“тасдиқланган”



Download 216,18 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi216,18 Kb.
#118930
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6888 823 отработка тартиб



 
“ТАСДИҚЛАНГАН” 
Университет Кенгашининг 2019 йил 
_____ майдаги _____-сонли қарори 
асосида Кенгаш раиси, ректор 
___________проф. Ш.Шарипов 
«____»_______________2019 йил 
 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 
таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг барча таълим
шакл (кундузги, кечки, сиртқи)ларида таҳсил олаётган талабаларнинг 
қолдирилган дарсларини қайта ўзлаштириш
ТАРТИБИ 
 
1. Умумий қоидалар 
1.1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 
июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг 
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол 
иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
3775-сон, 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон 
Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш 
тўғрисида”ги ПҚ-3769-сон, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлигидан 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан рўйхатдан 
ўтказилган ОЎМТВнинг 2010 йил 25 августдаги “Олий таълим 
муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг 
тизими тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 
333-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 
сентябрда 3069-сон билан рўйхатдан ўтказилган ОЎМТВнинг 2018 йил 9 
августдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш 
ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2018-сонли 
буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга ҳамда талабалар 
томонидан қолдирилган (узрли сабабларга кўра ёки узрли сабабларсиз) дарс 
машғулотларини 
қайта 
ўзлаштириш 
(отработка) 
жараёнини 
мувофиқлаштиради. 
Тартибнинг мақсади – қолдирилган дарс машғулотларини талаба 
томонидан қайта ўзлаштирилишини ҳамда тегишли таълим йўналиши ёки 
мутахассислиги бўйича малака талабларининг бажарилишига, университетда 
таълим сифатини оширишга қаратилган.
Тартиб – талаба томонидан қолдирган дарс машғулотларини қайта 
ўзлаштирилишини, фан ўқув дастурини тўлиқ бажарилишини ва талабанинг 
билимини шаффоф ва адолатли баҳоланишини, шунингдек, барча таълим 


шаклларида таҳсил олаётган талабаларнинг университет ички-тартиб 
қоидаларига қатъий риоя қилишини таъминлашга хизмат қилади.
1.2. Қуйидаги ҳолларда талаба томонидан қолдирилган дарслар узрли 
ҳисобланади: 
− талабанинг бетоб бўлиши, фарзандли бўлиши, фарзанди бетоблиги 
даврида унинг ёнида бўлиши (тасдиқловчи тиббий маълумотнома асос 
сифатида тақдим қилинади); 
− никоҳ тўйи бўлиши, яқин қариндошини оламдан ўтиши (никоҳ 
гувоҳномаси нусхаси, ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси асос сифатида 
тақдим қилинади); 
− донор сифатида қон топшириши (асословчи тиббий маълумотнома 
тақдим қилинади); 
− республика ёки университет миқёсидаги тадбирлар, танлов (фан 
олимпиадалари, мусобақа, форум, ярмарка ва кўргазма)ларда иштирок 
қилиши (тегишли тасдиқланган ҳужжат асосида); 
− ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (суд, мудофаа бўлими, милиция, 
прокуратура ва ҳ.к.) томонидан чақиртирилганда (чақирув қоғози асос 
сифатида тақдим қилинади).
Юқоридагилардан ташқари барча ҳолатларда талаба томонидан 
қолдирилган дарс машғулотлари узрли сабабларсиз ҳисобланади.
Талаба узрли сабабларсиз дарс қолдирса – дарс машғулотларини қайта 
ўзлаштиришидан қатъий назар, ўрнатилган тартибда қуйидаги интизомий 
чоралар кўрилади: 
− ўқув семестри давомида талаба томонидан узрли сабабларсиз 18 
соатдан ортиқ дарс қолдирилганда жамоат ташкилоти вакили иштирокида 
академик гуруҳ йиғилиши ўтказилиб, баённома тузилади (талабанинг 
тушунтириш хати илова қилинган ҳолда);
− ўқув семестри давомида узрли сабабларсиз 36 соатдан ортиқ дарс 
қолдирилганда жамоат ташкилоти вакили иштирокида академик гуруҳ 
йиғилиши баённомаси (талабанинг тушунтириш хати илова қилинган 
ҳолда)дан кўчирма факультет деканига тақдим қилинади ва унга университет 
ректори буйруғи билан интизомий-чора (ҳайфсан) берилади ҳамда талабанинг 
ота-онасига хабарнома жўнатилади; 
− бир семестр давомида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарс 
қолдирган талабани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 
йил 20 июнда 393-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий таълим 
муассасаларининг бакалавриати (магистратураси)га талабаларни қабул қилиш 
тартиби тўғрисида”ги Низом, 5-боб, д)-бандига мувофиқ талабалар сафидан 
четлаштириш тўғрисида университет ректори буйруғи лойиҳаси тайёрланади. 



Download 216,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish