Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

3.6. Сурункали гастрит 
 
Сурункали гастрит полиэтиологик касаллик бўлиб, унинг 
асосини меъда шиллиқ пардасидаги диффуз (кенг тарқалган) ёки 
ўчоқли яллиғланишли-дистрофик ўзгаришлар ташкил қилади. Айни 
вақтда меъданинг секретор ва ҳаракат функциялари бузи лади. 
Ташҳисот мезонлари 
1. Анамнези: 
Алиментар бузилишлар (овқатнинг тўла-тўкис бўлмаслиги, 
сифатсизлиги, дағаллиги, овқат истеъмол қилиш оралиғининг 
узоқлиги, қуруқ овқат ейиш, шошиб овқатланиш), овқатдан 
заҳарланишни бошдан кечириш, овқат аллергияси, дориларни узоқ 
муддат тез-тез қабул қилиш, узоқ давом этган психо-эмоционал 
зўриқиш, овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари бўйича ирсий 
мойиллик. 
2. Клиник мезонлар: 
Оғриқ синдроми – овқатдан кейин анча давом этадиган 
зирқираб турадиган оғриқ, тунги, очликдаги оғриқ, овқат қабул 
қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва жисмоний зўриқишдан кейин 
пайдо бўладиган оғриқлар. Ўртача жадалликдаги оғриқлар 
эпигастрал соҳага ёки киндикдан юқорига тарқалади. Пальпация 
қилинганда эпигастрал ва пилородуоденал соҳаларда оғриқ ва шу 
зонадаги мушакларнинг таранглашиши аниқланади. 
Диспептик синдром – жиғилдон қайнаши, ҳаво билан, овқат 
билан кекириш, баъзан қусиш, меъдада дискомфорт сезиш, 
иштаҳанинг бузилиши, оғиздан нохуш ҳид келиши, тилни кулранг 
караш қоплши. 
Астено-невротик аломатлар намоён бўлади. 
3. Параклиник мезонлар: 
А) эндоскопия – меъда шиллиқ пардасининг гиперемияси ва 
шиллиқ парда эдемаси (шиши), бурмаларнинг қалинлашиши ёки 
атрофияси, баъзи жойларда ўчоқли гиперплазияси, эрозияли 
шикастланишлар. 


108 
Б) меъда ширасини текшириш – шилимшиқ модда ҳосил 
бўлиши, 
меъда 
секрецияси 
ҳажми, 
меъда 
шираси 
кислоталилигининг ўзгариши. 
Даволаш 
Комплекс, дифференциация қилинган, ҳар бир беморга 
алоҳида. Сурункали секретор етишмовчиликли гастритда тўла 
қимматли оқсиллар ва витаминларга бой, механик, кимёвий 
жиҳатдан авайловчи парҳез буюрилади. Зўрайиш даврида ўрин-
кўрпа қилиб ётилади, №1 парҳезда ўртача 2 ҳафта бўлиб, аста-
секин №2 парҳезга ўтилади, бунга шира ажралишини кучайтирувчи 
гўштли овқатлар, балиқли бульонлар, сабзавот ва мева шарбатлари, 
лимон, ёғсиз сельдь, икра, чучук пишлоқ, творог, кефир, сариёғ, 
қаймоқ, кунгабоқар мойи, тухум, қотган оқ нон, қуритилган нон, 
натурал кофе, чой ва б.лар киради. Дағал клетчаткали овқатлар, 
ёғлиқ қ гўшт, янги нон, пиширилмаган сут, қаттиқ ва эритилган 
пишлоқлар, қонсервалар, сирка, гармдори, ханталлар берилмайди. 
Бундай парҳез 2 ой давом этади. 
Helicobacter pylori бактериялари аниқланганида антибактериал 
хусусиятга эга бўлган де-нол дориси буюрилади (бир ой давомида 
кунига 2–3 марта оч қоринга 1 таблеткадан ҳамда метронидазол 
(трихопол), фуразолидон ёшига қараб берилади. 
Минерал сувлар: натрий хлорид, натрий гидрокарбонатли 
сувлар, ичиш тавсия этилади. Мактабгача ёшдаги болаларга 
шишали газсиз минерал сувни овқатдан 20–30 дақиқа олдин 100 мл 
дан кунига 3 марта ва мактаб ёшидаги болаларга 30–40 кун 
давомида кунига 3 марта 150 мл дан ичиш маслаҳат берилади, йил 
мобайнида 2–3 курс ўтказилади. 
Оғриқ 
пайдо 
бўлганида 
спазмолитиклар 
қўлланади: 
папаверин, но-шпа; ҳолинолитиклар: платифиллин, атрофин, 
метацин. Кўрсатма бўйича седатив воситалар: валериана, 
триоксазин, элениум, седуксен, димедрол ва ҳ.к. Сурункали 
инфекция ўчоқлари (сурункали тонзиллит, синусит, тишлар 
кариеси) санацияси ўтказилиши шарт. Санаторийда даволаниш 
тавсия этилади. 
Диспансер кузатуви 
Касаллик зўрайганда беморни шифокор биринчи йили ҳар 
кварталда кўриб боради, ундан кейинги йили 6 ойда 1 марта, ундан 


109 
кейинги йиллари йилига 1 марта кўради. ЛОР ва стоматолог йилига 
2 марта, невропатолог йилига 1 марта, хирург оғир рефлюкс-
гастритга кўрсатма бўлганда кўради. Қоннинг умумий таҳлили 
(ҚУТ), кенгайтирилган копрограмма қилинади, нажасда яширин 
қон борлиги текширилади. Эндоскопия ўтказилади, гижжа ва 
лямблиялар текширилади. Баҳор ва кузда профилактик даволаш 
ўтказилади. Фитотерапия, физиомуолажалар, антацидлар, рефлюкс-
гастритда антирефлюкс терапиялар шулар жумласидандир. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish