30
ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТУРЛАРИ
Тупроќ сувлари ер юзасига яќин бўлиб, уларнинг миќдори йил
фаслларида ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар атмосфера ёнѓинларига тупроќнинг
ћўлланишига ва сувнинг буѓланишига боѓлиќ. Бу сувларнинг ћарактерли
хусусиятлари шундан иборатки, уларнинг тарќалиш соћалари сув билан
таъминлаш соћалари билан бир бўлиб, у ерда атмосфера ёѓинларнинг ёќи
суѓориш тармоќларидаги сувнинг бир ќисми тупроќќа шимирилади. Шу
майдоннинг ўзида ќуёшнинг ќиздириши таъсирида ва ўсиш процессида сув
сарфловчи ўсимликлар иштироќида тўпроќ сувлари буѓланади.
Тупроќ сувларининг хусусиятларидан яна бири шундан иборатки, улар
асосан, капилляр сувлар ћисобланиб, капилляр бўшлиќларни тўлдиради.
Шунинг учун ћам капилляр найчаларда мувозанат вазиятда тўриб, горизонтал
йўналишда сезиларли даражада ћаракатланмай, тарќалган жойнинг ўзида
буѓланади.
Ер остида биринчи сув ўтказмайдиган ќатлам устига жойлашган сувлар
грунт (сизот) сувлари дейилади. Одатда, улар ќудуќ ва хўжалик бурѓ ќудуќлар
оркали ичиш учун ва бошка хўжалик эхтиёжлари учун олинади. Сизот сувлар
оѓирлик кучи таъсирида туради ва шу сабабли гравитацион сувлар
ћисобланади. Улар оќиш хусусияти билан тупроќ сувларидан фарќ ќилади ва
таъминот майдонидан узок масофаларга оќиб бориб буѓланади.
Ќатламлараро сувлар биринчи сув ўтказмайдиган ќатламдан пастда
жойлашади. Бунда сувли ќатлам сув ўтказмайдиган ќатламлар орасида
жойлашган бўлади, яъни сувли ќатламнинг тепасидаги ва пастки ќатламлар сув
ўтказмайдиган бўлади. Шунинг учун ћам уларнинг грунт сувларидан фарќи
шундаки, улар атмосфера билан бевосита боѓланмаган. Уларнинг таъминланиш
соћалари тарќалиш майдонлари билан бир эмас. Аксинча кўпинча бир биридан
узоќ бўлади.
Ќатламлараро сувлар ћам гравитацион сувлар каби оќиш хусусиятига эга.
Босим шунчалик кучли бўлиши мумкинки, бунда сув ќудуќларидан булоќ каби
чиќиб туради. Ер ости сувларни ўтиш шароитлари уларни турлашда асосий
омиллардан бири ћисобланади ва у ер ости сувларининг биологик мућит билан
боѓликлигини белгилайди. Аммо бу белгилардан ташќари ер сувлари турларини
тузишда уларнинг пайдо бўлишига, минераллашганлигига, тоѓ жинсларидаги
ћаракатига ва хароратига эътибор бериш лозим. Ер ости сувлари ћосил бўлиш
шароитларига ќараб эгзогеник сувларига бўлинади.
I.
Эгзогеник сувлар буларга инфильтирацион ва конденсацион
сувлар киради.
1.
Ќатламга донадор (сочиќ) жинслар орќали кирадиган сувлар
инфильтрацион сувлар дейилади.
2.
Инфилацион сувлар эса тоѓ жинсларига ёриќлар ва ѓоваклар орќали
кирувчи. Булар инфильтрацион сувлардан фарќли ўлароќ харакати
довомида
мувозонатда
бўлган
зарралардан
тозаланмайди.
(фильтирланмайди).
32
Ер ости сувларини ћараратига ќараб эса ќуйидаги группаларга бўлиш
мумкин;
а) муътадил илиќ сувлар, ћарарати 20
0
С дан 42
0
С гача;
б) иссиќ сувлар, ћарарати Ќ42
0
С дан Ќ100
0
С гача;
г) гейзерлар, яъни вулкан марказлари билан боѓлиќ бўлган булоќлар,
ћарарати 100
0
С дан ортиќ бўлади.
Ер ости сувларининг Ф. П. Саваренский, В. И. Вернадский, Б. Л. Личков
ва бошќалар тузган классификациялари ћам мавжуд.
Бу классификациялар хусусида батафсил тўхталиб ўтирмасдан шуни
айтиб ўтиш етарлики, грунт сувларини ажратишда турли авторлар бу термин
орќали бир хил маънони ифода этмайдилар, шунингдек артезиан сувлари
терминида ћам ягона бир фикр йўќ. Баъзи авторлар грунт сувларини О. К.
Ланге классификациясидаги маънода тушунадилар. Бошќа авторлар (Б. Л.
Личков, В. С. Гелин) эса ер ќатламида шу жойининг эррозия базисидан
юќорида ётган сувларни грунт сувлари деб атайдилар. Бундай тушунчага кўра
грунт сувлари табиатда сувнинг айланишида энг актив ќатнашади, чунки
жарликлар, дарёлар ирмоќлари билан доимий равишда захланиб туради.
Босим остида бўлган ќатламлараро сувларни кўпчилик олимлар артезиан
ва субартезиан сувларга бўладилар. Артезиан сувлар бурѓ-ќудуќлардан отилиб
чиќади, субартезиан сувлар эса отилиб чиќади, субартезиан сувлар эса отилиб
чиќмайди. Бундай группаларга бўлишни гидрогеологларнинг кўпчилиги
ёќлайди, чунки сувнинг отилиб чиќиши сув турган ќатламнинг сифати ва
хусусиятига боѓлиќ бўлмасдан ер юзасининг рельефига боѓлиќдир. (51 расм).
Do'stlaringiz bilan baham: