Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Боғланишли нутқни шакллантириш



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Боғланишли нутқни шакллантириш. Боланинг сўзлашув ва ҳикоя 
қилиб бериш нутқини шакллантириш; суҳбат ва мунозараларда фаол 
иштирок этишга ундаш; мавзу бўйича берилган саволларга тушуниб, қисқа 
ва тўлиқ жавоб бериш; ўртоқларининг айтаётган жавобларига эътибор 
бериш малакасини такомиллаштириш.
Болага нутқнинг ифода воситалари: имо-ишора, овоз сифатлари 
(баланд, ўртача, паст, жуда паст)дан фойдаланишни ўргатиш; нутқий 
мулоқот маданиятини тарбиялаш. Боланинг бадиий асарларни қайта ҳикоя 
қилиш малакасини ўстириш, адабий асарларни мазмунли, мантиқий 
изчилликда, аниқ ва тасвирий ифодалардан фойдаланган ҳолда ҳикоя 
қилишга; мустақил ҳикоялар тузишда воқеаларни кетма-кетликда, 
грамматик жиҳатдан тўғри жумлалар тузиб баён қилишга ўргатиш.
Тарбиячи болага бадиий асарни қайта ҳикоя қилишни ўргатаётганида
эртакнинг бошланиши, такрор ва хулоса қисмига; ҳикояларда воқеалар 
тасвири, икки каҳрамоннинг ўзаро нутқи кабиларга алоҳида эътибор 
бериши лозим. 


123 
Бола асар воқеаларини сўзлаётганда овоз оҳангининг хилма-хил 
турини (сўроқ, ҳис-ҳаяжон, ҳайратланиш, илтимос) қўллай билишига 
эришиш. 
Болага ўйинчоқлар ва буюмлар ҳақида ҳикоя тузишни ўргатаётганда 
ўйинчоқ ёки буюмни таърифлаб беришга, уларнинг ўзига хос 
хусусиятларини кўрсатувчи белгиларини (ранги, шакли, вазифаси, қандай 
ўйналиши) аниқ сўзлар орқали ифодалашга ўргатиш. 
Турли мавзудаги ҳикояларни сўзлаб беришга, янги ҳикоялар ўйлаб 
топишга, қофия ва сўз ўйинига қизиқиш уйғотиш. 
Китоб ва мультфильмлардан ёки болалар учун бериладиган 
телекўрсатувлардан бирор қаҳрамоннинг нутқини, шунингдек ўзига ёққан
парчани ёдлаб, ифодали айтишга ёки ҳикоя қилиб беришга бўлган 
иштиёқини рағбатлантириш.
Ижодий ҳикоя қилиш. Боланинг тарбиячи томонидан айтилган 
ҳикоя ёки эртакни ниҳоясига етказиш, жумлаларни қисқа, лўнда тузиш, 
шахсий тажрибалари асосида ва тарбиячи таклиф этган мавзулар бўйича 
мантиқий ривожланиб борувчи ҳикоя ёки эртак тузиш лаёқатини 
ривожлантириш. “Бизнинг оила”, “Метрода”, “Циркда”, “Гуруҳимиздаги
жонли бурчак”, “Мен қушларни овқатлантирдим”, “Мен қиш байрамини 
қандай ўтказдим?”, “Дам олиш куни”, “Гулзордаги гулларни қандай 
парвариш қилдик?”, “Ёқтирган ўйинчоғим”, “Ёқтирган ўйинларим”, “Энг 
яқин ўртоғим”, “Дадамларга ёрдам бердим”, “Зўр мультфильм кўрдим”, 
“Қўғирчоқ театрига бордик” ва бошқалар. 
Болани қаҳрамонларнинг ҳис-ҳаяжонларини таъсирчан ифодалашга
ўргатиш. “Биринчи қор!”, “Уйимизга қорбобо келди!”, “Энг гўзал фасл”, 
“Мен онамга ёрдамчи”, “Мен дадамга ёрдамчи”, “Онамларнинг байрами”, 
“Наврўз байрамини қандай ўтказдим?” кабилар.
Болани табиат манзаралари акс эттирилган суратлар ёки мавзули 
расмлар асосида тасвирий ҳикоя айтишга ўргатишда ҳам, воқеаларни 
изчил баён қилишга, қаҳрамонларнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича ўз 
муносабатини билдиришга, ҳикояни мантиқли тугаллашга; гапни 
грамматик жиҳатдан тўғри тузишига, товушларни аниқ талаффуз этишига
алоҳида эътибор берилади. Тарбиячи, бола ўз ҳикоясини тугатганидан 
сўнг, мавзуни давом эттириб, унга воқеабанд расмга яна бир бор диққат 
билан қарашни, илгари нима бўлгани ва келажакда нима бўлиши ҳақида 
тасаввур қилишни таклиф этиши мақсадга мувофиқ.
Мустақил танланган мавзу бўйича ҳикоя тузаётганда ҳам воқеанинг 
изчиллигига, тугал мантиққа эга бўлишига, тасвирий ифода воситаларидан 
ўринли фойдаланишига алоҳида аҳамият берилади.
Болани таққослаш усулидан фойдаланиб топишмоқлар ўйлаб топишга 
ўргатиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish