Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1


часть сечения находится еще под напряжением в области упругих деформаций. 
Изменение температуры оказывает существенное влияние на характеристику 
деформации материала. 
Высокая точность, а также чувствительность, требует хорошего качества не 
только датчика, но и всей аппаратуры и немалую роль для развития и д 
усовершенствования тензодатчиков сыграет развитие электроники. 
БИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Д.Х. Садикова 
Низомий номли ТДПУ 
Бугунги кунда таълим тизими ва жараёнга кириб келаётган педагогик 
технологиялар ва уларни қўллаш борасида илмий изланишлар, янгича 
талқинлар, замонавий услублар ва бахс мунозаралар бўлиб бормоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 
сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси 
тўғрисида”ги 
фармонида 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
такомиллаштиришга оид белгиланган вазифаларнинг моҳияти ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2909-сон Қароридан 
педагогика соҳасини ривожлантиришга оид вазифаларнинг таснифи берилган 
[1.1]. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 
Қонуни, И.А.Каримовнинг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси 
Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Ҳалқ таълими тизимида ахборот-
коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали таълим-тарбия жараёни 
сифатини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир [2.1] Давлат 
умуммиллий дастурида асосий йўналишлардан бири сифатида умумтаълим 
мактабларини ахборотлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу 
дастур доирасида таълим муассасалари замонавий компьютер техникалари 
билан таъминланди. Умумтаълим мактаблари ва ўқув юртлари тўлиқ 
Интернет ва ZiyoNET тармоғига уланди [2.3].
Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари ўқувчилар 
дунёқараши, билим ва кўникмаларини кўриш, эшитиш ва мустақил бажариш 
орқали ривожлантиришга кўмаклашади. Дарснинг ҳар бир босқичида ўтилган 
мавзуларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги билимлар баёни, амалий 
машғулотлар лаборатория ишларини бевосита ахборот технологиялари 
ёрдамида қисман ёки бутунлай амалга ошириш имконияти мавжуд [3]. 
Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) 
шиддатли ривожланаётганлиги туфайли, уларни эгаллаш ўқиш ва ёзишни 


86 
билишдек муҳим бўлган саводхонлик белгисига айланмоқда. Давлатимиз 
раҳбари томонидан АКТни ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кенгроқ жорий 
этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ 
вазифалар белгиланганлиги туфайли, ушбу соҳада мамлакатимизда бир қатор 
ижобий натижаларга эришиш кузатилмоқда [3.2].
Биологияни ўқитишда ҳам ахборот - коммуникация ва педагогик 
технологиялардан самарали фойдаланиш – давр талаби. Жумладан, 
дастурдаги асосий ўқув Адабиётлар:дан фойдаланиш билан биргаликда 
қўшимча электрон Адабиётлар:дан фойдаланиш, склет ва муляжлардан, 
слайдлар, микропрепаратлар, плакат ва альбомлар, қисқа метражли 
кинофильм, компьютер ҳамда интернет янгиликларидан фойдаланиш 
ўқувчиларда мазкур фанга қизиқишини янада оширади. 
Бугунги замонавий таълим, илғор педагогик технология, янги рух ва 
мазмундаги умуминсоний тафаккур, тараққиётпарвар фикр ва ғоялар 
йиғиндисидир. Шунинг учун ҳам жамиятдаги ижтимоий маданий муҳит 
таълимни инсонпарварлаштирилиши, юзага келган муаммоларни оқилона ҳал 
этиш, янгича фаолият кўрсатиш, педагогик тафуккурнинг натижасини 
кафолатлайдиган жамият, тараққиёт, шахс камолотига хисса қўшадиган 
замонавий педагогик технологияларнинг қўлланилишини тақозо қилади. 
Бугунга келиб, ахборот коммуникaция технологияларини пухта 
эгаллаган ўқувчи билимни нафақат синфхонада ўқитувчидан, балки исталган 
жойда, интернетдаги бошқа билим манбалардан ҳам олиш имкониятларига эга 
бўлди. Шу билан бирга, ҳозирда қўлланилаётган таълимнинг педагогик ва 
ахборот коммуникaция технологиялари ўқитувчининг таълим жараёнидаги 
ролини ўзгартирмоқда. Ўқитувчининг роли энди фақат билим манбаи эмас, 
балки билим олишга йўналтирувчи ва бу жараённи бошқарувчиси сифатида 
намоён бўлмоқда. Бу ўринда интерфаол технологияларнинг қўлланиши 
ўқувчиларнинг ўзи ҳам билимларни бир-бирларига узатиш ва янгиларини 
шакллантириш манбаи сифатидаги ролини оширмоқда. Бундан ташқари, 
сўнгги йилларда ўқувчи ёшларнинг Twitter, Facebook каби ижтимоий 
тармоқларни ишғол қилганликлари ва турли қизиқишлар, хусусан, таълим 
олиш бўйича ўз уюшмаларини тузиб, фаол мулоқот қилаётганликлари, яъни 
ўзаро кенг мулоқот таълим муҳитининг яратилганлиги мазкур таълим 
тизимига бўлган қизиқишни орттирмоқда[4].

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish