2 – маъруза. Микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари (2 с.)


Микроорганизмлар учун озуқа муҳити



Download 280,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi280,01 Kb.
#118619
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 2. Микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари (2 с.)

Микроорганизмлар учун озуқа муҳити. Микробиология фани ри-
вожланган сари микроорганизмларни ўстириш методлари ҳам 
такомиллашиб бормокда. Луи Пастер даврига қадар микроорганизмлар 
учун озиқ муҳити сифатида қайнатилган озиқлардан фойдаланиб 
келинган бўлса, Луи Пастер ва К. Негели оқсилсиз озиқ муҳитини 
қўллашни тавсия этади. 
Роберт Кох ва Ф. Лёффлер қайнатма шўрва, пептон ва ош тузидан 
фойдаланишни тавсия этадилар. Бундай озиқ муҳити гўшт-пептонли 
шўрва бўлиб, унга 1-2% қуруқ агар-агар қўшилади. Агар-агар мураккаб 
органик модда (агароза ва агаропектиндан иборат полисахарид) бўлиб, 
сувўтлардан (агар-агар) олинади. Таркибида 70—75% Fе, 11-22% Н
2
О, 
2-4% кул, 0,4- 0,9% умумий азот, 0,03-0,09% аммиакли азот учрайди. 
Агар-агарнинг асосини кальций тузлари, нордон эфирлар, сульфат 
кислота ва углевод комплекси - полисахаридлар (арабиноза, глюкоза, 
галактоза ва бошқалар) ташкил этади. 
Агар-агар 80-86°С да эрийди, 36-40°С да қотади. Шу хусусияти 
туфайли микробиологияда кенг фойдаланилади. Озиқ муҳитини 3 
группага бўлиш мумкин: 
1) оддий ёки содда озиқ муҳити: гўшт-пептонли шўрва, гўшт-
пептонли агар ва бошқалар;
2) махсус тайёрланган озиқ мухити: зардобли агар, зардобли шўрва, 
ивиб қолган зардоб, картошка, қонли агар, қонли шўрва, асцетик шўрва 
ва асцетик агар ва бошқалар мисол бўлади; 
3) дифференциал диагностик озиқ муҳити: бу группага 1) мик-
роорганизмларнинг протеолитик хусусиятларини аниқлаш учун гўшт-
пептонли желатин; 2) углеводларнинг ферментатив хусусиятларини 
аниқлаш учун озиқ мухити (Гисс озиғи) мисол бўлади; 3)гемолитик 
хусусиятларни аниқлаш учун озиқ мухити (қонли-агар); 


4) микроорганизмларнинг қайтарувчанлик хусусиятини аниқлаш учун 
озиқ. 
5) ўз танасидаги маълум моддалар синтезлай оладиган микроблар учун 
озиқ ва бошқалар мисол бўлади. 
Ҳозирги вақтда кўп озиқлар қуруқ ҳолда чиқарилмоқда, чунки 
улардан фойдаланиш анча қулай. Микроорганизмларни ўстириш учун 
ҳозирги вақтда оқсилсиз озиқлардан кенг фойдаланилади. Бундай 
муҳитда кўпчилик гетеротрофлар ва патоген микроблар яхши ўса олади. 
Шундай озиқлар таркиби мураккаб бўлиб, кўп компонентлардан 
ташкил топади. Прототрофлар жуда оз миқдорда углеводлар ва тузлар 
бўлган муҳитда ҳам ўса олади. Ауксотрофлар эса ўз озиғида 
аминокислоталар ва витаминлар бўлишини талаб қилади. 
Озиқ муҳити қаттиқ (гўшт-пептонли агар, гўшт-пептонли желатин, 
чириган зардоб, картошка, тухум оқи), ярим суюқ (0,5% гўшт-пептонли 
агар) ва суюқ (пептон суви, гўшт-пептонли бульон, шакарли бульон) 
бўлади. Лабораторияда бактериялар пробиркаларда, Петри косачаларида 
ва кичик шиша идишларда ўстирилади. Зич (қаттиқ) озиқ муҳитида 
бактериялар турли шаклдаги колониялар ҳосил қилади: қирралари текис, 
текис бўлмаган, дўнг, ичига ботган, юмалоқ ва ҳоказо. 
Колонияларнинг диаметри турлича бўлиши мумкин (4-5мм бўлса 
катта, 2-4мм бўлса ўртача, 1-2мм бўлса кичик ва 1мм дан кичик бўлса 
митти колония дейилади). Колонияларнинг ранги ҳам турлича бўлиши 
мумкин, рангли, рангсиз, қуруқ ва шилимшиқ ва ҳ. 

Download 280,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish