Литературы:
1. А. Ю. Потехин. Физика нейтронных звёзд (рус.) // УФН. 2010.
2. С. Б. Попов, М. Е. Прохоров. Астрофизика одиночных нейтронных звёзд:
радио тихие нейтронные звезды и магнитары. — ГАИШ МГУ, 2002
«ЭКОЛОГИЯ» ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ТАЬЛИМ
ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Н.М. Бахриддинова, Ш.М. Савриев
Бухоро муҳандислик-технология институти
Ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти давлатимиз ва
ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Юқори малакали,
юксак маънавиятли, мутахассислар таёрлаш - баркамол авлодни
тарбиялашнинг асосий вазифаларидан биридир.
Кейинги йилларда талабаларнинг экологик маданиятини ошириш, ҳар
бир талабада атроф муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, юртимизнинг ноёб
табиатини келгуси авлод учун асраб авайлаш ҳиссини шакллантириш, бугунги
кунда экологик ҳолатни яхшилаш, атроф муҳитга салбий техноген хамда
антропоген таьсирларнинг олдини олишнинг асосий омили бўлиб бормокда.
Талабаларнинг экологик қадриятларини шакллантиришда замонавий ахборот
технологиялари ютуқларини ўқув жараёнида қўллаш муҳим аҳамият касб
етади. Айниқса, таьлим муассасаларида ахборот таьлим мухитини яратиш,
интернет – технологиялар ва мультимедия дастурий мажмуаларидан
фойдаланиш орқали талабаларнинг мустақил билим олиш имкониятлари
ошади. Компьютер технологияларининг замонавий дастурий мажмуалари
ёрдамида экологик муаммоларнинг иммитацион моделларини яратиш ва
уларни динамик акслантириш орқали талабаларда реал ҳаётда содир бўлиши
мумкин бўлган экологик жараёнлар ҳақидаги тасаввурларини ҳосил қилиш
натижасида экологик қадриятларни шакллантириш мумкин.
152
Компьютер
технологиялари
асосида
экологик
муаммоларни
иммитацион моделлаштириш талабаларда янги билимларни шакллантиришга,
экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини англаб етишга, уларни
бартараф этишнинг ностандарт вариантларини излаб топишга ундайди ва
табиатга бўлган муносабатларини таҳлил этишга йўналтиради.
“Экология”- ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий
муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос
бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу
муаммони ҳал қилишга боғлиқдир”. Барқарор ривожланиш концепциясида
ҳам экологик муаммоларни ҳал этишда ёшларнинг бунёд-корлик
қобилиятларидан фойдаланиш алохида кўрсатиб ўтилган. Шунга мувофиқ
талаба ёшларни экологик билим ва маданиятини шакллантириш, табиат
бойликларидан оқило-на фойдаланиш, уларни она табиатга бўлган меҳр-
муҳаббатини янада ошириш, турли экологик мавзуларда давра сухбатлари,
кўрик танловлар, семинар-тренинглар, кўргазмалар ва мусобақалар уюштириб
ёшларга табиатни мухофаза килиш лозимлиги тўғрисида кенг қамровли
тушунтириш ишларини олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан
хисобланади.
Экология
фанини
ўқитишда
замонавий
дарс
усулларидан
фойдаланишимиз зарур. ХХ1 асрга келиб инсониятни ташвишга солаётган
долзарб масалалардан бири-экологик муаммолар, экологик хавфсизликдир.
Талабаларга экологик муаммолар, экологик хавфсизлик ҳақида батафсил
маьлумот бериб, мавзу-ларнинг мазмун, моҳиятини тўлиқ тушунтириш керак.
Талабалар бу мавзулар бўйича ўз фикрларини, муаммоларини ечимларини
топиш усулларини баён этишлари лозим. Талабаларни эркин фикрга ўргатиш
учун дарсларда уларга эркинлик бериш зарур.Талабани фикрини қўллаб-
қувватлаб,ижодга йўналтирмоқ керак. Ўқитувчи томонидан илғор методлар ва
педагогик технологияларни қўл-лаш, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий
шаклларини жорий этиш ёш авлодга таьлим бериш жараёнининг энг самарали
имконини беради. Ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, юксак
маьнавиятли, баркамол, ватан-парвар шахслар бўлиб етишишини таьминлаш
йўлида амалга оширилаётган улкан бунёд-корлик ишларининг энг асосий
бўғини сифатида педагог ўқитувчиларнинг юқори илмий, методик билимларга
ҳамда амалий иш-лаш бўйича юксак маҳоратга эга бўлишларини таьминлаш
юзасидан зарур чора-тадбирлардан барча педагогларнинг хабардор
бўлишлари, бу йўналишда малакаларини оширишлари, мустақил ижод
қилишлари, ўз фанларини қизиқарли, интерфаол дарс усулларидан
фойдаланган ҳолда ўтишлари бугунги куннинг асосий вазифа ва
талабларидандир. Талабаларга экологик таьлим беришда уларда экологик
маданиятни ривожлантиришга катта аҳамият берилади. Талабаларнинг она
табиатга нисбатан экологик онгли фаолиятлари уларнинг экологик
фаолиятларини белгилайди. Биз, педагогларнинг, энг муҳим вазифамиз
келажак авлод учун талаба ёшларимизни ҳар томонлама етук, чуқур билимли,
экологик маданиятли мутахассис қилиб тарбиялашдир.
153
Do'stlaringiz bilan baham: |