- нав тозалиги элитада - 1 0 0 %, 1-репродукцияда - 9 9 %, II-
репродукцияда 98 %, III- репродукцияда - 9 6 % килиб белгиланган;
- чигитнинг шикастланиши - кўл терими чигитида - 5 % дан,
машина терим чигитида - 7 % дан кўп бўлмаслиги,
172
- чигит туки қолдиғи - тукли чигитларда - 0,8% дан, табиий
туксиз чигитларда - 0,4 % дан ошмаслиги керак.
- чигит намлиги: қўл теримида - 9 %, машина теримида - 10 %
дан зиёд бўлмаслиги мухимдир.
П а хт а н и ў ги т л а ш н и т а ш ки л этиш. Тупроқ унумдорлигини
кўтариш ва ғўза хосилдорлигини оширишда ўгитлардан илмий асос
ланган меъёр ва муддатларда фойдаланишни режалаштириш ва
амалга ошириш ғўза ўсишини хамда ривожланишини жадаллашти-
рувчи асосий омиллардан бири хисобланади. Угитлаш тизими орга
ник ва минерал ўғитлардан фойдаланишни ўз ичига олади.
Угитларни қўллаш меъёри: тупроқнинг типига, ўгитнинг шак
лига, навбатлаб экиш майдонига караб режалаштирилади.
Илмий тадкикот ишларининг натижаларига кўра, бир тонна
пахта хосилини етиштириш учун ўрта ҳисобда 50-60 кг азот, 75-90
кг фосфор ва 25-30 кг калий ўгитлари сарфланади. Минерал
ўгитларнинг самарадорлиги органик ўгитлар билан қўшиб қўлланил-
ганда анча ўсади.
Ғўзанинг озиқланишини мўътадил шароитини таъминлаш,
унинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштириш учун бўз тупроқ ша
роитида белгиланган ҳосилни эътиборга олган хрлда азотнинг
куйидаги меъёрлари (гектарига кг ҳисобида) тавсия этилади:
Хосилдорлик гектарига 15-20 ц бўлганида - 100 кг, 20-25 ц.да -
150 кг, 25-30 ц .да - 200 кг, 30-35 ц.да - 250 кг, 35-40 ц да - 300 кг,
40-45 ц да - 350 кг режалаштирилади.
Азотли ўғитлар тупроққа бўлиб-бўлиб солинади. Бунда 25-30 %
ўгит тупроқни экишга тайёрлаш пайтида чизел-культиватор (ЧКУ-4)
ёрдамида ерга солинади. Азотли ўғитларнинг колган меъёрлари
гўзанинг ўсиш даврида 2-3 марта озиқлантиришга таксимланади,
(150 кг бўлса - 2 марта, 250 кг гача бўлса 3 марта). Охирги марта
озиқлантиришни хамма вилоятларда 10 июлдан кечиктирмасдан та-
момлаш зарур.
Худди шунингдек, пахтачилик хўжаликларида тупроқ тарки
бида фосфор ва калий ўғитларининг меъёрий мутаносиблигини
саклаш, тупроқ унумдорлиги ва пахта хосилдорлигини оширили-
шига хизмат килади. Фосфорли ўғитлар 3 муддатда: йиллик меъёр-
нинг 60-70 фоизи шудгорлашдан олдин, колгани чигитни экиш би
лан бир вақтда ва гуллаш фазасининг бошланишида ерга солинади.
М еъёр бўйича фосфорли ўғитни қўллаш, азотли ўғитга нисба
тан кўпроқ бўлади. Улар ўртасидаги ўзаро нисбат (N:P) 1:1,5
бўлиши фойдалидир.
Азот билан калийнинг нисбати 1:0,5 бўлганлиги максадга му-
вофикдир. Калий ўгити меъёрининг 50 % шудгорлаш олдидан бе
рилса, колган кисмини шоналаш фазасида бериш тавсия этилади.
Фосфор ва калий ўғитларининг меъёрини белгилашда агрохимия
картограммасининг маълумотларидан фойдаланиш шарт. Уғитлар
КРХ-4, КРХ-3,6 , КХУ-4 маркали культиваторлар ёрдамида бери
лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |