Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти


-мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиѐт



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

2-мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиѐт 
босқичлари 
Режа: 
1.Давлатчилик тушунчаси. «Авесто» китобида қадимий давлатчилик 
тарихига оид маълумотлар. Ўрта Осиѐ ҳудудидаги давлатлар тузилмалари. 


10 
2.Аҳамонийлар ҳукмронлиги. Юнон-македон қўшинларининг Александр 
Македонский бошчилигида Ўрта Осиѐга юриши. Аҳолининг ижтимоий-
иқтисодий ҳаѐти.  
3.Ўрта Осиѐ ҳудудларида антик давлатлар (Салавкийлар, Даван, 
Кушон, Қадимги Хоразм ва Қанғ) нинг ташкил топиши ва уларнинг 
ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти. 
 
1. Мил.ав. II минг йилликнинг охири - I минг йиллик бошларида Ўрта 
Осиѐ ҳудудида мураккаб этник-маданий жараѐнлар бўлиб ўтди. Ўрта 
Осиѐнинг жанубий ҳудудларидаги ҳосилдор воҳалар ўтроқ зироаткор аҳоли 
томонидан ўзлаштирила бошланган бўлса, шимолий вилоятларда кўчманчи 
чорвадор қабилалар тарқала бошлайди. Кўчманчи чорвадор ва ўтроқ 
аҳолининг узвий муносабатлари ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
жараѐнларни жадаллаштиради. 
Меҳнат қуролларининг такомиллашувида катта аҳамият касб этган 
темирнинг кенг тарқалиши бу даврдаги ривожланиш жараѐнларининг 
муҳим омили бўлди. Ўрта Осиѐнинг жанубида темир буюмлар дастлаб 
мил.ав. X-VIII асрларда пайдо бўлган бўлса, мил.ав. VII-VI асрларга келиб 
темирдан меҳнат қуроллари ясаш ўлканинг барча ҳудудларида оммалашди. 
Жамият 
ҳаѐтида 
металлнинг 
кенг 
ѐйилиши 
ҳам 
дастлабки 
давлатчиликнинг асосий омилларидан бўлган. 
Аҳоли ўртасида турли ҳунармандчилик буюмлари, хом ашѐ ва қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини айрибошлаш кенг расм бўлган. Илк темир даврида 
ҳали пул муомаласи йўлга қўйилмаганлиги боис турли маҳсулотлар, озиқ-
овқат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, жун ва терилар 
тўлов вазифасини ўтаган. Кейинчалик, мил.авв. V-IV асрларда Ўрта Осиѐга 
дастлабки пуллар - аҳамонийларнинг олтин танга-пуллари ва юнон 
тангалари кириб келади.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволининг таҳлили мил.ав. I минг 
йилликнинг бошларига келиб Ўрта Осиѐнинг нисбатан ривожланган 
вилоятларида илк давлат уюшмалари пайдо бўла бошлаганлигини 
кўрсатади. Сўнгги бронза даврида меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти 
рўй бериб, чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши туфайли 
ихтисослашган ишлаб чиқариш тараққий қилиб, жамиятда ортиқча 
маҳсулот пайдо бўлади ҳамда бу маҳсулот маълум шахслар қўлида тўплана 
бошлайди. Қишлоқлар кенгайиб шаҳар тусини ола бошлайди ҳамда бу 
шаҳарлар секин-аста энг қадимги вилоятлар ва давлат уюшмаларининг 
маъмурий марказига айлана боради, марказлашган бошқарув вужудга 
келади.
Ўлкамиз ҳудудларида қадимги шаҳарсозлик маданиятининг асослари 
қуйидагилардан иборат:1)аҳолининг ўтроқ деҳқончиликка ўтиши ва кенг 
воҳалар бўйлаб ѐйилиши; 
2)ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг ривожланиши натижасида 
иқтисодий ҳамда маданий алоқалар, савдо-сотиқнинг тараққий этиши; 
3)табиий-географик ҳамда ҳарбий-стратегик шарт-шароитлар. 


11 
Тарихий адабиѐтларда Ўрта Осиѐда илк давлатлар шаклланишининг 
қуйидаги муҳим даврлари ажратилади: Бронза даври (мил.ав. II минг 
йиллик ўрталари ва иккинчи ярми). Унчалик катта бўлмаган деҳқончилик 
воҳалари негизида илк давлат уюшмаларининг шакллана бошлаши, 
давлатчиликка ўтиш даври; Бронза асридан темир асрига ўтиш даври 
(мил.ав. X-VIII асрлар). Қуйи давлат ташкилотларининг ривожланиши ва 
ҳарбий сиѐсий уюшмаларнинг вужудга келиши; Илк темир даври (мил. авв. 
VII-VI асрлар). Қадимги Бақтрия ва Хоразм сингари йирик давлат 
уюшмаларининг пайдо бўлиши.
Археологик манбаларнинг далолат беришича, Ўрта Осиѐнинг баъзи 
воҳалари (Бақтрия, Марғиѐна, Катта Хоразм)да сўнгги бронза ва илк темир 
даврларидаѐқ дастлабки сиѐсий бирлашмалар - давлат тузилмалари пайдо 
бўлган.
Ватанимиз тарихини ўрганишдаги дастлабки ѐзма манба сифатида 
―Авесто‖ катта аҳамият касб этади. ―Авесто‖нинг Яшт қисмида 
таърифланишича, илк синфий тенгсизлик даврида - давлатчиликнинг 
дастлабки куртаклари вужудга келаѐтган даврда Ўрта Осиѐ жамияти 
алоҳида оилалардан («нмана») ташкил топган. Ерга уруғ жамоаси («вис») 
эгалик қилган, бир неча уруғлар қабилага («занту») бирлашган, нисбатан 
йирик қабилалар бирлашиб вилоят («даҳю») ни ташкил қилган, бу 
вилоятларни ҳукмдор («кави») бошқарган. Қабила бошлиқлари вақт-вақти 
билан тўпланиб, кенгашиб туришган, жамият ҳаѐти ва диний маросимлар, 
қўшни халқлар билан муносабатларга оид муҳим масалалар ушбу кенгашда ҳал 
қилинган. ―Авесто‖ қадимги жамиятни қоҳинлар, ҳарбийлар, деҳқонлар, 
чорвадорлар ва ҳунармандлар каби табақаларга бўлади. Қадимги хўжаликда 
чорвачилик ва деҳқончиликка алоҳида эътибор берилганлиги ―Авесто‖ 
маълумотларида ҳам қайд қилинган.
«Авесто»да Ўрта Осиѐдаги кўплаб жуғрофий номлар тилга олиниб, 
жумладан шундай дейилади: «Энг яхши ерлар ва мамлакатларнинг биринчиси 
қилиб, мен Ахура-Мазда Арѐнам Вайжони яратдим. Яхшиларнинг иккинчиси 
Суғдлар, Баҳди ва ҳакозо. Ҳаммаси бўлиб «Авесто» да 16 та мамлакат санаб 
ўтилади.
2. Қадимги юнон муаллифлари Геродот ва Ксенофонтларнинг хабар 
беришича, мил.ав. 545-539 йилларда Кир II Шарқий Эрон, Хоразм, Суғд ва 
Марғиѐна вилоятлари ҳамда сак қабилаларини ўзига бўйсундиради. Мил.ав. 
530 йилда Кир II кўчманчи массагетларнинг Эрон ҳудудларига қилган 
хуружларини баҳона қилиб, массагетлар юртига бостириб киради. Тўмарис 
бошлиқ массагетлар душман билан қаттиқ жанг қилади. Форс қўшинлари 
мағлубиятга учрайди, Кир II жангда ҳалок бўлади. Мил.ав. VI аср охири – V 
аср бошларида Ахоманийлар давлати ниҳоятда кучаяди. Эндиликда у 
жаҳоннинг энг йирик ва қудратли салтанатига айланади. Бу даврда Ўрта 
Осиѐнинг катта қисми бўйсундирилиб, Хоразм, Парфия, Бақтрия, Марғиѐна, 
Суғд ва саклар юрти унинг таркибига кирган эди. Босиб олинган ҳудудларни 
бошқариш учун алоҳида сатрапия - ҳокимликлар жорий этилган. Уларни форс 
подшолари томонидан тайинланган ҳокимлар — сатраплар бошқарган. Ўрта 
Осиѐ вилоятлари 4 сатрапияни ташкил этарди. 


12 
Доро I хукмронлик қилган даврда босиб олинган кўпчилик вилоятлар, 
жумладан, Парфия, Марғиѐна ва саклар юртида ахоманийлар ҳукмронлигига 
қарши қўзғалонлар кўтарилади. Гарчи қўзғолон бостирилган бўлса-да, Ўрта 
Осиѐ аҳолисининг ахоманийлар зулмига қарши озодлик кураши тўхтамайди. 
Ўрта Осиѐ халқлари устидан ахоманийлар ҳукмронлиги 2 асрдан кўпроқ давом 
этди. Бу давр мобайнида Ўрта Осиѐ вилоятлари билан ахоманийлар Эрони ва 
унга тобе бўлган мамлакатлар ўртасида савдо ва маданий алоқалар ўрнатилди. 
Бу даврда Ўрта Осиѐ аҳолиси илк бор зарб қилинган танга пуллар билан 
муомала қила бошлади.
Мил.ав. 334 йилда Юнон-Эрон уруши авж олиб, қисқа вақт ичида Ахо-
манийлар давлатининг қулашига олиб келди. Доро III нинг ўлдирилиши ва 
унинг қотили Бесснинг Суғдга томон қочиши Александрга Эроннинг шарқий 
вилоятлари томон юриш қилиши учун баҳона бўлди. Мил.ав. 329 йилнинг эрта 
баҳорида Александр ўз қўшини билан Ҳиндукуш орқали Бақтрияга бостириб 
киради. Сўнг Ўкуз (Аму) дарѐсидан ўтиб, Навтака қалъаси ва вилоятини 
эгаллайди. Бу ердан юнон-македон қўшинлари Суғд ва унинг марказий шаҳри 
Смараканса (юнонча Мароканда)га йўл оладилар. Шаҳарни қўлга киритгач, у 
ерда кичикроқ қўшин қолдириб юришни давом эттирадилар. 
Суғд аҳолиси фотихларга қарши чиқиб, она юрт озодлиги ва 
мустақиллигини мардонавор ҳимоя қилади. Мил.ав. 329 йилнинг кузида 
Суғднинг марказида бошланган қўзғолонга маҳаллий саркардалардан бўлган 
Спитамен бошчилик қилади. Қўзғолончилар Смаракансада қолдирилган 
қўшинни қириб ташлаб шаҳарни эгаллайди. Александр қўзғолончиларга 
қарши жазо қўшинини жўнатади. Политимет (Зарафшон) соҳилида содир 
бўлган жангда Спитамен ғалаба қозонади. Александр қўзғолончиларга қарши 
асосий кучларини сафарбар этади. Чўл ичкарисига чекинган Спитаменни 
таъқиб этмай, Зарафшон воҳасининг 120 мингдан ортиқ тинч аҳолисини қириб 
ташлайди. Шу тариқа Суғд ва Бақтрияда кўтарилган қўзғолон авж олиб, 
чорвадор сак ва массагет қабилалари ўртасида ҳам ѐйилади. Икки йиллик 
натижасиз жанглардан сўнг Александр маҳаллий халқларни куч билан енгиб 
бўлмаслигини тушунади.
Шундай қилиб, Ўрта Осиѐнинг ўтроқ деҳқончилик вилоятларини босиб 
олиш учун Александр 3 йил уриниб, Марғиѐна, Бақтрия, Суғд ва Сирдарѐ 
ѐқаси аҳолисини бўйсундиришга муваффақ бўлди. Хоразм, Чоч (Тошкент) 
воҳаси ва Фарғона водийси ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Мил.ав. 327 
йилда у Ҳиндуқуш орқали Ҳиндистонни босиб олиш учун жўнайди. 
3. Александр вафотидан сўнг Миср, Македония ва Салавкийлар каби 3 
мустақил давлатларга ажралиб кетади. Бу янги давлатлар Александрнинг 
йирик саркардалари томонидан бошқарилди. Мил.ав. 312 йилда Бобилда ўз 
ҳокимиятини ўрнатган Салавк I бир неча йиллар давомида шиддатли урушлар 
олиб бориб давлат чегараларини Ғарб ва Шарққа томон кенгайтиради. Унинг 
давлатига Месопотамия, Эрон, Парфия, Бақтрия ва Суғд ерлари 
бирлаштирилган эди. Бундай улкан мамлакат 70 дан ортиқ сатрапия, эпархия 
ва гиппархия деб номланган маъмурий ўлка ва вилоятларга тақсимланиб 
бошқарилган. Вилоятларга юнон-македонлар қаторида маҳаллий зодагон 
вакиллари ҳам ҳоким этиб тайинлана бошлайди. 


13 
Ўрта Осиѐ Салавкийлар давлатининг маркази Бобилдан узоқда жойлашган 
бўлсада, мамлакатнинг иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида бу ўлка муҳим мавқега 
эга эди. Мил.ав. 293 йилда Салавк ўғли Антиохни Шарқий вилоятлар: Парфия, 
Марғиѐна, Бақтрия ва Суғднинг ноиби этиб тайинлайди.Антиохнинг ноиблиги 
даврида Ўрта Осиѐнинг деҳқончилик воҳаларига сакларнинг чопқунлари 
кучайиб кетади. Кўчманчилар ҳужумидан химоя қилиш мақсадида Мурғоб 
воҳасининг атрофи Антиохнинг фармони билан узунлиги 250 км ли мудофаа 
девори билан ўраб олинади. 
Кўчманчиларнинг муттасил ҳужумларига қарамай, юнон-македон 
истилоси оқибатида вайрон бўлган хўжалик аста-секин тиклана бошлайди. 
Суғд, Бақтрия ва Марғиѐна вилоятларида суғориш тармоклари кенгайиб, янги 
қароргоҳлар қад кўтаради, деҳқончилик қишлоқлари ва ҳунармандчилик 
шаҳарларининг сони ортади. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг салмоғи 
ўсиб, айирбош савдо жонланади. Пул муомаласи ва танга пулларга эҳтиѐж 
вужудга келади. Бу даврда Салавк ва Антиохнинг Бақтрияда «драхма» ва 
«тетрадрахма» деб юритилган олтин, кумуш ва мис тангалари зарб этилиб, 
салтанатда Ўрта Осиѐ мулкининг иқтисодий мавқеи ошган. 
Антиох ўзининг узоқ йиллик (мил.ав. 293—261 йй.) ҳукмронлиги даврида 
салавкийлар ҳукмронлигига қарши қўзғолонларни бостириб, кўчманчи 
қабилаларнинг ҳужумларига қарши курашади. Бироқ мамлакатнинг марказий 
қисми бошқаруви билан узвий боғланиб қолган Антиох ўз давлатининг 
шарқий қисми — Ўрта Осиѐ ерларига кам эътибор қаратади. Бундай вазият 
мил.ав. Ш аср ўрталарида яққол намоѐн бўлди. Натижада Салавкийлар 
давлатида ҳокимият учун ўзаро кураш авж олиб кетади. Бу эса бу улкан 
давлатни парчаланишига олиб келади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish