Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 фоиз ялпи



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 фоиз ялпи 
миллий маҳсулот йўқотилади. Демак, мос равишда уларнинг нисбати 
1:2,5 га тенг. Шу нисбатга асосланиб, йўқотилган ялпи миллий 
маҳсулотнинг мутлақ қийматини аниқлаш мумкин.
Ишсизликнинг кўпайиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини 
пасайтиради. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ялпи миллий 
маҳсулот (ялпи миллий маҳсулот
n
) ҳақиқатдаги ялпи миллий маҳсулот 
(ялпи миллий маҳсулот
х
) дан катта бўлади, яъни:
Ялпи Миллий Маҳсулот
n
> Ялпи Миллий Маҳсулот 
х

 
4. Давлатнинг аҳолини ишсизликдан муҳофаза қилиш борасидаги 
тадбирлари 
 
Жиддий талафотларга йўл қўймаслик мақсадида давлат иш билан 
таъминлашни ошириш сиёсатини ўтказади. Чунончи, ишсизликнинг 
фрикцион ва яширин турлари ўсганда давлат:

қайтадан касб ўргатади; 

таълим бериш тизимини кенгайтиради; 

бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади; 

меҳнат биржаларига инвестицияларни кўпайтиради. 
Агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, давлат бюджет, фискаль, 
кредит-пул воситаларини ишга солади, яъни: 

иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ 
маблағ сарфлайди; 

тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда 
кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради; 

ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни 
камайтиради. 
Бу тадбирлардан ташқари, давлат меҳнат бозорини ташкил этиш ва 
тартибга солишда: 

аҳоли сони, ёш ва жинси салмоғидаги ўзгаришларга; 

иш билан бандликдаги тармоқ ва ҳудуд ўзгаришларига; 

қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш мезонларига; 

ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш 
таркибига; 

ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий жойлашуви каби омилларга 
алоҳида эътибор беради.


55 
Ишсизликни камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан энг 
асосийси халқ хўжалиги тармоқларида бозор талабига мувофиқ кичик 
корхоналарни барпо этишдир. Бу эса, ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатишнинг миқёсини оширишга қаратилган бўлиши даркор. Бунга эса, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, иш жойларининг моддий-техникавий, 
технология ва сармоя таъминотларини яхшилаш, янги ноқишлоқ хўжалиги 
меҳнати зоналарини ташкил этиш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, 
ишловчилар моддий манфаатдорлигини ошириш ва оқилона солиқлар 
орқали эришиш мумкин.
Таянч иборалар 
Аҳоли; иш билан таъминлаш; мезонлари; моҳияти; шакллари;
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги қонуни; иш билан таъминланганлар; иқтисодий фаол аҳоли; 
иқтисодий нофаол аҳоли; ишсизлар; ёлланма ходимлар; якка тартибда 
ишлайдиганлар; 
иш 
берувчилар; 
оилавий 
корхоналарнинг 
хақ 
тўланмайдиган ходимлари; меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган 
кишилар; иш билан таъминлаш; турлари: тўлиқ; оқилона; эркин; иш билан 
таъминлашни тартибга солиш; аҳолини иш билан бандлиги сиёсати; 
таркибий қайта қуриш; рағбатлантириш; ишсизларни меҳнатга жалб 
қилиш; пассив таъсир кўрсатиш; фаол таъсир кўрсатиш; бандлик 
жамғармаси; ҳаражатлари; ишсизларга моддий ёрдам кўрсатиш; қайта 
тайёрлаш; жамоат ишларига сарфланадиган маблағлар; меҳнат биржалари; 
ишсизлик; турлари: табиий; мажбурий; таркибий; фрикцион; даврий; 
яширинча; ишсизлик таркиби; шартлари; А. Оукен қонуни; давлат 
тадбирлари; қайта касбга ўргатиш; Таълим бериш тизими; ахборотлар 
тарқатиш; инвестициялар; меҳнат бозори; тартибга солиш. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish