Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 407,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana22.02.2022
Hajmi407,14 Kb.
#113242
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
toshkent farmulteti talabalari uchun farmatsevtik kimyo dori vositalarining fizik-kimyovij taxlil usullari dori vositalarining zamonavij taxlil usullari fanlaridan kurs ishlarini bazharish bojicha

Курс иши мавзусини танлаш 
Ҳар бир фан бўйича курс ишлари мавзулари ўқув режасига асосан 
ишлаб чиқилади ва кафедрада тасдиқланади, бунда умумназарий ва 
тарихий, ҳамда замонавий амалиёт талабларига жавоб берадиган 
мавзуларни ўз ичига олади. Битта ўқув гуруҳидаги талабалар курс иши 
мавзуларининг мос келиши мақсадга мувофик эмас, тадқиқот объекти 
турлича бўлиши лозим. Талаба мазкур фан бўйича ўз тадқиқоти 
йўналишидан келиб чиқиб, кафедранинг мавзулар рўйхатига кирмаган 
мавзуни ҳам таклиф этиши мумкин, фақат у илмий раҳбар билан 
келишилган бўлиши керак. Қуйи курсларнинг талабаларига ўз 
қизиқишлари доирасини аниқлаб олиш, ҳамда курс ишларининг бутун 
комплексини битта муаммо доирасида бажаришни тавсия этиш мақсадга 
мувофикдир. Бу эса унинг имкониятларини кенгайтиришга ва 
чуқурлаштиришга ҳамда курс ишини яхширок тайёрлашга ёрдам беради. 
Иш мавзуси талаба томонидан маълум бир йўналишдаги ўз билимларини 
кенгайтириш ва тўлдириш, бўлғуси бажариладиган ишга яхшироқ 
тайёрланиш истагидан, шунингдек, талабаларнинг илмий тўгараги 
мавзулари таъсиридан ёҳуд кизиқарли амалий материалларни тадқиқ 
этишдан келиб чиқиб ҳам танланиши мумкин. Ҳарқандай ҳолатда ҳам 
мавзу танланиши асосланган бўлиши керак. 
Дастлаб мазкур фан ўқитувчиси томонидан талабаларга курс иши 
учун мавзу танлашнинг охирги муддати белгилаб берилади.


Бажарилган курс иши курс бўйича якуний назорат шаклларидан 
бири ҳисобланади. 
Адабиётларни танлаш ва маълумотларни ўрганиб чиқиш 
Адабиётларни танлаш талабалар томонидан мустақил равишда, 
тавсия этилган рўйхатдан келиб чиқиб амалга оширилади. 
Талаба даврий нашрларнинг маълумотларидан фойдаланиши, 
уларнинг рўйхатини билиши, уларни тўғри танлай олиши (маълумотни 
топиш ва саралаш) керак. 
Бунда статистик тўпламлар ва рақамли ахборот манбалари 
материалларидан, ҳамда конунчилик материаллари тўпламларидан кенг 
фойдаланишлари зарур. Илмий раҳбарлар курс ишини бажаришда энг янги 
статистик маълумотлардан, жумладан, даврий нашрлар ва йўриқнома 
материалларидан фойдаланишни талаб қилишлари керак. Рақамли 
материални динамикада - кейинги уч йилликни олиб таҳлил қилиш зарур, 
шунда таҳлил ишончли чиқади, ҳамда юқори курс талабалари томонидан 
ўз курс ишларида амалга ошириладиган кичик тадқиқоти тўлақонли 
намоён бўлади. 
Адабиётларни ўрганишни дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан, 
шунингдек, амалий машғулотлар учун тавсия этилган манбалардан 
бошлаш керак. Биринчи галда курс дастурининг курс иши мавзуси бўйича 
талабларини ўзлаштириб олиш зарур. Баъзи ҳолларда ишни ҳимоя 
қилишда талаба таҳлил килинаётган жараённинг элементар асосларини, 
уларнинг вазифаси ва ўзаро алоқаларнинг характеристикасини яхши 
билмаслиги маълум бўлади. Бундай ҳолда ишда баён этилган бошқа барча 
фикрларни, ҳамда уларнинг мустақил эканини баҳолаш қийин кечмайди. 
Фақатгина мавзуга оид материалларни ҳар жиҳатдан билиш орқалигина 
уни тадқиқ қила олади. Зеро, бу билимлар сирасига нафақат курс 
дастурига кўра тавсия этилган асосий дарслик, балки бошқа бир қатор 
манбалар (асосан таржима қилинган) ҳам киритилиши керак, чунки бу 


талабаларга курс мавзусини тўлароқ ўзлаштириб олишларига ёрдам 
беради. Агар бу адабиётлар етарли бўлмаса, талаба илмий раҳбарга 
мурожаат этиши зарур, у танланган мавзу ёки унга яқин мавзулар бўйича 
тадқиқот олиб борадиган мутахассисларнинг ишларини тавсия этади. 
Мана шу маълумотларга асосланган холда талаба мустақил равишда 
адабиётлар рўйхатини кенгайтириб боради, уларни танлайди ва ўрганади, 
бунинг учун кутубхона каталогларидан фойдаланади. Адабиётлар шундай 
танланиши керакки, улар орасида ҳам умумназарий характердаги, ҳам 
мавжуд адабиётни акс эттирувчи манбалар бўлиши зарур. 
Ахборот манбаларини ўрганиш мавзунинг ўзига хослигидан, 
манбалар рўйхатининг тўлалигидан, шунингдек, талабанинг тайёргарлик 
даражасидан келиб чиқади. Аксарият ҳолларда монография нашрларини 
ўрганишга киришиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки уларда одатда 
ўқув материали тизимли тарзда такрорланган, фундаментал муаммолар 
очиб берилган ва уларни ҳал қилиш йўллари кўрсатилган бўлади. Даврий 
адабиётлар бугунги кун учун долзарб бўлган муаммоларни кун тартибига 
қўяди, шу боис уларни тушуниш учун тайёргарлик талаб этилади. Газета 
ва журналлар материалларини энг янги, яқинда эълон қилинганларини 
ўрганишдан бошлаган маъқул, шундан кейин олдинги йилларнинг 
нашрларига ўтиш мумкин. Ишни бажаришда айрим муаллифларнинг 
фикрларидан мисол ва эркин талқинлар келтирилганда тегишли 
адабиётларга ҳаволалар бериш талаб этилади. 
Ахборот манбаларидан, айниқса интернет тизимидан фойдаланиш 
жуда муҳимдир, чунки у талабаларга танланган мавзуни кенгрок баён 
этиш имкониятини яратади. 

Download 407,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish