П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


С о ғ л о м л а ш т и р и ш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

С о ғ л о м л а ш т и р и ш аҳамияти дейилганда соф табиий унсурлар(мусаффо
ҳаво, тоза сув, унумдор тупроқ, баҳаво ўрмон)нинг ва шифо берувчи табиий модда ва
жараёнларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири тушунилади. Бундан қарийиб минг
йил аввал яшаб ўтган буюк ўтмишдошимиз Абу Али ибн Сино «Одамлар саломатлиги
ташқи шароит билан чамбарчас боғланган» деганда табиатни айнан шу ҳусусиятини назарда
тутган бўлишига шубха қилмаса ҳам бўлади.


Т а р б и я в и й аҳамияти дейилганда соф хақиқий табиатни кишиларда
олийжаноблик, хушфеъллик, бағрикенглик, ватанпарварлик, улуғворлик, мулойимлик каби
аҳлоқий хислатларни уйғотиш ва шакллантириш ҳусусиятлари тушунилади. Табиат қуйнида
ёки тез-тез у билан бирга бўлиш инсонларнинг ёшидан қатъий назар уларда инсоний
фазилатларни камол топишига ёрдам беради. Жамиятда кузатиладиган рухий қашшоқлик,
лоқайдлик, қўполлик, жахлдорлик, раҳм-шафқатсизлик, вахшийлик каби иллатларнинг авж
олиш сабабларидан бири ҳам кишиларни сунъий(техноген) муҳитга тушиб табиатдан
ажралиб қолганликларидандир.
Табиатнинг э с т е т и к аҳамияти беқиёсдир. Инсондаги барча гўзаллик,
мукаммаллик, мусиқа, тасвирий санъат, куй-наво хислари ва уларга бўлган эхтиёжларининг
негизида табиат ётади. Табиатдаги ям-яшил водийлар, зилол сувли булоқ ва сойлар,
пурвикор тоғлар, бепоён кенгликлар, ранг баранг гуллар, хушовоз ва чиройли қушлар инсон
учун фақат моддий неъматлар манбаигина эмас, балки битмас-тугалмас ижод, гўзаллик, дид
ва рухий қувват манбаидирлар.
Кўриниб турибдики, инсон ҳам жисмонан, ҳам рухан атроф-табиий муҳит билан
ўзвий боғлиқ экан. У тирик организм сифатида ўз мавжудлигини таьминлаш учун доимо
табиат билан модда, энергия ва ахборот алмашиб туришга мажбурдир. Бу деган сўз, инсон
табиатни таркибий қисми сифатида у билан биргаликда, уни ичида мавжуд бўла олади
демакдир.
Инсоннинг табиатга таъсири бошқа фаол бўлмаган мавжудотлар (ўсимлик ва
ҳайвонот) таъсирига нисбатан фаол ва ҳарактери жихатдан тубдан фарқ қилади. Яъни, инсон
онги туфайли табиатни ўз эхтиёжи ва мақсадига мувофиқ тарзда ўзгартириш ва
мослаштириш имкониятига эга. Табиат билан бўладиган муносабатларда инсонга фаоллик
ва бошқа тирик мавжудотлар орасида етакчилик қилиш хуқуқини берувчи омил и н с о н о
н г и ижтимоий муҳитда, яъни жамиятда шаклланади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб
инсонни иккита яъни табиий ва ижтимоий муҳитларнинг махсули бўлган биоижтимоий
мавжудот деб аташ мумкин. Инсонда ҳам моддий(тана) ва рухий (онг) моҳият
мужассамлашгандир. У тирик мавжудот сифатида табиат махсули, онги туфайли эса
ижтимоий муҳит(жамият) махсули ҳисобланади. Ўзларининг биологик ҳусусиятлари,
ижтимоий мавқелари ва бошқа шароитларига кўра турлича онгга эга бўлган кишилар
биргаликда кишилик жамиятини ташкил этадилар. Бундан кўриниб турибдики, инсон табиат
билан жамият ўртасидаги боғловчи кўприк вазифасини ўтайди. Бундан яна шундай хулоса
ҳам келиб чиқадики, инсон табиатни узвий таркибий қисми бўлганлиги учун улар ташкил
этган жамият ҳам табиатсиз мавжуд бўла олмайди. Бошқача қилиб айтганда, т а б и- а т

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish