Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

1.2. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ 
МУАММОЛАР 
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда меҳнат таълимини 
ҳамда касбга йўналтириш борасида амалга оширлаётган ишларнинг энг 
эътиборга лойиқлари шу таълим бўйича ўқув дастурларини кенгайтириш; 
профессионализимга юз тутиш, кучли моддий баъзани барпо этиш йўлидир. 
Ҳар ҳолда 1977 йилда АҚШ да қабул қилинган «Меҳнат фаолиятига 
тайёрлаш акти» нинг асосий ғояси ҳам шунга қаратилаган. Умуман АҚШ да 
бу масалага муносабат жиддий. Коллежларда котеджлар куриш, 
автомобилларни таъмирлаш, компютерларни териш каби Амалий фаолият 
мавжудки, улар ўқув муассасаларига маълум миқдорда даромад ҳам 
келтирмоқда.
Меҳнат таълими билан бир қаторда касбга йўналтириш ишлари ҳам 
замон талабларига ҳамоханг такомиллашмоқда. Касбга йўналтириш дарслари 
барча ривожланган давлатларда мавжуд. Бундай дарсларда меҳнат оламидаги 
ўзгаришлар ва тенденциялар, касб – кор соҳиби бўлиш имкониятлари ҳам 
яратилади. Бундай дарсларни Фан ўқитувчилари ҳамда махсус касбга 
йўналтириш ишлари бўйича маслаҳатчилар олиб борадилар. Булардан 
ташқари касбга йўналтириш консултация пунктлари ҳам мавжуд бўлиб, улар 
юқори синф ўқувчилари ва ота- оналарга соҳа бўйича консултациялар 
ташкил этадилар. Бундай консултация пунктлари мактаблар таркибига 
кирмайди. Улар хусусий мехнат биржалари тасарруфида бўлади.
Касбга йўналтириш ишларини ташкил этишда корхоналар амалга ошираётган 
ишлар ҳам эътиборга моликдир.
Уларнинг штатли консултациялари мактабларда касбга йўналтириш 
бўйича кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борадилар.
Мактабларда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим ишини 
табақалаштириш муаммоларини келтириб чиқарди.


16 
Лекин масала атрофида ҳали қарама қарши фикрлар кўп. Европа 
иқтисодий Ҳамжамиятининг 1983 йилда эътироф этишича, таълимда 
ижтимоий тенгсизлик кайфияти ҳукм сурмоқда. Бунга пул тўлаб ўқиш, 
синфда ёки курсда ўқув курсини ўзлаштира олмай иккинчи йилга қолиб 
кетиш, имтихонларни ўта талабчанлик асосида ўтказиш сабаб бўлмокда.
Масалан, Франция бошланғич мактаблари ўқувчиларининг тенг ярми, 
лицейлар ўқувчиларнинг 60 фоизи фанларни ўзлаштира олмай такрорий ўқув 
йилига қолиб кетмоқда.
Иккинчи йили кўп сонли имтихонлар сабаб бўлмоқда. Бу мамлакатнинг 
бошланғич ва ўрта мактабларда болалар 650 та имтихон ва зачётлар 
топширадилар.
Имтихонлардан йиқилиш ўқувчиларнинг асаб ва руҳий ҳолатига қаттиқ 
таъсир ўтказадиган вазиятлар, ҳатто фожеали воқеалар рўй бериш ҳоллари 
учрайди. Бундай вазият шубҳасиз, фақат ота –оналар ишидагина эмас, 
ўқитувчилар орасида ҳам кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда.
1983 йилдаги АҚШ давлат далолатномалардан бири тўғридан тўғри 
«мамлакат хавф остида» деб номланган. Унда ўқувчилар ўзлаштиришдаги 
«ўртамиёначилик» 70-80 фоизни ташкил этаётганлиги, функционал 
саводсизлик авж олаётганлиги баён этилган.
80 йилларда АҚШ ўқувчиларининг 50 йилларга нисбатан рейтинг 
кўрсаткичи 973 дан 893 га тушди Францияда ҳам ҳар 3 лицейидан бири 
муваффақиятга учраяпди. Таълимда рўй бераётган бу салбий ҳолатни 
бартараф этиш тўлдирувчи таълим зиммасига тушади.
Тўлдирувчи таълим мактабгача тарбия муассаларида, мактаб ва 
лицейларда амалга ошрилмоқда. АҚШ да бу хизматга оммавий ахборот 
воситаларининг имкониятлари ҳам сафарбар этилган, Миллий телекомпания 
махсус ўқув канали орқали 130 соатлик ўқув кўрсатувлари ташкил этди.
Ўқув жараёнларини табақалаштириб олиб бориш бўйича чет 
мамлакатларнинг кўпчилигида тадқиқотлар давом эттирилмоқда. 


17 
2-БОБ. РИВОЖЛАНГАН ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ТАЪЛИМ 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish