3-маъруза. Симметрик шифрлар
Кутиладиган натижа:
шахсий калитли криптографияда калит ва блок узунлиги муаммоларини
муҳокама қилиш;
шахсий криптографик усулларни яратишда мавжуд хавфларни
муҳокама қилиш;
берилган ҳолат учун мос шифрлаш алгоритмини танлашни тавсифлаш;
симметрик криптотизимларда мавжуд хавфсизлик муаммоларини
тавсифлаш;
Симметрик криптотизимларнинг икки тури
Ушбу маърузада симметрик криптотизимлар, шунингдек уларнинг икки
тармоғи: оқимли ва блокли симметрик шифрлаш алгоритмларига тўхталиб
ўтилади. Ҳар иккала турдаги симметрик шифрлаш алгоритмлари ҳам
маълумотларни шифрлашда ва дешифрлашда ягона калитдан фойдаланади.
Уларнинг ўзаро фарқи эса маълумотларни шифрлаш ва дешифрлаш
жараёнини амалга ошириш тартибида бўлиб, фойдаланилаётган тизим
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда танланади. Булар ҳақида ушбу маърузанинг
сўнгида батафсил маълумот берилади.
Симметрик криптотизимлар билан батафсил танишишдан олдин,
қуйидаги белгиланишларни билиш зарур:
Очиқ матн 𝑃 ни симметрик калит 𝐾 билан шифрлаш: 𝐶
𝐸 𝑃, 𝐾 .
Шифрматн 𝐶 ни симметрик калит 𝐾 билан дешифрлаш: 𝑀
𝐷 𝐶, 𝐾 .
Бу ерда,
𝐸 ва 𝐷 лар мос равишда симметрик криптотизимдаги
шифрлаш ва дешифрлаш функциялари.
Оқимли симметрик шифрлаш тизимлари
Симметрик оқимли шифрлаш алгоритмининг яратилиши бир мартали
блокнотга асосланган бўлиб, ундан фарқли жихати – бардошлиги етарлича
кичик (ва бошқариладиган) калитга асосланишигадир. Яъни, кичик
узунликдаги калитдан очиқ матн узунлигига тенг бўлган кетма-кетлик ҳосил
қилинади ва бир мартали блокнот сифатида фойдаланилади.
Оқимли шифр
𝑛 битли калит 𝐾 ни қабул қилади ва очиқматнни
узунлигига тенг бўлган
кетма
кетлик 𝑆 га узайтиради. Кетма – кетлик 𝑆 эса
очиқ матн
𝑃 билан 𝑋𝑂𝑅 амалида қўшилади ва шифрматн 𝐶 ҳосил қилинади.
Бу ўринда кетма-кетликни қўшиш бир мартали блокнотни қўшиш каби бир
хил бўлади.
Оқимли шифрни қуйидагича содда кўринишда ёзиш мумкин:
𝑆𝑡𝑟𝑒𝑎𝑚𝐶𝑖𝑝ℎ𝑒𝑟 𝐾
𝑆,
Бу ерда,
𝐾 калит ва 𝑆 эса натижавий кетма-кетлик. Шуни эсда сақлаш
зарурки, бу ерда кетма-кетлик шифрматн эмас, балки бир мартали блокнотга
ўхшаш оддий қатор.
Агар берилган кетма-кетлик
𝑆
𝑠 , 𝑠 , 𝑠 , …, ва очиқ матн 𝑃
𝑝 , 𝑝 , 𝑝 , …, берилган бўлса, мос битларни XOR амалида қўшиш орқали
шифрматн битлари
𝐶
𝑐 , 𝑐 , 𝑐 , …, ни қуйидагича ҳосил қиламиз:
𝑐
𝑝 ⨁𝑠 , 𝑐
𝑝 ⨁𝑠 , 𝑐
𝑝 ⨁𝑠 , …
Шифрматн
𝐶 ни дешифрлаш учун, яна кетма-кетлик 𝑆 дан
фойдаланилади:
𝑝
𝑐 ⨁𝑠 , 𝑝
𝑐 ⨁𝑠 , 𝑝
𝑐 ⨁𝑠 , …
Юборувчи ва қабул қилувчини бир хил оқимли шифрлаш алгоритми ва
калит
𝐾 билан таъминлаш орқали, иккала томонда бир хил кетма-кетликларни
ҳосил қилиш мумкин. Бироқ, натижавий шифр кафолатли хавфсизликка эга
бўлмайди ва бунда асосий эътибор амалий томондан қўллашга қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |