э к о л о г и к м у а м м о л а р юз бермоқда. Бундай муаммоларни таъсир доирасининг
кўламига қараб, шартли равишда умумсайёравий ёки умумбашарий, минтақавий ва
махаллий экологик муаммоларга бўлиш мумкин.
Умумсайёравий экологик муаммолар сифатида аҳолини шиддатли тарзда тартибсиз
кўпайиб бориши(1-жадвал), хом-ашё ва энергетик ресурсларни камайиб бораётганлиги,
ҳаво, сув, тупроқларни ифлосланиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни айтиб ўтиш
мумкин.
Жадвал-1.
Дунё аҳолисининг хар 10
9
кишига ошиб
бориши учун кетган вақт.(Манба: F.Ramadu.1998)
Аҳоли сонини узгариши
Йиллар
Давомийлиги,
йил
125000дан 1млрд.гача
-10
6
дан 1850 гача
10 000 000
1 дан 2 млрд.гача
1850 дан 1925 гача
75
2 дан 3 млрд.гача
1925 дан 1960 гача
35
3 дан 4 млрд.гача
1960 дан 1975 гача
15
4 дан 5 млрд.гача
1975 дан 1987 гача
12
5 дан 6 млрд.гача
1987 дан 2000 гача
12
6 дан 7 млрд.гача
2000 дан 2010 гача
10
7 дан 8 млрд.гача
2010 дан 2020 гача
10
Шунингдек, Озон туйнуги, ҳаво таркибида СО миқдорини ошиб бориши, ерда ўртача
ҳароратни ортиб бориши каби холларини ҳам умумбашарий экологик муаммолар гуруҳига
киритиш мумкин.(3-расм).
Минтақавий экологик муаммолар таъсир кўламига кўра сайёрамизнинг алоҳида
ҳудудлари ёки давлатларига ҳос бўлган муаммолардир. Масалан, Марказий Осиёдаги Орол
муаммоси, Африканинг баъзи ҳудудларидаги қурғоқчилик ва қахатчилик, ғарбий Европа ва
Америкадаги баъзи кучли индустрлашган ҳудудларга ҳос муаммолар минтақавий экологик
муаммолардир.
Маҳаллий экологик муаммолар таъсир кўламига кўра нисбатан кичикроқ
ҳудудларда намоён бўладилар. Булар алоҳида торроқ ҳудудларга, масалан, шаҳар, туман ёки
айрим ишлаб чиқариш минтақасига ҳос муаммолардир.
3-расм. 1860 ва 1990 йиллар оралиғида ер юзида ўртача хароратни ўзгариши.(Манба:
F.Ramadu.1998)
Экологик муаммолар хусусида фикр юритилганда шуни доимо ёдда тутиш зарурки, уларни
гуруҳларга ажратиш бу жуда шартли бўлиб, улар маълум шароитларда тезда бир гуруҳдан
иккинчисига ўтиши мумкин, яъни аслини олганда экологик муаммоларни катта-кичиги
бўлмайди, уларни ҳаммасини ҳам вақтида олди олинмаса табиат ва инсонга тузатиб бўлмас
даражада зарар етказади.
Инсон ва жамиятнинг табиатга таъсирини қисқача тахлили шуни кўрсатиб
турибдики, табиатни бузувчи асосий омил бу инсонларнинг ўз эхтиёжларини қондириш
жараёнида табиатга нотўғри, нооқилона, уқувсизларча муносабатда бўлишлари экан.
Табиатга инсоннинг
салбий таъсирини олдини олишнинг асосий йўли табиат ва жамият қонуниятларини тўғри
тушуниш ва улардан инсон манфаатлари йўлида оқилона фойдаланишдир. Инсон табиатни
мақсадга мувофиқ равишда ўзлаштириш билан бирга табиат ва жамият ўртасидаги
муносабатларни ҳам энг мақбул даражада сақлаб туриши муҳим аҳамият касб этади. Бунинг
учун эса инсонда маълум экологик билимлар тизими етарлича шаклланган бўлиши зарур.
Шунинг учун жамиятнинг ҳар бир кишиси у кимлиги, қандай вазифани бажаришидан
қатъий назар экологик билимларга эга бўлиши ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан
биридир. Юқоридаги фикрларни қисқача қуйидагича изоҳлаш мумкин:
инсонлар ўзларининг турли эхтиёжларини қондириш жараёнида табиатга таъсир
ўтказадилар;
инсоннинг табиатга таъсири бошқа тирик мавжудотларникидан фарқли ўлароқ
унинг онги туфайли бошқарилади;
инсоннинг табиатга онгли таъсири кучайиб бориши билан табиатда модда ва
энергия алмашинувининг янги, антропоген тури қарор топади ва у табиатда
кечадиган жараёнларда сезиларли рол уйнай бошлайди;
табиатга инсон таъсирини кучайиши ва бу жараёнда табиат ва жамият
қонуниятларига етарли эътибор бермаслик ёки уларни бузилиши оқибатида
табиат-жамият тизимида салбий ўзгаришлар содир бўлади. Бундай ўзгаришлар
инсон ва жамиятнинг ҳаётий шароитларини оғирлаштиради ва турли экологик
муаммоларни келтириб чиқаради.
инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида атроф-муҳит холатини борган сари
ёмонлашиб бораётганлиги табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятларни
кучайиб
бораётганлиги билан изохланади;
табиат ва жамиятдаги салбий ўзгаришларни олдини олиш ва бартараф этиш кўп
жихатдан хар бир шахс ва жамият аъзоларининг экологик билим даражасига
боғлиқ. Шунинг учун экологик таьлимни чуқурлаштириш ҳозирги даврнинг энг
долзарб муаммоларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |