Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

 
 
 
 
 
 
 
 
 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЖАМИЯТНИ 
РИВОЖЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ 
 


365 
АБУ АЛИ ИБН СИНО ГНОСЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИ 
НАМУНАЛАРИДАН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА 
ФОЙДАЛАНИШ 
Н.Ҳ. Ҳакимов, И. А. Рустамов 
Г.В. Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали, 
Тошкент Ахборт Технологиялари университети Фарғона филиали
Абу Али Ибн Сино мамлакатимиз фалсафа фани тарақиётига муносиб 
хисса қўшган буюк олимлар қаторига киради. Янги ривожлвниш фуқоролик 
жамиятини ривожлантириш даврида, Мутафаккир Абу Али Ибн Сино 
ижодини ижтимоий фалсафа нуқтаи назаридан ўрганиш, тадқиқ қилиш муҳим 
илмий амалий, назарий аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти таъкидлайдики,“Биз аждодларимизнинг ёрқин хотирасини асраб-
авайлаб, қалбимизда, юрагимизда абадий сақлаймиз. Букилмас ирода, 
фидойилик ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз 
Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақтопишига бағишлаган устоз ва 
мураббийларимиз, замондошларимиз билан биз чексиз фахрланамиз”
1

Ўзбекистон 
фалсафа тарихида Ибн Сино каби илм-фан 
даҳоларининг етишиб чиқанлиги, жаҳон цивилизацияси, фан, маданият 
тараққиётига буюк ҳисса кўшганлиги ҳар бир ватандошимизда миллий 
ифтиҳор туйғуларини уйғотади. Янги тараққиёт даври шарофати билан 
зиёлилар, илм-фан аҳллари қатори файласуф олимлар хам ўтмишдаги юксак 
ва бой маънавий илмий меросимизни янада чуқурроқ ўрганиш имкониятига 
эга бўлдилар. Ушбу нуқтаи назардан буюк бобокалонимиз Ҳусайн Абу Али 
ибн Сино (980-1037) илмий таълимоти, чуқур фалсафий мероси ҳам жуда 
салмоқлидир. Абу Али ибн Сино умри давомида 450 дан зиёд асарлар ёзган 
бўлиб, шулардан 280 таси бизнинг замонамизгача етиб келган. Ибн Синонинг 
бизнинг давримизгача етиб келган асарларидан 185 таси фалсафа, мантиқ 
психология ва ахлоқ одобга, ижтимоий сиёсий масалаларга тегишли, 50 таси 
таббиётга - медицинага оид, 40 таси табиатга (ботаника ва физикага), 7 таси 
фалакиётга, 2 таси одоб (аҳлоқ)қа, 4 таси адабиётга ва баъзилари мусиқага 
бағишланган. Бу салмоқли илмий маданий фалсафий меросдан энг кўп ва 
яҳши ўрганилгани Ибн Синонинг тиббиётга бағишланган китоблари
2
ва энг 
кам ўрганилгани алломанинг фалсафага доир асарларидир.
3
Абу Али ибн Сино ижодини ўрганган академик В.Н.Терковский "Тиб 
қонунлари"ни инсоният тафаккурининг гениал асари, ўз аҳамияти ва мазмуни 
1
Шавкат Мирзиёев. Эркин ва фаровон,демократик ўзбекистондавлатини биргаликдабарпо этамиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президенты лавозимигакиришиш тантанали маросимига багиитанганОлий 
Мажлис палаталарининг кўшмамажлисидаги нути. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2016, стр.5. 
2
Ҳикматиллаев Ҳ. Абу Али ибн Синонинг "Юрак дорилари" рисоласи. Т: 1966. Шомуҳамедов Ш. Ибн 
Синонинг тиб ҳақидаги шеoрий асари Т. 1972 Талабоев Э. Ибн Синонинг соғлиқни сақлашга доир 
рисолалари. Т: 1978. Ибн Сино. Тиб қонунлари. 5 томли (1980-1983) ва 3 томлик Т. 1992. А.Расулев, 
С.Мирзаев, У. Каримов, Ҳ.Ҳикматиллаев, А.Муродов ва бошқалар таржимаси. Абдуллаев А. Ибн Синонинг 
улуғ ҳаким бўлиб етишувида Ҳоразм олимларининг роли. Т. 1980. Ирисов А. Ҳаким ибн Сино. 
Т."Ўзбекистон", 1992. 
3
Ўзбекистонда прогрессив ижтимоий-фалсафий фикрлар тариҳига доир материаллар.ЎзФА нашриёти. 
Академик И.Мўминов таҳрири остида.Т. Фалсафа қомусий луғат Т., “Шарқ” 2004, 140-бет 


366 
жиҳатидан инсоният маданиятининг тимсоли деб айтса бўлади" деб 
такидлаган
4

Ибн Синонинг фалсафага доир таълимоти ҳақида ҳам шундай фикрни 
айтиш мумкин. Чунки, унинг фалсафий таълимоти Шарқда Иккинчи Арасту, 
Устози Соний деб ном олган Абу Наср Муҳаммад Форобийнинг фалсафий 
асарлари каби салмоқлидир. Бу соҳада Ибн Синога Шарқда фақат Абу Райҳон 
Беруний ва Муҳаммад Абу Насир Фаробийгина тенг келиши мумкин. Чунки, 
бу учала аллома, Арастунинг энг буюк издошлари, перипатетик алломалардир. 
Абу Али ибн Сино фалсафий асарлари шу вақтгача ўзбек тилида тўлиқ ҳолда 
нашр этилмаган. Фақат унинг кичик ҳажмли, лекин жуда чуқур фалсафий 
мазмундаги қиссалари ўзбек тили атоқли шарқшунос Абдусодиқ Ирисов 
томонидан таржима қилиниб икки марта нашр этилганлиги маданий 
ҳаётимиздаги муҳим воқеадир.
5
Аммо, бу фалсафий мазмундаги қиссаларни 
Ибн Синонинг бошқа фалсафий асарлари, шу жумладан унинг қаламига 
мансуб "Ишқ ҳақида рисола" билан қиёсий ўрганиш замонавий файласуфлар 
олдидаги долзарб илмий вазифалар қаторига киради. 
Абу Али ибн Синонинг тиббиётга мансуб асарларига нисбатан 
фалсафага доир асарлари сони кўп ва бўлса ҳам, афсуски, алломанинг бу 
соҳадаги таълимоти фалсафий қарашлари мазмуни, мохияти жуда кам тадқиқ 
қилинган. Ҳолбуки, буюк мутафаккир ватандошимизнинг фалсафага доир 
қарашлари, унинг илмий ижодида кўтарилган фалсафий, аҳлоқий ва эстетик, 
инсон камолоти, фазилатлари, унинг яратувчилик имконияти ҳақидаги 
масалаларни тадқиқ қилиш Ўзбекистон файласуф олимлари олдида турган энг 
муҳим вазифалардан биридир. Мамлакатимизда демократик, ҳуқуқий давлат 
ва фуқоролик жамиятини тараққий эттиришда бу жуда муҳим амалий аҳамият 
касб этад 
Мутафаккир яшаган мураккаб даврга қарамасдан, аллома фалсафа 
фанининг ривожланишига муносиб тухфа бўлган, оламшумул ахамият касб 
этадиган фалсафий асарлар ёзиб қолдирган. Унинг фалсафий таълимоти 
мазмуни ва моҳиятини ижтимоий фалсафий қарашларини тадқиқ қилишда 
аллома яшаган даврда Мавороуннахрдаги ижтимоий маданий мухим 
масалаларига эьтибор бериш керак. Таькидлаш лозимки Абу Али Ибн 
Синонинг асарларининг аксарияти фалсафа, мантиқ, психология, одоб ахлоқ 
ва ижтимоий муаммолар ечимига бағишланганлиги билан ажралиб туради. 
Алломанинг фалсафа фани учун назарий - методологик ахамият касб этувчи 
ғоялари замирида барча мавжудотлар ва нарсаларнинг асосчиси Тангридир 
деган хулосаси ётади. Ибн Сино ижоди ва фалсафий таьлимотида Тангрининг 
ягона, мустақиллиги унинг яратувчанлиги, фаолиятида камчиликлар ва салбий 
нуқсонларининг учрамаслигининг қайд қилинади.
Буюк файласуф олимнинг ижтимоий фанлар ривожига қўшган асосий 
хиссасидан бири унинг барча фалсафий фанларни назарий ва амалий 
4
Қаранг: Р.Баҳодиров. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоразмий ва илмлар таснифи тариҳидан. Т., "Ўзбекистон", 1995.
5
Абу Али ибн Сино. Фалсафий қиссалар. Т., Ўзадабийнашр. 1963. 48-бет. 


367 
ахамиятига яьни назарий ва амалий фалсафага бўлиб ўрганишни тавсия 
қилганлигидир. 
Ибн Сино фалсафий таълимотининг мухим бўлакларидан бири унинг 
мантиқ фанини билишининг асосий воситаси деб хисоблаганлиги мухим 
назарий ва амалий ахамият касб этади. Шу муносабат билан кайд килиш 
лозимки, фалсафанинг асосий қонуниятлари тадқиқ қилган олим, назарияни 
илмий билиш усуларини қўллаб амалиёт, яъни борлиқдаги содир бўладиган 
ходисалар мохиятини муаян шароитдаги холати билан узвий боғлиқлигини 
асослайди, тушунтиради. Шунинг учун хам аллома фалсафий қарашларида 
кузатув ва тажрибага асосланган хулоса, олинган илмий натижалар мухим 
ўрин эгаллайди.
Абу Али Ибн Сино баркамол инсон тарбияси масалаларини ўзиниг 
фалсафий талимотида асосий ўринга қўяди. Инсонинг соғлиги ақли теранлиги, 
фаолияти уйғун бўлиши унинг жамиятдаги ўрнини юксак қилади. 
Қадимги юнон файласуфи Аристотелнинг Ўрта Осиёдаги издошларидан 
бири Абу Али ибн Сино шарқ перипатетиклари-равоқиюнлари сафига Абу 
Насир Мухаммад Форобий фалсафаси орқали кириб келди. Лекин, Абу Али 
ибн Сино Аристотель ва Абу Насир Мухаммад Форобий фалсафаси билан 
танишгунга қадар Буҳоро шахри илмий-ижодий муҳитида ёшлигидан ҳар 
томонлама чуқур илмий билимлардан таҳсил олган, тиббиёт илмини эса Абу 
Бакр Розий ва бошқа илми манбаларидан ўрганибгина қолмай, амалий 
тажриба синовлар натижасида янги хулосалар ҳосил қилган. У даврда Шарқда 
расм бўлган таoлимга кўра жуда ёшлигидан адаб илмининг ўн икки соҳаси 
билан яҳши танишган. 
Ўрта асрлардаги адаб илмининг соҳалари ўрганиладиган сарф 
(морфология, наҳв синтаксис), баён, иншо, луғат, расму-луғҳат (ёзув санъати, 
ҳаттотлик), муҳозара (эстетика, завқ, ҳузур берувчи, мусиқа ва бошқалар), 
шеър фарзи ва нақди (танқидчилиги, яъни, шеърни баҳолаш, шершунослик ёки 
поэтика), қофия илми ўрганилган. Бу фанларнинг саккизтаси усул - яoни, 
асллар (асосий илмлар) ва тўрттаси фуруo, адаб илмларининг тармоқларини 
ташкил қилган.
6
Бошқача айтганимизда Шарқда, мумтоз таълим, тарбияда 
умумтаълим мактабидаёқ ёшларга аниқ, маҳсус илмлар гометрия, астрономия, 
физика, ҳимияни ўрганишидан аввал филология асослари ўргатилган. 
Атоқли файласуф олим академик Мубин Баратовнинг ёзишича, Абу Али 
ибн Сино жаҳон маданиятига
7
буюк ҳисса қўшган машҳур қомусий олим –
табиатшунос, файласуф, тиббиёт илми донишманди, астроном, математик 
мусиқашунос, ёзувчи ва шоир эди. Ибн Сино Мухаммад Абу Наср Форобий, 
Абу Райхон Беруний, Мухаммад Ҳоразмий, Ал Фарғонийлар қаторида Ўрта 
Осиё ҳалқлари маданиятини ўрта асрлар шароитида дунё маданиятининг 
олдинги қаторига кўтарган буюк мутафаккирлардан биридир. Ибн Синонинг 
ёшлиги ва йигитлик чоғлари Буҳоро шахрида ўтди Сомонийлар давлатининг 
6
Алибек Рустамий. Адиблар одобидан адаблар. Тошкент. Маънавият. 2003, Б. 10-11. 
7
Баратов М. Абу Али ибн Сино -буюк энциклопедист олим ва файласуф. Т.Фан. 1980. Б.6-7. 


368 
пойтаҳти бўлган Бухоро шахри узоқ, тарихий илм-маърифат анъаналарига эга 
бўлиб сомонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида илм фан маркази эди. 
Шарқ илм-маърифат анъаналарига эга бўлган сомонийлар 
давлатининг пойтахти Буҳоро шахри бутун Мовароуннаҳрда, Ҳуросонда, 
Ўрта ва Яқин Шарқдаги машхур фан-маданият марказларидан бирига 
айланган эди. Буҳоро шахри бадиий ҳунармандчилик, заргарлик, бўёқ ва қоғоз 
тайёрлаш, ўймакорлик, меъморлик, ривожланган шунингдек тиббиёт, 
фалсафа, филология, санъат, тариҳ, ҳуқуқшунослик илмлари билан 
шуғулланувчи уламо, араб, форс ва туркий тилларда ижод қилувчи файласуф 
олимлар, адиблар ва шоирлар тўпланган эди. Аллома яшаган даврда Буҳоро 
шаҳрида Рудакий, Жайҳоний, Абу Зайд Балҳий, Абу Шукур Балҳий, Абу 
Мансур Дақиқий, Абу Али Завзоний, Абу Бакр Наршаҳий, Абул Фазл 
Дайламий, Абул-Ҳасан Кисоий, Абул Ҳусайн Муҳаммат Муродий, Абу 
Таййиб Муҳаммад Мусoабий, Абул-Фазл Меколий каби машхур адиблар, 
шоирлар ва файласуф олимлар яшаб, ижод қилганлар, илмий татқиқотлар 
олиб борган.
Абу Али ибн Сино яшаган даврда юртимизда илм-фан юқори чўққига 
кўтарилди. Табиий фанлар соҳасида Абу Райхон Беруний, Абу Саид Масиҳий, 
Абу Наср ибн Ироқ каби буюк сиймолар ижод этдилар. Ибн Мискавайҳ 
(вафоти 1030), Абу Мансур ас-Саолибий (961-1038) каби олимлар тариҳ ва 
адабиёт соҳасида қалам тебратиб, йирик илмий асарлар яратдилар.
X асрнинг иккинчи ярми ва XI аср бошларида Ҳуросон ва 
Мовароуннаҳрда бадиий адабиёт ҳам анча тараққий этган эди. Бу даврда аҳоли 
асосан туркий ва форсий тилларда сўзлашганига қарамай, анъанага кўра 
илмий асарлар араб тилида, бадиий асарлар эса форс-араб тилида ёзилди. Буюк 
шоир Абу-л-Қосим Фирдавсий “Шоҳнома” асарини, Асадий Тусий (XI аср) 
"Гершаспнома" асарини форс тилида чоп қилганлар. 
X ва XI аср бошларида араб тилида ижод этган шоирлар ва ёзувчилар 
ижодини ўрганиш учун мухим манбалардан бири Абу Мансур ас-
Солобийнинг "Йатимат ад-даҳр фи ма-ҳъосин аҳл ал-аср" ("Аср аҳлининг 
фазилатлари ҳақида замонасининг дурдонаси") номли тазкираси ҳисобланади. 
Асар тўрт қисмдан иборат. Унинг тўртинчи қисмида Мовароуннахр ва 
Хуросон шоирлари, адиблари ҳақида ноёб маълумотлар, уларнинг қаламига 
мансуб шеърлар ва насрий асарлардан намуналар берилган.
8
Ибн Сино фалсафий таълимоти яратилган даврда форс тилида чоп 
этилган асарлар тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ва бу давир маънавий
ҳаёти ҳақида мустақил бажарилган илмий ишлар амалга оширилган.
Юқоридагиларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, биринчидан, 
буюк аллома ижодига мансуб илмий фалсафий, гносеологик таълимот 
намуналаридан бўлажак мутахасислар томонидан мустақил ўрганилиши учун 
муҳим амалий аҳамият касб этади. 
8
Қаранг: Абу Мансур асс-Саолибий "Йатимат ад-даҳр", Тошкент, "Фан" нашриёти, 1976 йил. 


369 
Иккинчидан аллома нинг фалсафий, гносеологик таълимоти 
намуналарини бўлажак бакалаврлар ва магистрлар томонидан ўрганилиши 
уларнинг аҳлоқий, маънавий камолотидаги асосий манба ролини бажариши 
мумкин. 
Учинчидан, аллома ижодидадиги асосий муаммолардан бири инсон 
саломатлиги, уни сақлашга доир мутафаккирнинг тавсиялари ҳозирги давр 
ёшлари учун ҳам зарурдир. 
Тўртинчидан аллома ижоди, илм фанга қўшган ҳиссаси жаҳон 
цвилизациясининг ривожидаги буюк воқеликдир. Бундай ижтимоий ҳолат 
ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиради, юртимизда фан ва маданият 
ривожига янги иқтидорли ёшларни чорлайди. 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish