36
¾ турли мулкчилик шароитида давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш ва таъсир этишнинг махсус
шакллари талаб этилади
(илмий-техник сиёсатни олиб бориш,
информацион база билан
таъминлаш, солиқ‚кредит сиёсати ва бошқ.);
¾ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги ва
инновацияларни жорий этиш юқори малакали кадрларга ёки
профессионал маслаҳатларга бўлган эҳтиёжини оширади;
¾ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг бир қисми такрор ишлаб
чиқариш учун қишлоқ хўжалигининг ўзига йўналтирилади ва
такрор ишлаб чиқариш фонди ушбу маҳсулот ва давлат кўмагида
шаклланади. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми
йиллар давомида
ўзгариб туради, шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнининг
узвийлигини таъминлаш мақсадида йирик суғурта фондларини
ташкил этиш керак;
¾ технологик жараённинг узунлиги ва табиий-иқлим шароитга
боғлиқлиги ишлаб чиқариш натижасини олдин башорат қилишда
қийинчиликларни келтириб чиқаради;
¾ ишлаб чиқаришнинг эҳтимоллик
характери инновацияларни
жорий этишнинг натижаларини ҳам эҳтимоллик характерига эга
бўлишга олиб келади. Ишлаб чиқариш омилларининг ёки, умуман,
иқтисодий ҳолатнинг ўзгариши кутилмаган
салбий натижаларга
олиб келиши мумкин, шу сабабли инновация ютуқларини қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришига олиб киришдан олдин ҳар томонлама
чуқур таҳлил қилиш талаб этилади.
Қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларнинг тармоқ
хусусиятларидан ташқари,
шунингдек, инновацион жараённинг
ўзининг ҳам мазмун моҳиятини эътиборга олиш зарур.
Қишлоқ хўжалигида инновацияларнинг асосий мақсади соҳада
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва рақобатбордошликни
таъминлашдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун
қуйидаги вазифаларни бажариш лозим:
37
1.Қишлоқ
хўжалигининг
даромадлилигини таъминловчи
инновацион
тизимни
ва
инновацион
механизмларни
шакллантириш;
2. Мамлакат озиқ-овқат хафвсизлигини таъминлаш ва маҳсулот
ишлаб чиқаришнинг рақобатбордошлигига эришиш ;
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига
чиқаришни таъминлашдан иборатдир.
Қишлоқ хўжалигида инновацияларни амалга ошириш қуйидаги
омилларга боғлиқ:
¾ жаҳон бозори конъюнктураси;
¾ ташқи алоқаларни ривожлантириш;
¾ соҳа самарадорлигининг пастлиги;
¾ маҳсулот
ишлаб
чиқарувчиларнинг
жорий
этилган
инновацияларнинг самарадорлигининг манфаатдорлиги;
¾ илмий тадқиқот ишларнинг камлиги;
¾ маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг
илмий ишланмалар
ахбороти билан таъминланганлиги;
¾ малакали мутахассисларни тайёрлаш.
¾ Қишлоқ хўжалигида инновацияларни ривожлантириш
мақсадида қуйидаги механизмларни жорий этишни тақозо қилади:
¾ қишлоқ хўжалигидаги инновацияни
давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш;
¾ фанни ишлаб чиқариш талабига яқинлаштириш;
¾ инновацияларни жорий этиш бўйича қишлоқ хўжалигига
кўмаклашиш;
¾ кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
¾ инновация манбаларини кенг жорий этиш;
¾ инновация лойиҳаларини амалда қўллаш.