларни саҳналаштиришда иштирок этишга, ёдлаган 
шеърларини ифодали ўқиб беришга ҳавас уйғотиш.
Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш. Китобдаги расмлар 
маъносини англаш, адабий асар мазмунини сўзлаб бериш, шеърларни 
ёдлаш ва ифодали айтишга ўргатиш. Ўзидан кичик ёшдаги болаларга ёки 
қўғирчоқларига китоб ўқиб беришга тақлид қилиш; катталар китоб ўқиб 
бераётганида, саҳифа горизонтал йўналиш бўйлаб ўқилаётганлигига бола 
эътиборини қаратиш.
“Сўз” ва “товуш”нинг маъносини тушуниш, уларни ўйинларда, 
амалий машқларда қўллай олишга ўргатиш. Сўздаги товушларни тўғри 
талаффуз этиш, оддий чизиқлар, илгаклар, белгилар нусхаларини 
кўчиришга ўргатиш (тасвирий фаолият машғулотларида олиб борилади). 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish