Халқаро иқгисодиёт - турли мамлакатларга тегишли хўжалик субъектлари ўртасвдаги ўзаро иқгасодий алоқалар билан боғлиқ қону ниятларни ўрганувчи бозор иқгасодиёти назарияси. Хзлқаро иқгисодий муносабатлар - резиденглар ва норезидентлар ўртасидаги хўжалик муносабатлари. Глобаллашув — жаҳон иқгисодиётининг интеграциялашув, трансмил- лийлашув ва байнанмилаллашув жараёнлари. Жахон иқтисодиётииинг глобаллашуви — жаҳон иқгисодиётининг товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва технологияларнинг ягона бозорига айланиш жараёни. Назорат саволлари 1. Жаҳон иқгисодиётининг тор ва кенг маъноларидаги тавсифи нима билан фарқ қилади? 2. Жаҳон иқтисодиёти тгоим сифатида нимани ифода этади? 3. Жаҳон иқгисодиётининг субъекгларига нималар киради? 4. Халқаро иқгисодий муносабатларнинг қандай шакллари мавжуд? 5. Жаҳон иқгисодиётининг замонавий ривожланиш босқичи қандай хусусиятларга эга? 6. Жақон икгисодиёгининг ривожланиш даражаси қайси кўрсаткичлар орқали аниқланади? 7. Жаҳон хўжалигининг ривожланиши тўгрисидаги қайси илмий кондепцнялар мавжуд? 8. Жаҳон иқгисодиётининг глобаллашуви нима ва унинг қандай белгилари мавжуд? 9. Жаҳон иктисодиётининг глобаллашуви қандай босқичларга бўлинади? 21
II БОБ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАРКАЗЛАРИ. ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЖИҲАТДАН ГУРУХДАНИШИ