Тест-рейтинг саволлари:
1. Дон ишлаб чикариш давлат дастурининг мақсади ва вазифа-
лари.
2. М еъёр бўйича талаб килинадиган дон ва дон махсулотлар
микдори.
3. Дон ишлаб чикариш нинг (хосилдорлик, ялпи хосил) хозирги
аҳволи.
4. Давлат дастурида кўзда тутилган шоличилик ва маккажухори
етиштириш марралари.
5. Дон ишлаб чиқаришда алмашлаб экишнинг ахамияти ва схе
маси.
6. Дон етиштиришда ўгитлаш меъёрлари ва режалаштириш.
7. Ю мшоқ кузги бугдай навлари ва уларни экиш муддати.
8. Ж адал типдаги унумли бугдай навлари ва уларни экиш муд
дати.
9. Донларни сугориш муддатлари ва меъёрлари.
10. Хосилдорликни аниклаш услуби ва режалаштириш.
11. Хосилни йигиштириш шартлари, муддати, комбайнлар аф-
заллиги.
12. Дон ишлаб чиқариш да мехнатни ташкил килиш тамойил
лари.
13. Пайкал усулида ер ҳайдашни режалаштириш, пайкал кенг-
лигини аниклаш формуласи.
14. Моки усулида ер хайдашни афзаллик томонлари.
15. Сеялкага уруглик тўлдиришни аниклаш формуласи.
16. Дон ишлаб чикаришдаги долзарб муаммолар.
13.1. Сабзавотчиликнинг ахамияти ва вазифаларн
Сабзавотчилик - ташкилий-иктисодий жихатдан ширкат, фер
мер ва дехкон хўжаликлари учун, хусусан йирик шахарлар, туман-
лар ва саноат марказлари атрофида жойлашган хўжаликлар учун,
киска вегетация даврида, арзон мехнат ресурслари ёрдамида, йил
давомида бир текис пул тушумини таъминлай оладиган, бозор
иктисоди талабларига мос келадиган, ахолининг фаровонлигини
оширишга хизмат киладиган сердаромад тармоклардан биридир.
Сабзавотчилик махсулотлари таркибида кўп микдорда биологик
актив моддалар бўлганлиги учун, инсон танасига шифобахш озиқ -
овқатгина бўлиб қолмасдан у, одамлар организмини зарарли инфек-
циялардан тозалаб, иштахасини очиб, овқат ҳазм бўлишига катта ёр
дам беради.
М едицина фанлар академиясининг овкатланиш илмий-тадкикот
института томонидан ишлаб чикилган истеъмол меъёрлари бўйича
Узбекистонда ахоли жон бошига, йилига ўрта ҳисобда 118 кг сабза
вот махсулотлари талаб қилинар экан, шундан: 20 кг-карам, 26 кг-
помидор, 19-кг бодринг, 25 кг- пиёз, 13 кг-сабзи, 5 кг-саримсок, 6 кг-
лавлаги ва бошка сабзавот махсулотлари.
Узбекистоннинг табиий - иқлим шароити ва унинг унумдор ер
майдонлари йил давомида сабзавотчиликдан бир неча марта хосил
олишни таъминлай оладиган имкониятларига эга.
Хозирги вактда сабзавотчиликка ихтисослашган 90 дан ортиқ
ширкат хўжаликлари, минглаб фермер ва миллиондан ортиқ дехкон
хўжаликлари мавжуд бўлиб, сабзавотчиликда етиштирилаётган ялпи
хосилнинг - 7,5-8,0 фоизи ширкат хўжаликлари хисобига, 2,0-2,5
фоизи фермерлар ва 90 фоизи якка - дехкон хўжаликлари хисобига
тўгри келади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида сабзавотчилик учун кичик
ва харакатчан техниканинг етишмаслиги натижасида тармоқни
етарли даражада кайта ишлайдиган ва саклайдиган корхоналар би
лан таъминланганлиги сабабали, махсулот ишлаб чикариш таркиби
кичик ер майдонларида, арзон мехнат ресурслари ёрдамида якка
дехкон хўжаликлари фойдасига хал килинмокда. Бу ахволда сабза
вотчиликдан кутилган натижаларга эришиб бўлмайди. Сабзавотчи
лик махсулотлари ишлаб чикариш таннархи йилдан-йилга ўсиб кет-
мокда, мехнат унумдорлиги жуда паст, бозорда эса нарх-наво
қимматлашиб, тармоқ махсулотларини сотиб олиш ва истеъмол
килиш
имкониятлари
пасайиб
кетмоқда,
сабзавотчилик
махсулотлари бўйича ахолининг истеъмол саватини тўлдириши
йилдан - йилга оғирлашмоқда. Таъкидлаш жоизки сўнги йилларда
сабзавотчилик махсулотлари ишлаб чикаришни ташкил этишда
кайта ишлаш, кадоклаш ва уругчиликда, бирмунча ташкилий
ўзгартириш лар амалга оширилмокда.
Чунончи «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг» ширкати тузи-
либ, унинг таркибига: 90 та қишлоқ хўжалик корхонаси, 42 та кайта
ишловчи ва 15 та қўш ма корхоналар киритилган. Тармокка хорижий
давлатлар сармояларини жалб этиб, замонавий технологияларни ж о
рий этиш ва уругчиликни ривожлантиришда сезиларли ишлар
қилинмоқда. Ж умладан Голландиянинг «Нюнемо-заден» уругчилик
ширкати, Олмониянинг «Авсатис» ва Туркиянинг «Евродрип» шир-
катлари ёрдамида помидорнинг «Суперситрейн», «Кастлрок» нав
лари яратилиб, хар гектаридан 900-950 ц, Тристар Fi дурагайидан
эса 1 ООО-1200 ц. дан хосил олинмокда. Бундан ташқари Голландия-
нинг «Синжента-Сидс» уругчилик ширкати билан ҳамкорликда, по
мидорнинг 5 хил, бодрингнинг 4 хил, карамнинг 3 хил, сабзининг 2
хил ва пиёзнинг 3 хил дурагайлари синовдан ўтказилди ва яхши на-
тижалар олинди.
Бозор ишлаб чикариш муносабатлари даврида сабзавотчилик
махсулотлари етиштириш ва тайёрлаш нинг долзарб вазифаларн
қуйидагилардан иборат:
- Узбекистоннинг табиий-иқтисодий шароитига мос келадиган
ва илмий жихатдан асосланган хужалик
ю р и т и т н
тизимини. бозор
иқтисодиёти талаблари асосида такомиллаштириш;
- тармокда йил давомида бир меъёрда махсулот ишлаб
чикаришни таъминлайдиган ихтисослашган худудларни ташкил
этиш;
- сабзавотчилик махсулотларини замонавий кайта ишлаш (кон-
сервалаш, қуритиш, совутиш ва музлатиш), кадоклаш ва саклаш
корхоналарини давр талабига биноан шакллантириш;
- хорижий давлатлар инвестицияси ёрдамида, замонавий техно
логияларни. янги минитехника воситаларини ишлаб чикаришга ж о
рий этиш ва уругчиликни ривожлантириш;
- сабзавотчиликка ўгитлар етказиб беришни ва бегона ўт,
зараркунандалар ва касалликларга қарши курашда замонавий герби
цидлар етиштиришни кўпайтириш:
- сабзавот махсулотларини, айникса, помидор, бодринг, карам-
нинг ортиш ва жўнатишга чидамлилигини ошириш, автоулов воси
талари, карам йиғувчи ва бошка транспортёрларни, контейнерларни,
ортувчи-тушурувчи машиналарни жорий этиш;
- очик ерларга илмий жихатдан асосланган навбатлаб экишни
ва иссиқхона хўжаликларида экинлар алмашувини ташкил этиш;
- полиэтилен
плёнкалар
остида
эртапишар
сабзавот
махсулотлари етиштиришни кенгайтириш;
- сабзавотчилик тизимида янгича учётни йўлга қўйиш, ички
хўжалик хисобини ва харажатларни чек тизими ёрдамида назорат
этиш масалаларини такомиллаштириш;
- тармокка мехнатга ҳақ тўлашнинг янги шаклларини ва
мехнатни таш кил этишнинг ижара муносабатлари ва оила (жамоа)
пудрати усулларини кенг жорий этиш.
Кайд этилган вазифалар бўйича илмий жихатдан асосланган
тадбирлар ишлаб чикиш асосида вазифалар ечимини топиш, сабза-
вотчиликни барқарор ривожлантириш ва рентабеллигини оширишни
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |