Moluch 297 c indd


Young scientist O’zbekiston



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/89
Sana23.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#133738
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
moluch 297 ch5 fGo9dpT

353
Young scientist O’zbekiston
билармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан ибо-
ратдир».
Юқорида келтирилган ҳолатни эътиборга олиб, бошқарув 
жараёнлари сифатини оширишда бошқарув қарорларини 
қабул қилиш, уларни назорат қилиш долзарб масала ҳисобла-
нади. Айниқса низоли вазиятларда бошқарув қарорларини 
қабул қилиш долзарб масаллалардан бтиридир.
Низо — бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган 
икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўл-
маслигидир. Ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилини-
шига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун 
тўсқинлик қилади. (масалан икки мухандис станок яратиб, ҳар 
бири ўз лойихасини қабул қилишини талаб қилади).
Ҳозирги замон нуқтаи назаридан самарали бошқарилувчи 
корхоналарда баъзи низолар мавжуд бўлибгина қолмай, улар 
мавжуд бўлиши зарурдир ҳам. Албатта, низо доимо ижобий 
хусусиятга эга бўлмайди. Баъзи холларда у алоҳида шахс ёки 
бутун корхона эҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилади. 
Лекин кўпчилик холларда низолар турли нуқтаи назарни баён 
қилишга ёрдам беради, қўйимша ахборот, альтернатив қарор-
ларга эга бўлиш учун имкон яратади. Бу қарор қабул қилиш 
жараёнини самаралироқ қилиб, кишиларга ўз фикрини бил-
дириш учун имкон яратади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида 
низо тушунчаси куйидагича талкин килинади:
Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошка хо-
димлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонлар-
нинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли 
вужудга келадиган вазиятдир. Ишлаб чиқаришдаги низолар 
кишилар кайфиятига салбий таъсир килади ва уларнинг иш қо-
билиятини пасайтиради, жамоадаги «руҳий иқлим»ни ёмон-
лаштиради, кадрлар кўнимсизлигини купайтиради. Шунинг 
учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоала-
рини бошқаришни, кадрлар тургунлигини таъминловчи шарт-
лардан биридир.
Бошқарув жараёнида низоли вазиятлар турли сабабларга 
кура вужудга келиши мумкин. Улардан:
– меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;
– хақ тулашнинг такомиллаштирилмагани;
– ёмон меҳнат шароитларини;
– меҳнат хақидаги қонунларнинг бузишни;
– раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;
– ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва 
ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Низо маълум бир вазифа бажариши ва корхона фаолияти 
самарадорлиги ортиши учун хизмат қилиши мумкин ёки бирор 
вазифани бажаришга тўсқинлик қилиб, шахсий қониқиш ва 
корхона фаолияти самарадорлиги пасайишига олиб келиши 
мумкин. Низоларни бошқариш учун низоли вазият вужудга 
келиш сабабларини билиш лозим.
Ташкилот учун низоларининг қуйидаги асосий функционал 
(ижобий) оқибатларини ажтариб кўрсатсак бўлади:
1. Муаммо шундай йўл билан ҳал қилинадики, бу ҳамма 
томонларни қониқтиради ва натижада одамлар ўзларини улар 
учун муҳим бўлган муаммонинг бартараф этилишига алоқадор 
деб ҳис қиладилар.
2. Ҳамкор қабул қилинган қарор ҳаётга тез ва осон тадбиқ 
этадилар.
3. Томонлар муаммоли масалаларни ечиш бўйича ҳам-
корлик қилиш тажрибасини шакллантирадилар ва келажакда 
буни қўллаш мумкин бўлади.
4. Раҳбарлар ва ҳодимлар орасидаги низоларнинг сама-
рали ечими оқибатида «бўйсинувчанлик синдромини», яъни 
хизмат вазифаси бўйича юқори лавозимдаги одамларнинг фи-
кридан фарқ қилувчи ўз фикрини очиқча айтишдан қўрқиш 
барҳам топади.
5. Одамлар ўртасидаги муносабатлар яхшиланади.
6. Одамлар ҳамиша ёмон оқибатларга олиб келадиган, «ёв-
узлик» деб қараладиган келишмовчиликларнинг мавжудли-
гини табиий ҳолат деб ҳисоблайдилар.
Низоларни бошқаришнинг ташкилий (тузилмали) ва шах-
слараро усуллари фарқланади.
Маъмурий йўналиш вакилларининг фикрича, агар бошқа-
рувнинг яхши формуласи топилса, ташкилот бир маромда 
силлиқ ишлайди.
Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнининг такомил-
лаштириш истиқболлари бугунги куннинг долзарб масалала-
ридан бирига айланиб бормоқда. Давлат ва жамият бошқаруви 
демократик тамойиллар, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти фо-
нуниятлари асосида ривожлангани сари бошқарув қарорлари 
ушбу қонуниятларга мос тарзда ишлаб чиқишини тақозо этади, 
бу ўз ўрнида бошқарув самарадорлигига эришиш имкония-
тини яратади. Шунингдек, бошқарув қарорларининг ўзига хос 
жиҳатларини аниқлаш, уни такомиллаштириш ва бу соҳада за-
монавий раҳбар кадрлар тайёрлаш, уларда оқилона бошқарув 
қарори қабул қилишга доир кўникма ва малакани шакллан-
тириш муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар:
1. Абдурахмонов У. F. ва бошкалар. Персонални бошқариш. —Т.: Шарқ, 1998.
2. Бирман Л. А. Управленческие решения.Учеб.пособие. —М.: Дело, 2008.
3. Махмудов И. Бошқарув психологияси. —Т.: УUNАКS-PRINT, 2006.
4. Омонов.Б. С. Менежмент асослари ва бошқарув қарорлари. —Т.: ТДАМ, 2006.



Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish