ёлғиз яшаган бўлсалар. Наҳотки онамга бўлган севги,
м у\аббатлари юракларини тамомила эгаллаб олганки,
бошқа аёлнинг меҳрини, севгисини сиғдира олмадилар».
«Дадажоним, меҳрибоним, суянгантоғим, сизга умрбод
таъзим қиламан. Мен сизни жудаям яхши кўраман. Онам
ёмон аёл бўлмаган. У аёл ҳам сизни соғиниб яшаётганига
иш ончим комил». Ойгул шундай хаёллар билан ўзини
дадасининг қучоғнга отди.
— Дадажон, мен сизни яхши кўраман.
— Биламан, қизим. Мен ҳам сени яхши кўраман.
— Ҳа, бугун бошқачасан. Қорнинг ҳам очгандир, сен
келсанг бирга ейм из, деб ошни солмай ўтирибман.
— Ош қилдингизми? Ҳозир солиб келаман, дадажон.
Ойгул дадаси билан у пиширган ошни шундай иштаҳа
билан едики, ўзи ҳам ҳайрон қолди. У дадаси тайёрлаган
ошни кўп еганди. Лекин шундай ширин, мазали бўлишини
билмаган эканман, деб хаёлидан ўтказди.
— Дадажон, ош учун катта раҳмат, менга ёрдамингиз
керак. Ишим юзасидан.
— Жуда яхши, нима ёрдам керак?
Ойгул дадасига Толиб Ҳ ам идов иши бўйича барча
ҳужжатларни, маълумотларни кўрсатиб қандай хулосага
келганини ва нима қилмоқчи эканини айтди.
Дадаси истеъфодаги терговчи бўлса қам, унинг олдига
ҳозир ҳам шогирдлари, таниш-билишлари маслаҳат сўраб
келиб туришарди.
У қизининг тўплаган ҳужжатларини кўздан кечириб
чикди. Қизининг Толиб ҳақидаги фикрини эшитди.
— Сўзларингдан билдимки, тўплаган далилларинг билан
Санжарни ҳозироқ ушлаб олиб келиш керак, лекин сен
буни хо.\памайсан, шундайми?
— Тўғри, дадаж он . Ш унинг учун си здан маслаҳат
сўраяпман.
— Бу ишда Тўлқин М аҳмудович бўлмаганда сенга,
ҳиссиётлар баъзида алдамчи бўлади, деган бўлардим. Лекин
Do'stlaringiz bilan baham: |