Биткоин, токен ва блокчейнлар Улардан қандай фойдаланиш мумкин?


Биткоин мураккаб, бироқ реал молиявий активдир



Download 365,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana23.02.2022
Hajmi365,97 Kb.
#136726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биткоин, токен ва блокчейнлар... Улардан қандай фойдаланиш мумкин

Биткоин мураккаб, бироқ реал молиявий активдир. 


Биткоин ёки криптовалюталар доллардан ҳам қудратлими?
Биткоин криптовалютаси нима ўзи ва у қандай вужудга келган? У қайси давлат ёки 
ташкилот томонидан бошқарилади? Унда тўловлар қандай амалга оширилади? Нима учун 
унинг қиймати кун сайин ортиб бормоқда? Уни қандай сотиб олиш мумкин, деган саволлар 
бугун, деярли бутун дунёнинг йирик сармоядорларидан тортиб оддий аҳолисигача 
қизиқтираётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мақолада юқоридаги барча саволларга 
етарлича жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 
ФАКТ: Агар Сиз 2010 йилда 0.003 курс бўйича 100 долларга биткоин сотиб олганингизда 
бугунги кунга келиб унинг қиймати 153 млн. доллардан ошган бўлар эди. 
Барча фикр пул ва унинг атрофида экан, юқоридаги саволларга жавоб беришдан олдин
аввало пул ва унинг турлари ҳақида қисқача маълумот бериш ўринли, деб ўйлаймиз. 
Пул – 
бирор бир мамлакатнинг ёки келишув асосида бир нечта давлатнинг товар ва 
хизматлар олди-сотдиси учун умумий эквивалент сифатида қабул қилинадиган 
валюта бўлиб у қоғоз, металл ёки электрон кўринишда бугунги кун иқтисодиётида 
амал қилади. Валютанинг энг муҳим жиҳатларидан бири унда эмиссия қилувчи (пул 
чиқарувчи) бирор бир муассаса (Ўзбекистонда бу Марказий банк) белгиланади ва тегишли 
қонунга мувофиқ тўловларда белгиланган ҳудудларда ўз қийматида қабул қилиниши 
қатъий белгиланади. Бугунги кундаги пуллар 
фиат пуллар (номинал қиймати реал 
қийматидан катта фарқ қиладиган пуллар) ҳисобланиб, уларни муомалага чиқариш учун 
сарфланадиган харажатлар одатда пул устида кўрсатилган қийматдан анча арзон бўлади 
(
Масалан, АҚШда 100 долларлик купюрани чиқариш учун 14 центлик харажат кетади). 
Ярим аср олдин пулларнинг қиймати олтин билан таъминланган бўлса, бугунги кунга 
келиб, улар мамлакатда яратилган маҳсулот ва хизматлар умумий йиғиндиси билан 
таъминланиши белгиланган. Бироқ, нақдсиз пуллар билан амалга ошириладиган ҳар бир 
транзакция (пул ўтказишлари амалиёти) бевосита бирор бир молия муассаси орқали амалга 
оширилиши йўлга қўйилган. Бунда ўзига хос назорат йўлга қўйилган бўлиб, хавфсизлик ва 
кўрсатилган хизматлар учун молиявий воситачилар (банклар, биржалар ва б.) комиссион 
ҳақ олиб қолиши белгиланган. Тўғри, нақд пул билан ҳеч қандай ҳақ тўламасдан тўғридан-
тўғри тўловларни амалга ошириш мумкин, бироқ бу йирик битимларда ва узоқдаги 
ҳамкорлар билан амалга ошириладиган тўловлар учун жуда ноқулай ҳисобланади. Устига 
устак нақд пулларнинг қалбаки бўлиб чиқиш хавфи ҳам мавжуд. 
Йигирма биринчи аср ахборот технологиялари асри бўлгани учун компьютер ва интернет 
технологиялари шиддат билан ривожланиши оқибатида тўловларни мукаммаллаштириш ва 
тобора осонлаштириш устида бир қанча ишлар олиб борилди. Анъанавий тўлов 
инструментлари бўлмиш мамлакатлар валютаси билан бўладиган интернет тармоғи орқали 
мамлакатлараро тўловларда бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд эди. Булар: 
• 
тўловни амалга оширишда албатта банклар томонидан белгиланган юқори 
комиссион ҳақни тўлаш; 
• 
томонларнинг тўлиқ реквизитлари (манзили, ҳисобрақами, Ф.И.Ш. ва б.) ўзаро олди-
сотди қилаётган шахслардан ташқари албатта учинчи томонга (банк) маълум 
бўлиши; 
• 
тўловларни марказлашган ҳолда қайсидир ташкилотлар томонидан бошқарилиши; 
• 
айрим ҳолатларда тўловларни амалга оширилгач, бекор қилиш ҳам мумкинлиги 
туфайли сотувчи ҳам ишонч ҳосил қилиш учун кўпроқ маълумотлар сўраши керак 
бўлади ва бошқа ҳолатлар. 


Юқорида келтирилган барча камчиликларни еча оладиган бир тизим сифатида илк 
криптовалюталар 

Download 365,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish