3. Техник ижодни ташкил этиш усуллари
Ижодий жараён ғайритабиий ҳодиса ҳисобланиб, бир томондан, баъмани хусусиятга эга.
Иккинчи томондан эса, таниш дунёдан нотаниш оламга кириш йўлини осонлаштириш учун у
имкон қадар тартибга солинган бўлиши керак.
Ижодий тафаккур фақатгина эҳтимолий жиҳатдан таҳлил қилиниши мумкин, чунки у
анъанавий мантиқ қоидаларига тўғри келмайди.
Ғояларни ишлаб чиқишнинг мураккаблигига қарамай, агар улар амалиётга татбиқ
этилмаса, ўз қадр-қимматини йўқотади. Аслида, ижодий жараённинг ушбу якуний босқичи ўз-
ўзидан ижодий вазифа сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Уни ҳал этишнинг асосий
йўналишлари бозор вазиятининг ўзгариш тенденцияларини, янги технология ва маҳсулотнинг
рақобатбардошлигини, шунингдек, фирманинг ишбилармонлик оламидаги нуфузини ошириш
имкониятларини ўрганиш асосида ғояларнинг амалга оширилишига бўлган талабни аниқлаш,
прогноз қилиш ва унинг шаклланишига фаол таъсир кўрсатишдан иборат.
Ижод қилишга ундаш усуллари хилма-хил бўлиб, улар аста-секин ўзгариб боради,
такомиллаштирилади ва тўлдириб турилади. Мазкур усуллар хилма-хил бўлса-да уларни
муайян тартибот кўринишида таърифлаш мумкин.
Биринчидан, ушбу ижод турига мойил бўлган шахсларни аниқлаш усуллари.
Мусобақанинг турли шакллари, меҳнат турларини таққослаш, касби, маҳорати, новаторлик
таклифлари бўйича янг яхшиларни аниқлаш танловлари ушбу мақсадга хизмат қилади.
Иккинчидан, ишлаб чиқаришдаги ижодий жараён иштирокчилари амал қиладиган
мотивларни билиш лозим. Улар ичида ижод қилиш жараёнининг ўзига қизиқувчи шахслар ҳам
бўлиши мумкин. Бу ғояларни илгари суриш, уларни синаб кўришдан бошқача тарзда кун
кечира олмайдиган инсонлардир.
Ғояларни яратувчилар ичида улар учун техник ва илмий-техник ижодда иштирок этиш
рационализаторлик таклифи, ғоя, ижодий изланишда иштирок этганлик учун мукофот олиш
истаги билан боғлиқ яққол ифодаланган мотивга эга бўлган ходимлар ҳам кўплаб топилади.
Ўз-ўзидан ушбу интилиш эътирозларни келтириб чиқармайди, фақат ҳеч қанақа
қобилиятларга эга бўлмаган инсонлар моддий бойликларга даъвогарлик қиладиган ҳолатлар
бундан
мустасно.
Ва,
ниҳоят,
шон-шуҳратга,
машҳурликка
интилиш
билан
мустаҳкамланадиган иззати нафс ҳам мотив бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Учинчидан, ижодий қобилиятлардан фойдаланиш тажрибаси ва амалиёти
ўзибиларчиликка ташлаб қўйилмаслиги керак. Айниқса бу ишчиларга тааллуқли. Ходим ўз
ғояларини асосли тарзда илгари суриш ва исботлаш учун муайян даражада техник
саводхонликка эга бўлиши лозим. Масалалар мажмуини баҳамжиҳат ҳал этиш учун ишчилар
ва мутахассисларни (қатор ҳолатларда эса илмий ходимларни) бирлаштириш бундай
ёндашувнинг варианти бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, ижод қилишга ундаш меҳнатнинг шундай ташкил этилишини назарда
тутадики, бунда ушбу жараён муаммоларни биргаликда муҳокама қилишни, аниқлашни,
масъулиятни ўз зиммасига олишни, ички туйғуни ўз ичига олади. Бироқ, бундай турдаги
9
ҳаракатларни ташаббус қилиш ёки уларни четдан туриб бошқариш жуда мушкул. Индивидуум
ташаббусларни ўзи намоён этиши учун шароитларни яратиш зарур.
Тўртинчидан, ишлаб чиқариш ходимларининг ижодий янгиликларини рағбатлантириш
энг муҳим усул ҳисобланади. Шуни назарда тутиш лозимки, иш ҳақи ва койиш кўринишидпги
классик рағбатлантирувчи омиллар ва санкциялар ижодни бошқаришда чекланган тарзда
таъсир кўрсатади. Ишнинг хусусияти, ходимнинг шахсий хусусиятлари билан боғлиқ унинг
мотивациясини ёки ички интилишларини ҳисобга олиш, шунингдек, интеллектуал мулкни
сақлаш учун ҳуқуқий кафолатларнинг яратилиши мазкур рағбатлантирувчи омилларнинг
ўрнини босиши (ёки уларни тўлдириши) мумкин.
Бешинчидан, рағбатлантиришнинг манзиллилиги ҳам муҳим аҳамиятга эга, бунда
биринчи навбатда энг долзарб ва ишлаб чиқариш учун энг аҳамиятли йўналишлар қўллаб-
қувватланади. Ижодий фаолият муваффақиятли тарзда кечиши учун нафақат ихтиро
қилувчиларни, балки жорий этувчиларни ҳам рағбатлантириш зарур. Лекин кўпинча бу ҳақида
унутиб қўйилади ва ижод қилиш жараёни ниҳоясига етмай қолади.
Олтинчидан, рағбатлантириш жараёнида вақт омили ҳам катта рол ўйнайди. Ўз вақтида
мукофотланмаган ижод қилувчи инсон қизиқишни йўқотиши ва ижод қилиш жараёнида
иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Шу муносабат билан Улуғ Ватан уруши давридаги
мудофаа заводларининг амалиётини ёдга олишни истардик. Ўша вақтда рағбатлантириш чора-
тадбирлари чекланган бўлса-да, ишлаб чиқариш учун фойдали, дея эътироф этилган ҳар бир
таклиф зудлик билан мукофотланарди.
Эттинчидан, рационализаторлар ва ихтирочиларнинг эҳтиёжларини пухта ўрганишни
ижодни ташкил этиш усуллари жумласига киритиш мумкин. Бугунги кунда ишлаб чиқариш
муҳити, ҳудди аваалгидек, ижодий шахснинг ўзига хослигини, унинг интилишларини ва
мақсадли йўналишларини ҳисобга олмайди. Деярли ҳар бир ишлаб чиқариш ижодкорини
қаэрдандир ҳайдашади ёки, вақтнинг борида, яхшиликча ўзи кетади. Улар ҳақида ёмон феъл-
атворга эга, хасис ва судбоз инсонлар, дея гапиришади. Натижада – кўплаб таклифлар жорий
этилмасдан қолиб кетади.
Ва, ниҳоят, ходимлар ижодий қисми вакилларининг бошқарув қарорларини қабул қилиш
жараёнига киритилиши ўзини оқлади. Шўролар даврида, айниқса 1970-1980-йилларда
бюрократик бузиб кўрсатиш шароитида рационализаторлик ҳаракатида мунтазам равишда
«жамоавий» ратсионализаторлик кўринишидаги текинтомоқлар пайдо бўларди, бунда бир
ғоялар ижодкорига ва унинг натижаларига аста-секин кўпчилик: маслаҳат берган муҳандис,
ташкилий жиҳатдан ёрдам берган цех бошлиғи, ихтирони рўйхатга олган бюро бошлиғи,
ғояни “юқоридан” ўтказган бош муҳандис (директор) «ёпишиб оларди». Лекин ўша вақтда
мазкур шахслар ғояларни уларга мансуб деб билиш ҳуқуқига эга эдилар.
Бозор иқтисодиётига ўтиш илмий-техник ижоднинг маъносини, истиқболларини ва
реаллигини шубҳа остига қўювчи ҳодисаларни келтириб чиқарди. А.Б.Гловатский
таъкидлаганидек, новаторлик институти бойларнинг монополия ҳуқуқига айланди.
Шу билан бирга, яна шуни қайд этиш лозимки, шахс ижодий салоҳиятининг намоён
этилишини чекловчи бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Ходимга унинг ижодини ҳамкасблари
қандай қабул қилиши таъсир кўрсатади. Совет корхоналарида социологлар меҳнат, техника ва
технологиялар маълум даражада такомиллаштирилганидан кейин бошланган нормаларнинг
қайта кўриб чиқилишига қаршилик кўрсатилган кўплаб ҳолатларни қайд этишди. Бундан
ташқари, янгиликларнинг жорий этилиши кўпинча ишчи кучининг бўшатилишига, муайян
касбларнинг қисқартирилишига олиб келарди, бу ҳам новаторнинг ўзига тўсқинлик қиларди
ва унинг атрофидагиларни ҳамкасбининг барча техник ёки технологик ташаббусларига
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга мажбур қиларди.
Агар янгиликларнинг жорий этилиши иш ўрнининг йўқотилиши хавфини солмаса,
кўпинча улар ходимнинг одига малака ошириш ёки бошқа соҳага ўтиш зарурлигини қўйди, бу
муайян ёшда ва муайян шароитда турмуш ва ишнинг юзага келган ритмининг бузилиши
сифатида қабул қилинди.
10
Кўпинча касаба уюшмаси, аниқроғи, унинг жамоавий шартномаси техник-технологик
янгиликларни жорий этиш йўлидаги тўсиқ бўлди. Бу ишлаб чиқаришнинг
такомиллаштирилиши муносабати билан амалга оширилган ўзгаришлардан кейин ишлаб
чиқариш ходимлари ҳуқуқларининг чеклаб қўйилиши аниқ бўлган ҳолларда юз берарди. Кенг
маънода, бу ходим ҳуқуқлари ва кафолатларининг бузилиши, унинг меҳнат ҳаёти
чекланишининг кутилиши муносабати билан юзага келувчи низо.
Ва, ниҳоят, ходимнинг шахсий хусусиятларини ҳам ҳисобдан чиқармаслик лозим.
Кўпинча ижодий изланишга тахлитлар, қотиб қолган одатлар, баъзан таваккал қилишдан
қўрқиш, етарлича ишончнинг йўқлиги, аниқ мақсад сари интилмаслик ва шунчаки лоқайдлик
тусқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |