Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana23.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#129275
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
To'rayev M

 
 
 


ХИСОБОТ 
 
Республикамизда автомобилсозликнинг ривожланиши 
 
Автомобиль транспорти -юк ва йўловчиларни рельссиз йўлларда ташишга 
мўлжалланган транспорт тури. Халқ хўжалигининг барча тармоқларида кенг 
фойдаланилади. Бажарадиган ишига қараб умумий фойдаланилмайдиган (айрим 
корхоналар, ташкилотлар учун хизмат қиладиган) Автомобиль транспорти ҳамда 
қайси ташкилотга мансублигидан қатъи назар йўловчи ва юк ташувчи умумий 
фойда-ланишдаги Автомобиль транспорти га бўлинади. Шунингдек шахсий 
фойдаланишдаги енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ҳам мавжуд (қаранг 
Автомобиль). Автомобилларнинг ҳар қандай йўлларда юра олиши, йўлни тез 
ўзгартира олиши, юк ортиш ва туши-риш жойларига бевосита бора олиши, юк 
ҳамда йўловчиларни бир транспорт туридан иккинчисига ўтказмай ташишга 
имкон беради. Натижада йўловчи ва юк ташиш тезлашади. Автомобиль 
транспорти саноат ва қишлоқ хўжалиги, марказлашган тартибда халқаро, 
шаҳарлараро ва маҳаллий йўлларда та-шишда қўлланилади. Автомобиль 
транспорти авиация, денгиз ва дарё транспорти, шунингдек темир йўл 
транспорти билан узвий боғланган. Автомобиль транспорти унча узоқ бўлмаган 
масофалар учун фойдаланишда энг қулай транспорт тури ҳисобланади. Шу 
билан бирга бошқа транспорт турларида ташиш ноқулай бўлган юклар, хусусан, 
тез бузиладиган маҳсулотларни узоқ, масофаларга тез ва қулай етказиб беришда 
ҳам кўп фойдала-нилади.Автомобиль транспорти 19-аср охирида пайдо бўлди, 
20-асрнинг 20 йилларидан қисқа масофаларга юк ва йўловчи ташишда темир йўл 
ва дарё транс-порти билан рақобат қила бошлади. Авто-мобил саноатининг 
ривожига қараб, тез суръатларда тараққий этди. Мамлакатлар автомобиль 
паркининг асосий қисми йи-рик ихтисослаштирилган юк ва йўловчи ташиш 
корхоналари ва бирлашмалари таркибига киради. Бу эса меҳнат унум-дорлигини 
юқори суръатларда ўстириш ва Автомобиль транспорти воситаларидан самарали 
фойдала-нишни таъминлайди.Бозор иқтисодиёти ривожланган мам-лакатларда 
ташилган юкларнинг умумий ҳажмида Автомобиль транспорти ҳиссаси катта 
салмоққа эга. Буюк Британия, Франция, ГФР, Япония, Канада, Россияда 
Автомобиль транспорти тарақий этган. АҚШда юк автомобиль парки турли са-
ноат ва савдо компаниялари, корхоналар ва айрим шахларга тегишли бўлиб, 
жами автотранспорт воситаларининг 10% уму-мий фойдаланишдаги юк ташиш 
компа-нияларига тўғри келади.Ўзбекистонда А.Т. 20-аср бошларида пайдо 
бўлди, унга қадар от-улов асосий транспорт воситаси бўлган. Дастлабки автобус 
катнови 1906 йилда Фарғона – Марғилон маршрутида йўлга қўйилган. 
Тошкентда биринчи автобус 1909 йилдекабрда қатнай бошлади, 1910 йил чет 
элларда ишлаб чиқарилган 8 та кичик ва 1 та 40 ўринли автобус ишлади.1921 


йилда Автомобиль транспорти ихтиёрида 40 енгил ва 15 юк автомобили ҳамда 
Тошкент авто-мобил таъмирлаш устахонаси бўлган. 30 йилларда Автомобиль 
транспорти ривожланиши билан қаттиқ қопламали йўллар қурилиши бошланди, 
таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари, кадрлар тайёрлайдиган 
ўқув юртлари очилди. 1939 йил 25 июлда Ўзбекистон Автомобиль транспорти 
халқ комиссарлиги ташкил этилди. 50 йилларда автотранспортда юк ва 
йўловчилар ташиш ўсди. 60–80 йилларда республи-када автотранспорт 
воситаларининг тур таркиби кўпайди. 1991 йилга қадар Ўзбекистон халқ 
хўжалигида асосан Россия («ЗИЛ», «Москвич» – Москва шаҳри; «ГАЗ» юк ва 
«Волга» енгил автомо-биллари – Нижний Новгород шаҳри; «Ка-мАЗ» – 
Набережние Челни шаҳри; «Жигу-ли» – Толятти шаҳри; «УАЗ» – Уляновск 
шаҳри; «Урал» – Челябинск вил. Миасс шаҳри; «ПАЗ» – Павлово шаҳри), 
Украина («ЛАЗ» – Лвов шаҳри; «КрАЗ» – Кременчук шаҳри; «ЗАЗ» – Запороже 
шаҳри), Белоруссия («МАЗ» – Минск шаҳри; «БелАЗ» – Жоди-но шаҳри), Грузия 
(«КАЗ» – Кутаиси шаҳри) ре-спубликаларида ишлаб чиқарилган юк ва 138энгил 
автомобиллари, автобуслари ишла-тилди. Ўзбекистон Республикасининг юк 
машиналари саройларида вазифасига кўра ихтисослаштирилган (ўт ўчириш, ун, 
пахта, дон, қурилиш материалларини ташиш, санитария ва бошқалар) 
автомобиллар бор. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish