8
2. Формацион, махсус категориялар-иқтисодиётнинг муайян тарихий боскичига хос категориялардир.
Масалан, эксплуатация, рента, ортикча ахолии кашшокланиш, монополия, монопсония, олигополия ва хокозо.
3. Даврий-оралик категориялар, масалан, товар, пул, талаб, таклиф, маркетинг, нарх, инфилация ва хоказо.
Иқтисодиёт назариясида иқтисодий ходисаларининг белгилари умумлаштириш асосида қонунларда
тарифланади. Иқтисодий қонунлар-иқтисодий жараёнларнинг турли мухим томонлари уртасидаги мухим
такрорланиб ва юзага келиб турадигант узвий иқтисодий заруратни таказо этувчи сабаб-окибат, алока
богланишларидир.
Қонунлар ҳам гурухларга булинади:
1. Умумиқтисодий қонунлар, иқтисодий тараккиётнинг ҳамма боскичларида амал килади. Масалан, меҳнат
таксимоти, жамгариш, меҳнат унумдорлиги усиб бориши, эхтиёжларнинг юксалиши ва хоказо.
2. Формацион-махсус қонунлар унга махсус иқтисодий қонунлар киради. Масалан, феодализм, капитализм
қонунлари шулар жумласидандир.
3. Даврий-оралик қонунлар бунга бозор иктисоди қонунлар-ракобат кураши, талаб ва таклиф, пул муомаласи
ва киймат қонунлари шулар жумласидандир.
Иқтисодий жараён ва ходисаларни урганишнинг бир канча усуллари мавжуд.
1. Иқтисодий жараёнлар ва ходисаларни урганиш учун маълумотлар (фактлар) тупланади. Бу эмпирик
боскич хисобланади.
2. Жамланган маълумотларга бир катор умумий тарзда бахо берилади, яъни синаб курилмаган хулоса
гепотеза олга сурилади.
3. Илмий абстраксия усули-иқтисодий ходиса ва жараёнларни урганишда инсонни абстраксия фикрлашидан
фойдаланилади.
4. Тахлил ва синтез усули-тахлил бу урганилаётган бир бутунни алохида кисмларга ажратиш ва уларни
изчиллик билан тахлил килиш. Синтез -бу урганилаган кисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит
жараён деб караб, умумий хулосалар чиқаришдир.
Иқтисодиётни назарий тахлил килишда микроскоп ва кимёвий реактивлардан фойдаланиб булмайди, уларни
урнида абстраксия кучидан фойдаланилади.
Булардан ташкари индуктив ва дедуктив усуллар ҳам ишлатилади. Индуктив усул деганда империк
билимдан абстраксияга утиб, назарий хулосалар чикарилади ва кейин иқтисодий сиёсатга утилади.
Дедуктив усули кулланганда назариядан иқтисодий фактлар тахлилига утилади. Дастлаб олга сурилган
гоялар, хулосалар кайтадан фактлар асосида текшириб курилади. Хар иккала усул бир-бирини тулдириб беради.
Булардан ташкари иқтисодий назарияда қонуниятларни баён этиш учун эгри чизик чизмалари статистик жадваллар
ҳам кулланилади.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бир катор муаммоларни булиши мукаррар. Бу
муаммоларни назарий ечимларини беришда иқтисодиёт назарияси мухим аҳамият касб этади. Иқтисодиёт
назариясини талабалар, иктисодчи мутахассислар яхши билса чекланган турли хил ресурслардан самарали
фойдаланиб, унинг хар бир бирлиги хисобига купрок товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар курсатишни
таъминлайдилар. Фаолиятни хар бир турига сарфланадиган харажатларни микдорини эришилган ютуклар билан
таккослаб курадилар,харажатларни камайтириш йулларини излаб топадилар.
Президент И. Каримов курсатиб утганидек, иқтисодиёт назарияси Фани «Кишиларда янгича иқтисодий
фикрлашни шакллантириш, уларниг Дунёкарашини узгартириш» вазифасини ҳам бажаради. Президент И. А.
Каримовнинг маърузалари, сузлаган нутклари ва асрларида курсатиб берилган, бозор иқтисодиётига утиш даври
тамойиллари утишнинг узига хос йулини, узининг иқтисодий қонунларини, йул-йурикларини, Олий Мажлис,
Вазирлар Махкамаси кабул килган қонунлар ва карорлар асосида мамлакатимиз олдида турган иқтисодий муаммолар
ва вазифаларнинг чукур тахлилини, уни хал этиш йулларини курсатиб бермоги лозим, ҳамда утиш даври
иқтисодиётининг узига хос хусусиятлари, куп укладли иктисодни вужудга келиши, турли шаклдаги мулкчиликни
карор топиши қонуниятларини очиб берши ва уни кенг жамоатчиликка узлуксиз тушунтриб боришда иқтисодиёт
назарияси асосий манбалардан бири хисобланади. Шунинг учун ҳам бу фан умуминсоний фан булиб,
иқтисодиётнинг барча йуналишларидан мутахасис олувчилар учун махсус фан, ноиқтисодий йуналишидаги
мутахасисликлар учун умумий фанлар таркибига киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: