Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини 
ривожланиши 
Мустақиллик 
даврида 
давлатнинг 
ташқи 
иқтисодий 
сиѐсати 
мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқейини мустаҳкамлашга ва қулай 
инвестициявий муҳитни яратишга қаратилди. Қисқа давр ичида мамлакат 
қатор нуфузли халқаро иқтисодий ҳамкорлик ташкилотлар сафига қўшилди. 
Жумладан, давлатимиз Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон банклар гуруҳи, 
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 
Халқаро электр алоқалари иттифоқл, Осиѐ— Тинч океарти минтақасининг 
иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки 
(ЕлТБ), Ҳудудий иқтисодий ҳамдўстлик ташкилоти, Божхона ҳамдўстлиги 
кенгаши каби халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар аъзолигига қабул 
қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг кўзга кўринган йжрик ва обрўли 
халқаро ташкилотлари, дунѐнинг ўнлаб давлатлари билан алоқаларни 
ўрнатган бўлиб, уларнинг йирик банк ва моҳявий ташкилотлари билан, давлат 
ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро иқтисодий муносабатларни 
ривожлантириб келмоқда. Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг 43 та 
элчихонаси, 49 та нодавлат ва шунингдек 15 та давлатлараро ташкилотлари 


153
аккредитация қилинган. Бу даврда давлатимиз муҳим халқаро конвенциялар 
Иштирокчисига айланди. 
Ўзбекистон 1992-йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) 
аъзолигига қабул қилинди. ИҲТ ўз сафида Афғонистон Ислом Давлати, 
Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон 
Республикаси, Покистон Республикаси. Тожикистон Республикаси,Туркия 
Республикаси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси каби 
давлатларни бирлаштиради. 
Мамлакатнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига интеграциялашуви 
транспорт, алоқа, савдо, инвестиция ва энергетика сингари устувор соҳаларни 
ривожлатириш учун имкониятлар яратди, шунингдек бу соҳалардаги 
ҳамкорлик жараѐнларини жадаллаштириш имконини берди. 2010-йилга келиб 
Ўзбекистон 30 та нуфузли халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг 
тўлақонли аъзосига айланди. Улар жумласига Жаҳон Банки гуруҳига кирувчи 
ташкилотлар, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро Валюта фонди, Европа 
тикланиш ва тараққиѐт банки, Осиѐ тараққиѐт Банки, Ислом тараққиѐт банки, 
Бутунжаҳон божхона ташкилоти, Бутунжаҳон саѐҳат ташкилоти, Пахта 
бўйича халқаро консултатив қўмитаси кабилар киради. 
Халқаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланишида ўзбекстоннинг 1992-
йилда Жаҳон банкига аъзо бўлиши муҳим аҳамият касб эта бошлади. 1992-
йилнинг сентабр ойида Тошкент шаҳрида Жаҳон банкининг ваколатхонаси 
очилди. Банк стратегияси сифатида мамлакатни босқичма-босқич ривожланиш 
жараѐнида ҳукумат амалга ошираѐтган ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, бу 
жараѐнни амалга оширишда маслаҳатлар бериш, шунингдек техникавий-
молиявий ѐрдам кўрсатиш эканлиги эион қиҳнди. Жаҳон Банки асосан ўз 
кредитларини қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув таъминоти, санитария 
ирригация тизими ва дренажлашни қуллаб-қувватлашга қаратилди. Жаҳон 
банкининг мамлакатга бераѐтган ѐрдамининг асосий мақсади қуйидагиларга 
қаратилди: 
- валюта ва савдо муносабатлари тартибини либераллаштириш шарт-
шароитларини такомиллаштириш ва бу соҳада давлат бошқаруви самарасини 
ошириш; 
- хусусий сектор ва тўғридан тўғри инвестициялар учун қулай шарт-
шароитларни яратиш; 
- ижтимоий инфратузилмалар яратиш, давлатнинг ресурсларни қоплаш ва 
тақсимлашдаги самарадорлигини ошириш; 
- техникавий хизмат кўрсатиш ва мамлакат инфратузилмасида ирригация-
мелиорация ҳолатини яхшилашни қўллаб-қувватлаш. 
Ўзбекистон 1992-йил 19-апрелда Европа тикланиш ва тараққиѐт банкига 
(ЕТТБ) аъзо бўлиб кирди. ЕТТБ қуйидаги ўз стратегиясини эион қилди: 
истиқболда Ўзбекистон хусусий секторини ривожлантириш ва кенгайтириш; 
табиий ресурсларни ўзлаштириш; энергетика сектори, кичик ва ўрта 
корхоналарни, пахтани қайта ишлаш вабошқа енгил саноат турларини, туризм 
инфратузилмасиниривожлантириш. Ўтган давр ичида Ўзбекистон давлати 
билан ЕТТБ ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб кеимоқда. 


154
Ўзбекистон 1992-йил сентябр ойида Халқаро валюта фондига аъзо бўлиб 
кирди. Шунингдек, давлатимиз 1995-йил 30-августдан бошлаб Осиѐ Тараққиѐт 
Банкининг аъзоси сифатида бу нуфузли ташкилот билан ҳамкорлик қилиб 
келмоқда. 
Мазкурбанк 
қуйидаги 
иқтисодиѐт 
секторларини 
такомиллаштиришда иштирок этишини эион қилди: қишлоқ хўжалиги, 
транспорт ва коммуникация, ижтимоий инфратузилмалар яратиш. 2003-йил 
11-12-октабрда Тошкентда Осиѐ Тараққиѐт Банкининг ўрта Осиѐда 
минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтди. 
Конференцияда аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш, транспорт, савдо ва 
энcргетика соҳасида пайдо бўладиган суний тўсиқларни йўқотиш, энергетика 
ресурсларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳит ҳимоясини кучайтиришда 
хусусий секторни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, 
иқтисодий инфратузилмани такомиллаштириш масалаларини ҳал этишга доир 
қатор ҳужжатлар қабул қилинди. 
Шунингдек, Ўзбекистон 1992-йилдан буѐн Ислом тараққиѐт банки билан 
ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди, 2001-йил ноябрь ойидан бошлаб 
БМТнинг Қишлоқ хўжалиги савдоси ташкилоти (ФАО) аъзоси сифатида 
мазкур ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларирни ривожлантириб келмоқда. 
2001-йилда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. 
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги иқтисодий ва сармоявий 
ҳамкорлик коиами қанчалик даражада эканлигини тасаввур этиш учун 
қуйидаги маиумотларни келтирамиз: Ўзбекистон билан ШҲТга аъзо бошқа 
давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кўрсаткичи 2001-йилда И 
млрд. 781,3 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, орадан беш йил 
ўтганидан кейин — 2006-йилда 4 млрд. 541,8 млн. АҚШ долларга етди. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) 
аъзолари бўлган мамлакатлар билан ташқи иқтисодий-савдо алоқаларини 
ривожлантириб бормоқда. Ҳозирги даврда Ўзбекистон товар айланмасининг 
38,3 фоизи ШҲТ аъзолари бўлган давлатлари ҳиссасига тўғри келади. 2005-
йилдан буѐн бу гуруҳдаги мамлакатлар билан товар айланмаси даражаси 
деярли 3 марта кўпайиб, 2010-йил якунлари бўйича 10,5 млрд. долларни 
ташкил этди..

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish