В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

63


~ аҳолининг даромадлар бўйича табақалашув даражасининг юқо- 
рилиги.
Мазкур модель АҚШ ва Буюк Британия, Ирландия, Янги Зеландия ва 
Чилида амал қилади. Европа қитьаси мамлакатлари иктисодий модели 
(Г ерманиядан ташқари) либерал-реформистик модель, деб юритилади.
Аксарият 
мутахассислар 
аралаш 
иқгисодиёт 
моделларини 
мамлакатларга хос тафовутлар бўйича америкача, англияча, шведча, 
японча ва ҳоказо, деб ажратиб кўрсатишади.
Бунда классик кўриншпдаги америкача модель XX аср бошидан 20- 
йиллар охиригача, яъни 
1 9 2 9 - 3 3
йиллардаги «буюк депрессия» га 
(тургунлик)ча мавжуд бўлган, деб ҳисобланади. Сўнг президент Ф. 
Рузвельтнинг «янги йўли»ни амалга ошириш ва бошқарувнинг кейнсча 
усулининг кенгроқ қўлланиши жараёнида анча ўзгартирилган.
Америкача моделнинг ўзига хос хусусиятлари орасида у тадбиркорлар 
фаоллигини бутун чоралар билан рағбатлантиришга ва аҳолининг энг фаол 
қисмини бойитишга йўналтирилганлиги билан ажратиб кўрсатилади. Кам 
таъминланган гуруҳлар учун қисман имтиёз ва нафақалар ҳисобидан 
бирмунча мақбул турмуш даражаси яратиб берилади.
Давлат бошқаруви ва ижтимоий сиёсатга нисбатан қолдиқ принцигги 
амалга оширилади. Яъни эркин рақобат асосвда самарали иш олиб 
боришга қодир бўлмаган секторлар ва соҳалар бошқарилади. Ижтимоий 
сиёсат зиммасига эса энг муҳим эҳтиёжларни қондириш учун бозор ва 
оила амалга ошира олмайдиган ишларни бажариш вазифаси юклатилган.
Америкача солиқ сиёсати даромадларни қайта тақсимлаш мақсадида 
эмас, балки нарх-наво даражаси ҳамда таклиф ва талаб таркибига таъсир 
кўрсатиш учун амалга оширилади. Ундан ташқари, америкача модедца 
давлатнинг цикллиликка ва инфляцияга қарши аралашуви аниқ кўр
1
шиб 
туради.
АҚШда қўлланиладиган модель иқтисодиётни ўз-ўзини бошқариш- 
нинг бозор механизми асосида к>грилган, давлат мулкчилигининг кичик 
улуши ва товар (маҳсулот ва хизмат)лар ишлаб чиқариш жараёнида 
давлатнинг сезиларли бўлмаган тўғридан-тўғри аралашуви билан тавсиф­
ланади. Ушбу моделнинг асосий афзаллиги вуйвдагилардзн иборат:
~ ўзгариб турадиган бозор конъюнктурасига тез мослашадиган 
иқгисодий механизмнинг мавжудлиги;
~ тадбиркорлик фаоллигини нг юқори даражадалиги ва капитални 
фойдали қўллашнинг янада кенг имкониятларига асосланган янгиликларга 
йўналтирилганлиги.
Айниқса, ушбу модель ишлаб чиқариш кучларининг юкори даражада 
ривожланганлиги, катта 
ҳажмдаги 
ички ва ташқи бозорлар ҳамда 
аҳолининг юқори турмуш даражасига эгалиги шароитларида самаралидир.
XXI 
асрнинг дастлабки 10 йиллигида АҚШ дунёнинг энг етакчи 
иктисодий мамлакати бўлиб келмоқда. Бугунги кунда дунёда юз бераётган
64


молиявий инқирозга қарамай, шунингдек тез ривожланаётган Осиё ва 
Лотин Америкаси мамлакатларининг (Хитой, Ҳиндистон, Бразилия) юқори 
суъратларда иктисодий ривожланишига қарамай, АҚШ дунёда сифат, 
жақон хўжалик алоқаларидаги ўрни ва таъсир даражаси каби асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича етакчиликни сақлаб келмокда.
АҚШ, одатда, капиталистик тизим, деб таърифланувчи тизимга эга, 
бироқ капитализм — Карл Маркс томонидан яратилган ибора бўлиб, 
иктисодиётнинг энг муҳим соҳалари устидан назорат капиталистларнинг 
кичик гуруҳи кўлида марказлашувини англатган. Бундан фаркли ўлароқ, 
аксарият америкаликлар капигализмни бир тўда шахслар эмас, балки 
миллиоилаб инсонларга фойда келтирувчи “эркин ишбилармонлик 
ташаббуси” тизими маъносида тушунишади.
4.3. Иқгисодвй ривожланишнинг ижтимоий бозор хўжалнги модели
Ижтимоий бозор хўжалиги моделига хос хусусиятлар:
— давлат ролики нг юқорилиги, давлат мулкининг катта улушга 
эгалиги;
— давлат харажатларининг юқори даражаси;
— аҳолининг кенг миқёсда ижтимоий кафолатлар билан таъминлан­
ган лиги;
— бандликнинг тартибга солиниши.
Ижтимоий бозор хўжалиги моделига асосланган иқшсодиётга хос 
муаммолар:
— давлат бюджети камомади;
— ишсизлик;
— самарадорлик даражаси паст бўлган давлатнинг тадбиркорлик 
фаолияти.
Ижтимоий бозор хўжалиги моделини Германия билан бирга Канада 
ва Исроил ҳам кўллайди.
Социал-демократик модель — бу корпоратив типдаги модель 
ҳисобланади. Мазкур модель Швед модели деб аталадиган Скандинавия 
мамлакатлари мисолида кўриб чиқилади. Ўз мазмунига кўра, бу модел 
ижтимоий бозор хўжалиги моделига жуда яқин туради ва уларни куйидаги 
хусусиятлар боғлаб туради:
— давлат секторининг ахдмияти;
— давлатнинг етакчи роли, давлат бюджетининг ЯИМдаги улушининг 
50% дан юқорилиги;
— демократиянинг ривожланган тизими;
— меҳнат муносабатларини тартибга солиш, касаба уюшмаларининг 
роли;
— бандлик сиёсати;
65


— аҳолининг даромадлар даражаси бўйича табакалашувини пасайги- 
ришга йўналтирилган фискал сиёсат.
Лекин бу модель бир қанча муаммолардан ҳам холи эмас. Ижтимоий 
бозор хўжалиги моделига асосланган иқгисодиётга хос муаммолар:
— давлат бюджета камомади - давлат миллий иқгисодиетга фаол 
аралашаётганлиги, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг юқорилиги 
давлат харажатларини ошириб, давлат бюджета камомадига олиб келади.
— ишсизлик—
давлат мулки хусусий мулкига нисбатан кўплига ва 
кичик, 
ўрта тадбиркорларнинг 
суст 
ривожланганлиги 
ишсизлик 
муаммолари келиб чиқшпига сабаб бўлади.
— самарадорлиги паст даражада бўлган давлат тадбиркорлик 
фаолияти.
Ушбу модель мехнат ва капитал манфаатлари мувозанатини қатьий 
ушлаб тургандагина юқори энг сўнгги туб натижаларга эришишни 
таъминлайди. Аммо у америка моделига нисбатан бирмунча камроқ 
ўзгарувчан (мослашувчан), иқтисодий конъюнктура ўзгаришидан куч сиз 
таъсирланади.
4.4. Иктисодий ривожланишнинг Шаркий Осиё модели
Шаркий Осиё модели. Ушбу модель Япония ва Жануби-Шарқий 
Осиёнинг бир қатор мамлакатларида (Жанубий 

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish